Режа: Қадимги давр сопол буюмларида акс этган орнамент ва тасвирлар



Download 33,73 Kb.
bet2/4
Sana10.07.2022
Hajmi33,73 Kb.
#773044
1   2   3   4
Bog'liq
4-mavzu

Сув ичадиган идишлар. ХХ аср бошига қадар пиёла ва косадан ташқари сополли махсус дастали идишлардан фойдаланилган. Дастали идиш ҳозирги кружкага ўхшаб кетади. Тошкент воҳасидан V-VIII асрларга доир дастали идишлар топилган. Улар бокалга ўхшаб деворлари тик, доирасимон шаклда кўтарилган. Идиш туби текис, ёйсимон кўринишда бўлган. Шунингдек, жўмракли идишлар ясалган.
Ўрта Осиёда ёғоч ўймакорлиги қадимдан ривожланган. Бунга Панжикент ёғоч кариатидалари, иморат ёғоч қисмлари безаги (V-VIII асрлар), Юқори Зарафшоннинг тоғ қишлоқларида сақланиб қолган устун ва устунбошалар (IX-XI асрлар), Самарқанд Қусам ибн Аббос масжиди ёғоч қисмлари (X-XI асрлар) гувоҳлик беради.
Панжикентдан топилган ёғоч ўймакорлигида ишланган “Ов жараёни”, “Оилавий сурат” каби сюжетли тасвирлар кишини лол қолдиради. Ёғочдан уй-рўзғор буюмлари ҳам ишланган. Бунга Исфарадан милод аввалига оид ёғоч рўзғор буюмлари топилганлиги гувоҳлик беради. Буюмлар дастали кўзачалар, қопқоқли коса, лаганлардан ташкил топган. Сўнги ўрта асрларда мис, сопол буюмлар кўп миқдорда ишлангач, ёғоч рўзғор буюмларига бўлган эҳтиёж камайди. Ўрта Осиёнинг узоқ тоғ қишлоқларида ХХ аср бошларида ҳам ёғочдан рўзғор буюмлари ишланган. Ёғочга ишлов беришда қўл ва сув билан ҳаракатга келадиган махсус қурилмалардан фойдаланишган. Ёғоч идишларни бир-икки минут тутнда тутишган, сўнг унга ёғ суришган. Ёки бир дақиқа қайноқ ёққа ботириб олишган. Сўнгра минерал ранг билан бўяшган.
Эшик безаклари. Эшик тузилиши қадимдан диярли ўзгармасдан бизгача етиб келган. Бунга археологик материаллар ҳам гувоҳлик беради. Ислом дини ўрнатигунга қадар Бухорода эшик юзасида одам сурати ишланганлиги ҳақида бухоролик тарихнавис Муҳаммад Наршахий Х асрда ёзиб қолдирган.
Ўрта асрларга оид миниатюраларни кўздан кечирар эканмиз, улардан икки табақали сернақш эшикларнинг юқориги бўлинмасида араб алифбосидаги ёзувларни кўрамиз. Бу XI - XII асраларда худди меъморчилик амалий санъат буюмлари безагидагидек эшикларда ҳам шу даврда ёзув ишлатилганлигидан далолат беради. Эшик безагидаги ёзув нақш сифатида ҳатто асримиз бошларига қадар ҳам қўлланилган.
Шаҳарларда эшик ясаб сотадиган махсус устахоналар бўлган. Эшиклар катталиги жиҳатидан асасон хонадон ва ундаги дарча (дераза ўрнида) ҳамда масжид, мадрасаларга мўлжалланган.
Эшиклар асасон “боғдоди”- икки табақали юзасига ўймакорлик нақши солинган ва “увайди”-текис юзали ва кўпинча бир табақали бўлган. Увайдининг юзаси занжира нақши билан бўлинмаларга бўлинган. Бўлинмалар марказида доирасимон ва бурчакларида чорак доира нақшлари ўйилган. Боғдоди эшикнинг ҳар бир табақаси уч бўлимларга бўлинган. Юқоридаги ва пастдаги бўлинмалар “китоба” ёки “дила” дейилади, улар бир катталикдаги квадрат юзага эга. Ўртадаги бўлинма узунчоқ бўлган. Қизиғи шундаки, боғдоди эшик бўлинмаларини осонликча алмаштириш мумкин, чунки, китобаларни эшик асоси (каркаси) – “кабзи” ва “бози” деб аталувчи юқори ўрта ва ён синчлари атрофи қирраси бўйлаб айлантирилган. Ариқчага ўрнатиш учун уларнинг атрофи юпқа қилиб ишланган.
Юқоридаги ва пастдаги китобларга қийғос очилган гул, давргул ёки марказида катта кўп қиррали яхлит тузилишдаги нақшлар ўйилган. Шунингек, юқоридаги бўлинма юзаси араб алифбосидаги чиройли ёзув билан тўлдирилган бўлиши мумкин.
Бухоро, Самарқандда ишланган эшикларда “гирехи чоркалид”-тўрт калитли грех, “турунжи давраш занжира”-кўп қиррали айлана атрофи занжир нақши билан айлантирилган композиция, “грехи чоркунжа”-тўртбурчакли нақш, “гул ҳамеша баҳор”- ҳамма вақт баҳордагидек очилиб турувчи гул нақши, “сарбухори” – ичи ҳандасавий нақшлар билан тўлдирилган катта баргсимон нақш, “даҳи панчнок”- марказидаги ўн қиррали доира атрофи бўйлаб жойлаштирилган олти бурчакли нокка ўхшаш нақш ва бошқалар кўп учрайди. Мазкур нақшларнинг кўпчилигини Нурота, Шаҳрисабз, Китоб, Қаршида, айримларини Тошкентдаги эшикларда ҳам кўриш мумкин. Шу билан бирга Тошкентда ўзига хос “меҳробгул”, “қўчқор шохи”, “қушсурат”, “ислими” каби нақшлар ҳам мавжуд.
Хивада эшик бир ёки икки табақали бўлган, лекин улар худди увайди эшикларидек тнкис юзага эга ва бу юза кенг занжира нақшлар билан қисмларга бўлинган. Бўлинмалар юзасига сержило ўсимликсимон, ислими ва ҳандасавий нақшлар ўйилган (Хивадаги Жума масжид 1788-1789 йиллар, Хонақадаги Саид ота масжди 1766 йил ва бошқалар). Умуман, увайди эшиклари ҳам ўзининг нақшу нигори билан киши кўзини қувонтиради. Уларнинг юзасида давргул, турунж каби нақшлар дид билан жойлаштирилган. Бу нақш эшикнинг бутун юзасига жозиба бахш этган. Масалан, Панжикентдаги XI-XIV асрларга оид Муҳаммад Башаро мақбарасининг икки табақали эшиги текис юзага эга. Лекин унинг юқорироқ қисмида умумий кўриниши анорга ўхшаш, лекин ичи олти бурчакли ва олти учли юлдузлар билан тўлдирилган нақш ишланган. Бу нақш жозибаси туфайли эшик композицияси худди санъат асаридек киши эътиборини тортади.

Download 33,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish