Режа: Қадимги давр сопол буюмларида акс этган орнамент ва тасвирлар



Download 33,73 Kb.
bet3/4
Sana10.07.2022
Hajmi33,73 Kb.
#773044
1   2   3   4
Bog'liq
4-mavzu

Нақшинкор панжаралар. Бундай панжаралар Ўрта Осиё меъморчилигида хусусан, Хоразмда III асрга оид Тупроққалъа саройида қўлланилган, VIII асрга оид Варахша саройида ганчдан ишланган панжара топилган. Ундаги панжара тешиклари ўсимликсимон тузилишига эга ғиштли панжара IX-X асрга оид Исмоил Сомоний мақбарасининг гумбази гардишида ўрнатилган. Панжара XI-XII асрларда Работи Малик карвонсаройи, Бухоро Номозгоҳи ва Узгент мақбаларида ишлатилган. Самарқанддаги Шохизинда коммлексидаги (XI аср) Қуссам ибн Аббос сағанасида ёғоч панжара мавжуд. Тошдан ишланган панжарани СамарқанддагиXV-XVI асрларга оид обидаларда кўрамиз.
Панжара хона ҳавосини тозалаб туриш имконини берган ҳамда хонада ёруғликни таъминланган, обидалар айвонларида чегара, ёзги хоналарга кириш учун эшик вазифасини ҳам бажарган. Панжара масжид, мақбара каби гумбаз билан ёпилган обидаларнинг гумбаз гардиши остидаги конструктив қисмига бир қатор айлантириб ўрнатилган. Шунингдек, деворлардаги равоқли бўлинмаларда жойлаштирилган. Хонадонларда эса эшик устидаги тобадонда жойлаштирилган.
XIX асрда ҳам панжаралар ёғочдан, ганчдан, тошдан ишланган. Ёғоч панжараларда майда-майда ёғочларнинг уфқ чизиғига нисбатан тик ва параллел бирлаштирилиши натижасида жимжимадор катакчалар бунёд этилган. Катакларнинг катта-кичиклиги, ўрин алмашиши билан панжара компазицияси бойитилган.Шунингдек ёғочларнинг қия бурчакда йўналиши натижасида квадрат,ромб,кўпбурчак,учбурчак,салиб(крест) ва даврагулга ўхшаш мураккаб нақш композицияолари бунёд этилган. Ёғочларнинг ўзи ҳам кундаланг кесимда кўп қиррали, яъни ўртасидан бўртиб чиққан чизиқча ўтган ва икки ёни ичкарига қия ҳолда йўналган бўлиши мумкин. Ёғоч панжара қисмлар бир-бирига “кута-кута” услубида, яъни ҳар хил бурчакларда бирлаштирилган. Ёғоч панжаралар ўймакорлик йўли билан ҳам бажарилган. Улардаги нақшлар кўпроқ ўсимликсимон ислими композицияга эга.
Ганч панжаралар қолипда қуйилган. Улардаги катаклар катта-кичик, тўғри ёки ётиқ бурчакда бўлиши мумкин. Шунингдек, доиралар устма-уст ўрнатилган, катаклар ичига олинган, ичига юлдузсимон кўп бурчакли ва гул нақшлари жойлаштирилган композицияларда ҳамда юлдузсимон, кўпбаргли гул, қўчқор шохига монанд нақшлар ишланган. Мавҳумлаштирилган одам тасвири ҳам учрайди. Жумладан, Сурхондарёнинг Вахшивор қишлоғида Сўфи Оллоёр масжидида мавҳумлаштирилган одам тасвири мавжуд.
Кўпинча оқишроқ ёки сарғишроқ рангли ганч панжара конструктив чизиқлари ўртасида кўк рангли ингичка чизиқ панжара композициясини янада нафис сержило қилиб кўрсатади. Бундай безакли панжараларни ўрта аср миниатрюларида ҳам кўрамиз.
Панжаралар ғиштда, металл (темир, мис) дан ва мармар тошдан ҳам ишланган. Тош панжаралар хона интерьерига ёруғликникиши бадига тегмайдиган даражада майин таратган ҳамда девордаги токчалар, ва шифтдаги нақшлар илан композицион бирикиб, ажиб тантанаворлик бағишланган. Масжид, мадраса каби обидаларда ёруғлик нурининг гумбаз остидаги кўпбурчак, айлана гардишидан нақшинкор панжаралар орқали майин сочилиб турганлиги сабабли гумбази киши кўзига баланд бўлиб кўринади.

Download 33,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish