27-расм. Варақли силикатларнинг тузилиши.
| Улар орасида ковалент боғланиш мавжуд. 1 октаэд-лар ва 2 та тетраэдрлар қатламларидан ташкил топган пакетлар ўзаро мусбат зарядланган К+ ионлари билан боғланган. Бу боғланиш ионли структурадаги энг кучсиз алоқа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам деформация вақтида слюдаларнинг кристаллари пичоқ ёки тирноқлар ёрдамида осон варақчаларга ажралади.
Каркасли силикатлар структурасида ҳар бир тетраэдр тўртта бошқа тетраэрлар билан боғланган. Натижада кремнекислородли тетраэдрлар чексиз уч ўлчамли каркас ҳосил қилади.
Оролли силикатларга бир қанча минераллар ва минерал гуруҳлар киради. Уларнингструктурасида кремнекислородлитетраэдрларбир-бириданажралган. Гранатлар ва циркон оролли силикатларга киради. Оливин ва каинит ҳам оролли силикатларга мансуб. Оливиннинг формуласи (Mg,Fe)2SiO4, каинитники эса Al2SiO5.
Минералларнинг бошқа муҳим синфларига оксидлар, карбонатлар, сульфидлар, сульфатлар, фосфатлар ва соф минераллар киради. Уларнинг структураси, силикатларникидан фарқли ўлароқ, атомларнинг ўзгача бирикиши асосида тузилган. Карбонат-ион [(CO3)2-] карбонатлар гуруҳидаги структура асоси ҳисобланади. Кальцит ер пўстида кенг тарқалган карбонатли минерал. Родохрозит (MnCO3) табиатда жуда кам учрайди. Қизғиш ранги кўпчилик марганец минералларига хос.
Оксидлар гуруҳидаги минераллар кислород билан боғланган бир ёки бир қанча металлар ионларининг бирикмасидан иборат. Корунд (А1203), шпинел, рутил ва магнетит шундай оксидли минераллардир. Корунд ва шпинелнинг тоза шаффоф кристаллари қимматбаҳо тошлар ҳисобланади. Магнетит ва рутилдан темир ва титан олинади.
Сульфидлар олтингугурт билан боғланган метал ионларидан таркиб топган. Сульфидлар гуруҳидаги минераллар саноат учун жуда муҳим ҳисобланади.
Сульфатлар структурасининг асоси сульфат-ион (SO42-) ҳисобланади.
Фосфатлар структурасининг асосини фосфат-ион (РО43-) ташкил этади. Уларнинг орасида апатит [Ca5(PO4)3] кенг тарқалган минерал ҳисобланади. Одамнинг ва кўпчилик ҳайвонларнинг тишлари апатитнинг микроскопик кристалларидан таркиб топган. Фируза (CuAl6[PO4]4[OH]85H2O) фосфатлар гуруҳидаги сийрак учрайдиган минерал.
Минераллар уланиши, қаттиқлиги, ранги, чизиғининг ранги, шакли, магнитлилиги, эрувчанлиги ва зичлиги бўйича аниқланади.
Минералларнинг табиий хоссалари уларнинг кимёвий таркиби ва минераллар структурасидаги кимёвий боғланишнинг тури билан белгиланади.
Ҳар қандай минерал ўзига хос бирор хусусият билан тавсифланади.Ана шу хусусиятига қараб уни доимо бошқа минераллардан ажратиш мумкин.
Қуйида минералларнинг энг кўп аниқлаш аҳамиятига эга бўлган
асосий хусусиятлари устида тўхтаб ўтамиз. Бундай хусусиятларга:
морфологик хусусиятлар – кристалларнинг қиёфаси, қўшалоқ кристаллар, кристалл ёнларидаги чизиқчалари; оптик хусусиятлар-шаффофлиги, ранги, чизиғининг ранги, ялтираши; механик хусусиятлар-уланиш текислиги, синиши, қаттиқлиги, мўртлиги, пачоқланувчанлиги, қайишқоқлиги; шунингдек, солиштирма оғирлиги, магнит тортиши, радиоактивлиги ва бошқа хусусиятлари киради.
Минералларнинг шаффофлиги.
Минералларнинг ўзидан нур ўтказиш хусусияти уларнинг шаффофлиги деб аталади.Ҳамма минераллар шаффофлик даражасига қараб қуйидагича гуруҳларга бўлинадингаг физик хусусиятлари
шаффоф минераллар: тоғ биллури, исланд шпати, топаз ва
бошқалар;
ярим шаффоф минераллар: зумрад, сфалерит, киновар ва
бошқалар;
шаффоф бўлмаган минераллар: пирит, магнетит, графит ва
бошқалар.
Минералларнинг ранги.
Минералларнинг ранги келиб чиқишига кўра уч хил бўлади:
1)идиохроматик,
2) аллохроматик
3) псевдохроматик ранглар.
Идиохроматик ранг. Кўп ҳолларда ҳеч вақт рангсиз кристаллар
бўлиб топилмайдиган табиий бирикмаларнинг ранги ўша минералларнинг
ички хусусиятлари билан боғлиқдир. Масалан, қора рангли магнетит
(Фе3О4), жезсимон сариқ пирит (ФеС2), тўқ қизил киновар (ҲгС), миснинг яшил ва кўк рангли кислородли тузлари (малахит, азурит, феруза ва бошқалар), тўқ-кўк рангли лазурит ва ҳ.к.
Минералларнинг шундай ўзига хос ранги «идиохроматик ранг» дейилади. Грекча «идиос» – ўзиники, «хрома» – ранг, бўёқ демакдир.
Булар ҳар хил минералларда турли сабаблар билан боғлиқ равишда намоён бўлади.
1 Жуда кўп минералларда рангнинг пайдо бўлиши ўша бирикма
таркибида қандайдир хромофор, яъни ранг берувчи кимёвий элементнинг борлигига боғлиқ. Бундай хромофорлар жумласига: Ти, В, Cр, Мн, Фе, Cо, Ни, яъни Менделеевнинг кимёвий элементлар жадвали марказида жойлаштирилган темир гурухи элементлари, баъзан – W, Мо, У,Cу ва ТР элементларининг таъсири натижасида юзага келади.
Аллохроматик ранг. Бир минералнинг бир неча ранг ва тусларга
бўялган бўлиши «аллохрамтизм» дейилади. Грекча «оллос» – ташқи,чет, бошқа демакдир. Масалан, одатда рангсиз, кўпинча бутунлай
шаффоф кристаллар бўлиб топиладиган кварц (тоғ биллури) кўркам
гунафша рангли (аметист), пушти, сарғиш-қўнғир (темир оксидлари
бўлгани учун), тилла ранг (тситрин), кул ранг ёки тутун ранг (раухтопаз), тўқ қора (морион), ниҳоят сутдек оқ ҳам бўлиши мумкин.
Худди шунга ўхшаш ош туз – галит ҳам оқ, кул ранг, қўнғир,пушти ва баъзан кўк рангли бўлиши мумкин.
Псевдохроматик ранг.
Айрим шаффоф минераллар рангининг хилма-хил бўлиб товланиши «псевдохрамтизм» дейилади. Грекча «псевдо» – қалбаки дегани. Минерал юзасига тушаётган нурнинг унингуланиш текислиги дарзлари ички юзаларидан, баъзан қандайдир аралашмалар юзасидан қайтиши псевдохрамитк рангларни келтириб чиқаради.
Бу ходисани сув устида сузиб юрган керосин, ёғ ёки нефтнинг ҳар
хил «камалак рангидек» товланиб турадиган пардасида кузатишимизn мумкин. Бу шаффоф мой пўстининг остки (сувдан ажратиб турадиган) ва устки (ҳаво билан чекланган) юзаларидан қайтган ёруғлик нурининг бошқа рангларга ажралиши билан боғлиқдир.Бундай алдамчи ранг ҳодисаси қаттиқ шаффоф минералларда ҳамбўлади. «Лабрадорит» деган зийнат тош бунинг ажойиб мисолидир.Унинг айниқса жилоланган юзасида маълум бурчакка бураб қараганда ҳар жой-ҳар жойи чиройли кўк ва яшил бўлиб товланиб-чақнаб кўринади. Бу ҳолат таркибига кўра асосий массадан ажралиб турадига бошқа минералларнинг юпқа пластинкачалари аралашмаси борлиги билан боғлиқдир.
Амалий иш пайтида минералларнинг ранги бирор яхши таниш
бўлган жисм ёки модда ранги билан таққосланиб, қиёсий аниқланади.
Шунинг учун ҳам минералларнинг ранги кўпинча қўш ном билан
юритилади. Масалан: сутдек оқ, асалдек сариқ, жездек сариқ, қирмизиқизил, зумраддек яшил, олмадек яшил (хом олма рангида),
шоколаддек қўнғир, қўрғошиндек кул ранг, қалайидек оқ ва ҳ.к.
Бундай аниқлашларнинг ҳаммаси қиёсий (нисбий) бўлишига қарамай, улар қабул қилинган ва минералогияга оид жаҳон адабиётида учрайди. малар юзасидан қайтиши псевдохрамитк рангларни келтириб чиқаради. Бу ходисани сув устида сузиб юрган керосин, ёғ ёки нефтнинг ҳар хил «камалак рангидек» товланиб турадиган пардасида кузатишимиз
мумкин. Бу шаффоф мой пўстининг остки (сувдан ажратиб турадиган)
ва устки (ҳаво билан чекланган) юзаларидан қайтган ёруғлик
нурининг бошқа рангларга ажралиши билан боғлиқдир.Бундай алдамчи ранг ҳодисаси қаттиқ шаффоф минералларда ҳам
бўлади. «Лабрадорит» деган зийнат тош бунинг ажойиб мисолидир.
Унинг айниқса жилоланган юзасида маълум бурчакка бураб қара-
ганда ҳар жой-ҳар жойи чиройли кўк ва яшил бўлиб товланиб-чақнаб
кўринади. Бу ҳолат таркибига кўра асосий массадан ажралиб турадиган
бошқа минералларнинг юпқа пластинкачалари аралашмаси борлиги би-
лан боғлиқдир.
Амалий иш пайтида минералларнинг ранги бирор яхши таниш
бўлган жисм ёки модда ранги билан таққосланиб, қиёсий аниқланади.
Шунинг учун ҳам минералларнинг ранги кўпинча қўш ном билан
юритилади. Масалан: сутдек оқ, асалдек сариқ, жездек сариқ, қирмизи-
қизил, зумраддек яшил, олмадек яшил (хом олма рангида),
шоколаддек қўнғир, қўрғошиндек кул ранг, қалайидек оқ ва ҳ.к.
Бундай аниқлашларнинг ҳаммаси қиёсий (нисбий) бўлишига қарамай,
улар қабул қилинган ва минералогияга оид жаҳон адабиётида учрайди.
Чизиғининг ранги
Агар биз текширалаётган минерал билан бир бўлак сирланмаган
чинни юзасини чизсак, унинг юзасида рангли чизиқ ҳосил бўлади. Бу
минерал чизиғининг ранги ҳисобланади, баъзан минералларнинг ўзи ва
чизиғининг ранги бир хил бўлади. Масалан, пиролюзит, гипс, реалгар
каби минераллар шулар жумласидандир. Кўпинча минералларнинг ранги чизиғининг рангидан фарқ қилади. Масалан, яшил рангда, чизиғининг ранги эса оч яшил рангда бўлади; галенит кул рангда, чизиғи қорамтир рангда ва ҳ.к.
Шунинг учун минераллар чизиғининг ранги уларни аниқлашда
муҳим диагностик белгилардан бири ҳисобланади.
Сирланмаган чинни бўлаги бўлмаган тақдирда минерал чизи-
ғининг рангини аниқлаш учун унинг юзаси қаламтарош билан қири-
лади. Ҳосил бўлган кукуни оқ қоғозга суритилади ва шу йўл билан чи-
зиғининг ранги аниқланади.
Ялтироқлиги. Минералнинг юзасига тушган нурни қайтариш хусу-сияти «ялтиороқлик» дейилади. Бу хусусият минерал юзасининг харак-терига, нур синдириш қобилиятига, кристалларнинг жойлашишига, дарзлигига, майда ёриқлар ва бошқа сабабларга боғлиқ. Ялтироқлигига кўра минераллар қўйидагиларга бўлинади:
1 Металлсимон ялтираш. Бундай ялтираш асосан маъдан ҳосил
қилувчи минералларга хос ҳисобланади. Масалан, олтин магнетит,
гематит, галенит, пирит, халкопирит металлсимон ялтирайди.
2 Шишасимон ялтираш. Бу ялтираш тиниқ минераллар орасида
кенг тарқалган. Масалан, галит (ош тузи), калсит, тоғ биллури, гипс,
флюорит ва бошқаларда.
3 Садафсимон ялтираш. Бунда минераллар садафга ўхшаб ял-
тирайди. Бу ялтироқлик кўпинча толали ва яхши уланиш юзасига эга
бўлган минералларда кўринади. Масалан, мусковит, биотит ва бош-
қаларда.
4 Олмоссимон ялтираш. Бундай ялтироқлик олмос, сфалерит, кино-
вар каби минералларга хос.
5 Мойсимон ялтираш. Минерал юзасига мой суртилганга ўх-
шайди. Бундай ялтироқлик талк, графит, нефелин каби минералларга хос.
6 Хира-бўзсимон ялтираш. Бундай ялтираш ялтирамайдиган
минераллар учун қўлланилади. Масалан, опал, фосфарит, каолинит шундай хусусиятга эга.
малар юзасидан қайтиши псевдохрамитк рангларни келтириб чиқаради.
Бу ходисани сув устида сузиб юрган керосин, ёғ ёки нефтнинг ҳар
хил «камалак рангидек» товланиб турадиган пардасида кузатишимиз
мумкин. Бу шаффоф мой пўстининг остки (сувдан ажратиб турадиган)
ва устки (ҳаво билан чекланган) юзаларидан қайтган ёруғлик
нурининг бошқа рангларга ажралиши билан боғлиқдир.
Бундай алдамчи ранг ҳодисаси қаттиқ шаффоф минералларда ҳам
бўлади. «Лабрадорит» деган зийнат тош бунинг ажойиб мисолидир.
Унинг айниқса жилоланган юзасида маълум бурчакка бураб қара-
ганда ҳар жой-ҳар жойи чиройли кўк ва яшил бўлиб товланиб-чақнаб
кўринади. Бу ҳолат таркибига кўра асосий массадан ажралиб турадиган
бошқа минералларнинг юпқа пластинкачалари аралашмаси борлиги би-
Амалий иш пайтида минералларнинг ранги бирор яхши таниш
бўлган жисм ёки модда ранги билан таққосланиб, қиёсий аниқланади.
Шунинг учун ҳам минералларнинг ранги кўпинча қўш ном билан
юритилади. Масалан: сутдек оқ, асалдек сариқ, жездек сариқ, қирмизи-
қизил, зумраддек яшил, олмадек яшил (хом олма рангида),
шоколаддек қўнғир, қўрғошиндек кул ранг, қалайидек оқ ва ҳ.к.
Бундай аниқлашларнинг ҳаммаси қиёсий (нисбий) бўлишига қарамай,
улар қабул қилинган ва минералогияга оид жаҳон адабиётида учрайди.Чизиғининг ранги
Агар биз текширалаётган минерал билан бир бўлак сирланмаган
чинни юзасини чизсак, унинг юзасида рангли чизиқ ҳосил бўлади. Бу
минерал чизиғининг ранги ҳисобланади, баъзан минералларнинг ўзи ва
чизиғининг ранги бир хил бўлади. Масалан, пиролюзит, гипс, реалгар
каби минераллар шулар жумласидандир. Кўпинча минералларнинг ранги чизиғининг рангидан фарқ қилади. Масалан, яшил рангда, чизиғининг ранги эса оч яшил рангда бўлади; галенит кул рангда, чизиғи қорамтир рангда ва ҳ.к. Шунинг учун минераллар чизиғининг ранги уларни аниқлашда муҳим диагностик белгилардан бири ҳисобланади. Сирланмаган чинни бўлаги бўлмаган тақдирда минерал чизиғининг рангини аниқлаш учун унинг юзаси қаламтарош билан қирилади. Ҳосил бўлган кукуни оқ қоғозга суритилади ва шу йўл билан чизиғининг ранги аниқланади.
Ялтироқлиги. Минералнинг юзасига тушган нурни қайтариш хусу-
сияти «ялтиороқлик» дейилади. Бу хусусият минерал юзасининг харак-
терига, нур синдириш қобилиятига, кристалларнинг жойлашишига, дарзлигига, майда ёриқлар ва бошқа сабабларга боғлиқ. Ялтироқлигига кўра минераллар қўйидагиларга бўлинади:
1 Металлсимон ялтираш. Бундай ялтираш асосан маъдан ҳосил
қилувчи минералларга хос ҳисобланади. Масалан, олтин магнетит,
гематит, галенит, пирит, халкопирит металлсимон ялтирайди.
2 Шишасимон ялтираш. Бу ялтираш тиниқ минераллар орасида
кенг тарқалган. Масалан, галит (ош тузи), калсит, тоғ биллури, гипс,
флюорит ва бошқаларда.
3 Садафсимон ялтираш. Бунда минераллар садафга ўхшаб ял-
тирайди. Бу ялтироқлик кўпинча толали ва яхши уланиш юзасига эга
бўлган минералларда кўринади. Масалан, мусковит, биотит ва бош-
қаларда.
4 Олмоссимон ялтираш. Бундай ялтироқлик олмос, сфалерит, кино-
вар каби минералларга хос.
5 Мойсимон ялтираш. Минерал юзасига мой суртилганга ўх-
шайди. Бундай ялтироқлик талк, графит, нефелин каби минералларга хос.
6 Хира-бўзсимон ялтираш. Бундай ялтираш ялтирамайдиган
минераллар учун қўлланилади. Масалан, опал, фосфарит, каолинит шундай хусусиятга эга.
– Фе2О3, илменит – ФеТиО3, магнетит – ФеО Фе2О3, шпинел –
МгАл2О4, хризоберилл – БеАл2О4, рутил – ТиО2, касситерит – СнО2,
пиролюзит – МнО2, уранит, кварц – СиО2 ва бошқалар киради.
5 Карбонатлар синфига кирувчи минераллар табиатда кенг тар-
қалган. Буларга калсит – CаCО3, магнезит – МгCО3, сидерит – ФеCО3,
смитсонит – ЗнCО3, родохрозит – МнCО, серуссит – ПбCО3, малахит –
Cу2[CО3] (ОҲ)2, азурит – Cу3[CО3]2 (ОҲ)2 сувли карбонатларга сода –
НаCО3 · 10 Ҳ2О киради.
6 Сулфатлар синфига оид минераллар жуда кўп ва хилма хил
бирикмалар ҳосил қилса-да, ер қобиғида кенг тарқалгани кам. Сулфатлар:
барит – БаСО4, селестин – СрСО4, англезит – ПбСО4, ангидрит – CаСО4, гипс – CаСО4 2Ҳ2О, мирабилит – На СО4 10 Ҳ2О ва бошқалар.
7 Силикатлар синфига жуда кўп минераллар киради. Бизга маълум
минералларнинг 1/3 қисмини ташкил этади. Бу гуруҳга кирувчи мине-
раллар барча тоғ жинсларининг асосий қисмини ташкил этади ва «жинс ҳосил қилувчи минераллар» деб аталади. Шунинг учун ҳам улар синч-
ковлик билан батафсил ўрганилган.
Рентген ёрдами билан ўтказилган текширишлар (кристаллокимё-
вий кузатишлар) туфайли силикатларнинг ички тузилиши уларнинг кимёвий таркиби билан узвий боғлиқлиги аниқланган. Шу билан бирга минерал ларнинг муҳим физик хусусиятларини, ҳатто маълум даражада генезисини (ҳосил бўлишини) акс эттира олади.
Силикатларнинг тузилишини рентгеноскопик йўл билан текшириш
натижасида улар қуйидаги синфларга: оролсимон, занжирсимон, лентасимон, варақсимон ва каркассимон силикатлар синфларига бўлинади.
Саноатнинг биронта ҳам соҳаси йўқки, унда бирор фойдали қазилма
бевосита хом ҳолича ёки қайтадан ишланган маҳсулот сифатида қўл-
ланилмасин. Инсон учун темир маъданини қазиб, ундан металлургия
йўли билан тайёрланган турли навли чўян ва пўлатнинг муҳим аҳа-
миятга эга эканлиги ҳаммага маълум.
Темир – саноатнинг асосий асбоб томиридир. У металлургия, машинасозлик, кемасозлик, темирйўл, кўприклар, темир-бетон иншоотлари, кон асбоб-ускуналари, кенг истеъмол моллари ва ҳоказо учун асосдир. Ўз навбатида, фақат биргина темир металлургиясининг ўзи қазиб чиқарилаётган қаттиқ минерал ёқилғининг – коксга айлантириладиган тошкўмирнинг 40 %га яқинини талаб қилади. Саноат тараққиётида суюқ минерал ёқилғи-нефт ва унинг ишланган маҳсулотлари ҳам ниҳоятда катта рол ўйнайди.
Ёнувчи газларнинг аҳамияти ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда.
Рангли металлургия, электр саноати, кемасозлик, самолётсозлик,
машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг ривожланишида «рангли металлар» деб аталувчи – мис, руҳ, қўрғошин, алюминий, никел, кобалт рудаларидан ажратиб олинадиган металлар муҳим рол ўйнайди. Нодир металлар: волфрам, молибден, шунингдек, титан, кобалт ва бошқалар жуда катта мудофаа аҳамиятига эгадир.
Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши минерал ўғитлар-калий минерал-
лари (калий тузлари), фосфорли минераллар (апатит, фосфорит), азотли минераллар (селитра) ва бошқалардан кенг фойдаланишга боғлиқдир. Кимё, саноати кўп жиҳатдан минерал ашёларга асосланиб ишлайди. Масалан, сулфат кислота олтингугуртга бой колчедандан (пирит) олинади. Жуда кўп минераллар: соф туғма олтингугурт, селитра, плавик шпатлари, бор, калий, натрий, магний, симоб ва бошқа элементларнинг минераллари кимёвий препаратлар тайёрлашда ишлатилади. Резина саноатида олтингугурт, талк, барит, кислоталар билан ўтга чидамли маҳсулотлари
ишлаб чиқаришда – асбест, кварц, графит ва бошқалар; бўёқчилик
билан эмал ва глазурлар (сир) тайёрлашда-галенит, сфалерит, барит ва титан, мис, темир, маргимуш, симоб, кобалт, бор минераллари, криолит, ортоклаз, циркон; ёзув қоғози ишлаб чиқаришда – талк, каолин, олтин-
гугурт, аччиқтош, магнезит ва ҳоказо ишлатилади.
Тоштуз билан ош тузи инсон овқатининг зарур таркибий қисмидир.
Бир қанча минераллар ва улардан қайта ишлаб олинган маҳсулотлар (мирабилит – глаубер тузи; минерал сувлар – нарзан, боржом ва бошқа-
лар, висмут, барий, бор, ёд тузлари) дори-дармон сифатида ишлатилади.
Минерал булоқлар (водород сулфидли, карбон кислотали, темирли, шўр ва бошқа булоқлар) ва табиий балчиқлардан ҳам даволаш мақсадларида
фойдаланилади. Медицина ва саноатнинг айрим тармоқларида, радиоактив минераллардан олинадиган радиоактив моддалар ёки кимёвий элементларнинг сунъий йўл билан олинган бир қанча изотоплари қўлланилади.
Инсон ҳаётида безак тошлар ҳам катта рол ўйнайди. Кўпинча
безак ва бадиий буюмлар ишланадиган қимматбаҳо тошлардан таш-
қари жуда кўп рангдор тошлар ҳам бор. Улар деворларни безаш учун
ишлатилади. Мамлакатимиздаги энг яхши иншоотлар пушти рангли
родонит, ранг-баранг яшма, мармар, кварцит билан безатилади. Кварц,
исланд шпати, слюда, турмалин, флюоритлардан оптик асбоблар ишланади.
Агат, корунд, циркон ва бошқа қаттиқ минераллардан соатлар ва бошқа аниқ механизмлар учун подшипниклар тайёрланади. Олмос (карбонадо), корунд, гранат, кварцлар абразив материал сифатида буюмларни эдириш ва уларга беришда ишлатилади. Юмшоқ ва ёғлангандек уннайдиган минераллар (талк, графит) тўлдирувчилар сифатида механизм ларнинг эдирилувчи қисмларини мойлаш учун ишлатиладиган мойларга аралаштириб ишлатилади.
Кейинги вақтларда урандан реактор-қозонларда олинадиган жуда
катта ядро ички энергиясини ажратиб олиш масаласининг ҳал этилиши билан боғлиқ равишда ундан саноатда тинчлик мақсадларида фойдаланиш учун жуда қулай шароит яратилди. Ниҳоят, ҳозирги пайтда шу жараёнлар давомида гигант энергия ҳосил қилувчи оғир водород (дейтерий билан тритий) ҳисобига гелий ҳосил бўлишига олиб келадиган, термоядро реакцияларидан (шу мақсадда литийдан ҳам фойдаланиб) жуда катта энергия олиш кутилмоқда.
Минералларнинг ва улардан қайта ишлаш йўли билан олинадиган
маҳсулотларнинг ишлатилиши ҳақида юқорида келтирилган қисқача
маълумотларга минерал хомашёларнинг халқ хўжалигида қанчалик
муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўриниб турибди.
Минералогияни билиш разведка ишларини, айниқса қидирув ишларини
олиб боришда муҳим аҳамиятга эга. Шу вазифаларни муваффақиятли
бажариш учун, аввало, минералларни батафсил аниқлай олиш, уларнинг
табиатда топилиш шароитларини, бир-бири билан бирга бўлиш қонуният ларини ва ҳоказони билиш зарур. Шундай воқеалар ҳам бўлганки, қидирувчилар у ёки бу минералларни тўғри аниқлай олмаганликлари туфайли саноат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган конларни топа олмасдан ўтиб кетганлар. Ер юзига чиқиб турган конларни қидиришда руда конларининг оксидланиш зонасининг минералогияси хоссаларини билиш ва шуъларга қараб ерости сувлари сатҳидан пастда ётган бирламчи рудалар таркибини аниқлашни ўрганиш ҳам муҳим.
Бундан ташқари, минералларнинг бир қатор хусусиятлари (магнит
тортувчанлиги, электр ўтказувчанлиги, солиштирма оғирлиги ва бош-
қалар) фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилишнинг гео
физика усулларини (магнитометрик, электроразведка, гравиметрик ва
бошқалар) ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эга.
Қазиб олинаётган рудаларнинг сифат-хусусиятларини ўрганиш кон
геологларининг асосий вазифаларидан биридир. Минералогияни билмасдан туриб, бу вазифани ҳал этиб бўлмайди. Кон геологи ҳар куни янгиданянги қазилган жой деворлари бўйлаб маъдан мавжуд бўлган жинслар ҳолатини кузатар экан, маъдан минералогик таркибининг ўзгаришлари қонуниятларини бошқа бировдан кўра яхшироқ билади. Бу эса қазиб чиқариш ишларини бошқаришда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Қазиб олинган маъдан кўп ҳолларда эритишдан аввал механик
йўл билан бойитилади, яъни ҳар хил таркибли концентратларга бўлинади.
Маъданларни ташкил этувчи минерал доналарининг катта-кичиклиги,ҳамда уларнинг бир-бири билан ёпишиб ўсиш хоссалари ҳам ката аҳамиятга эга. Мана шу масалаларни ҳал қилишда илмий текшириш
институтларининг фойдали қазилмаларни бойитиш лабораторияларида минераграфия олиб борилаётган махсус минералогик текширишлар катта рол ўйнайди. Минералогик текшириш усуллари жараёнида геолог маъданларнинг минералогик таркиби ва тузилишини мақсадга мувофиқ равишда текшириб борар экан, бойитиш пайтида қайси маъданларнинг қандай ҳолатда ва қаерда бўлиши ҳақида тўғри хулосалар чиқара олиши ва бойитишнинг қайси усулида қандай компонентлар қанча миқдорда йўқолишини ва унинг нима сабабдан эканлигини олдиндан айтиши мумкин. Шундай қилиб, фойдали қазилма конларини минералогик текшириш уларни қидириш ва разведка қилиш ишларидагина эмас, балки саноат типидаги конларни қазиб олиш ва маъданларни ишлаш тармоқларида ҳам жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Геолог-минералог олимлар ва мутахассисларнинг машаққатли меҳ-
натлари туфайли Ўзбекистонда 510 га яқин минерал ва уларнинг
янги турлари топилди. Жумладан, 13 минерал ва уларнинг 5 янги хилларидунёда биринчи марта бизнинг диёримизда аникланган.
Янги топилган минераллар қандай қилиб номланиши тўғрисида қисқача бўлса ҳам бир оз маълумот бериш мақсадга мувофиқдир. Агар
тоғда, далада ёки лаборатория шароитида мутахассис бирор минерал
ўхшашини – монандини топмай, уни мутлақо янги кимёвий бирик-
ма ва янги кристалл тузилишга эга бўлган модда эканлигига ишонч
ҳосил қилса, у вақтда минерал ҳар тарафлама таҳлил қилиб кўрилади. Бунда ўша янги топилган минералнинг тўлиқ кимёвий таркиби, аралаш-
малари, физик хоссалари, кристалл тузилиши спектрал, термик, электрон микроскоп каби бир қатор методлар ёрдамида аниқланади ва натижалари
тўпланади. Ундан кейин шу вақтгача маълум бўлган минераллар
таърифи билан солиштириб, этакчи минералог-петрограф мутахассисларнингумумий кенгашида муҳокама қилинади. Сўнг шу минералга қандай ном беришни аввало уни топган муаллифнинг ўзи таклиф қилади. Кўпинча минерал унинг топилган географик жой номи, минералнинг физик ёки кимёвий хоссаларини акс еттирувчи термин, фан ва маданият нинг йирик арбоблари номлари билан ҳам аталади. Барча материал ва маълумотлар тўпланиб, минералга ном қўйилгандан кейин бу бўйича шу ишлар билан шуғулланувчи комиссияларга юборилади. У ердагимутахассислар қабул қилиб олинган маълумотларни кўриб чиқиб, тасдиқлаганларидан кейин топилган минерал янги минераллар каталоги
рўйхатига киритилиб, махсус маълумотларда эълон қилинади. Мисол тарзида ана шундай янги минераллар қаторига Шўрсувда (Фарғона ви-
лоятида) топилган «Шўрсувит», Устасаройда (Бўстонлиқ раёнида)
топилган «Устарасит», буюк мутафаккирлар Абу Али ибн Сино ва Абу
Райҳон Беруний номлари билан аталган «авиценнит» ва «бирунит», та-
ниқли минералог олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги
А.С.Уклонский номига қўйилган «уклонсковит» каби бир неча
минералларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Авиценнит – таркибида талайгина (86–88 %) таллий оксидига эга бўлган минерал. Биринчи марта 1956-йили Х.Н.Карпова ва В.Ф.Савелевлар Зирабулоқ тоғлари (Самарқанд вилояти) даги Жузумли қишлоғи яқинида силур даврига мансуб оҳактошлардаги лимонит-калсит эртомирлари ичидан топишган. Шу билан бирга доломит, анкерит ва бошқа темирли минераллар борлиги ҳам аниқланган. Авиценнит майда кубчалар шаклидаги кристаллар ҳолида учраган. Ранги – кул ранг-қўнғир товланувчи қора. Металлсимон ялтироқ, мўрт, нотекис синади. Қаттиқлиги – 3–5. Солиштирма оғирлиги – 10,42. Таркибида азот ва хлорид кислоталар бўлиб, осон эрийди. Кристаллар сарғиш қўнғир парда билан қопланган. Олимлар томонидан мукаммал ўрганиб чиқилган бу минералга буюк мутафаккир Абу Али ибн Синонинг Эвропада тарқалган номи (Авиценна) берилган. Авиценнит топилган жой атрофида ҳали окидланмаган нодир элементли бирикмалар ҳам бор.
Бирунит – дунёда биринчи марта 1955-йили минералог олимларимиз Ўзбекистон Фанлар академияси геология ва геофизика институти ходимлари С.Т.Бадалов ва И.М.Головановлар томонидан Олмалиқ шаҳри яқинидаги Қўрғошинкондан топилган. Бирунит оқ рангда; хира ялтировчи толасимон агрегатлар ҳолида учрайди. Кимёвий таркиби калтсий силикати, калтсий карбонати ва калтсий сулфатидан иборат. Қаттиқлиги – 2, солиштирма оғирлиги – 2,36; хлорид кислотасида эрийди. Аниқланишича, бирунит конларнинг оксидланиш зонасида «таумасит» деб аталувчи минералнинг ўзгариши натижасида ҳосил бўлади. Топилган янги минерал таниқли энтциклопедист олим, буюк аллома ва минералогия соҳасида талайгина асарлар яратган мутафаккир Абу Райҳон Беруний номи билан аталган. Бу минералнинг топилиши ер сатҳидан чуқурроқ жойларда ҳали оксидланмаган маъданли жинслар борлигидан дарак беради.
Уклонсковит – минералогияда «сувли сулфатлар» деб аталувчи гуруҳга мансуб минерал бўлиб, 1964-йили геолог М.Э.Слюсарева томонидан Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган учламчи даврга мансуб гиллар ичидан глауберит, астраханит, полигалит каби тузлар билан бирга топилган. Минерал призма шаклидаги шаффоф, шишасимон ялтироқ кристалл ҳолида бўлган. Бу кристаллар гиллар ичидаги ёриқ ва бўшлиқ деворларини қоплаб олган. Солиштирма оғирлиги – 2,42. Унча кучли бўлмаган хлорид кислотасида эрийди. Сувда эса деярли эримайди. Кимёвий таркибининг асосий кисмини натрий, магний оксидлари ва олтингугурт ангидриди ташкил қилади. Янги топилган минерал Ўзбекистонда геология-минералогия фани ривожига муносиб ҳисса қўшган, таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги А.С.Уклонский номи билан аталган. Уклонсковит туз конлари пайдо бўлиши жараёнидаги этапларни аниқлашга имкон яратади ҳамда маълум даражада йирик хомашёлар манбаини топишга ёрдам беради.
Шўрсувит. Бу минерал «аччиқтошлар» деб аталиб, кадимдан Ўзбекистонда маълумдир. Лекин шундай бўлса ҳам шу гуруҳга мансуб бўлган «шўрсувит» номли янги минерал дунёда биринчи марта Н.Т.Виниченко томонидан ўрганиб чиқилди ва фанга киритилди. Кимёвий таркиби магний, темир, натрий сулфатидан иборатдир. Шунингдек, 12 фоизгача алюминий ҳам бор. Ранги оқ, баъзан кул рангроқ хиллари ҳам бўлади. Ипакдек товланиб туради. Толасимон кристалларининг узунлиги 10 миллиметр бўлиб, унча қаттиқ эмас, сувда яхши эрийди. Мазаси нордон, оғизни буриштирувчи хоссага эга. Шўрсувитда аччиқтошларнинг барча хусусиятлари мавжуд бўлиб, пайдо бўлиши жараёни ҳам унга ўхшашдир. Бу минераллар асосан ер пўстининг устки қисмидаги маъданли конларнинг оксидланиш зонасида, иккиламчи кварцитлар (масалан, алунит) мавжуд бўлган жойларда ҳамда олтингугурт конларида ҳосил булади. Шу конлардаги олтингугурт ёки пирит (темир колчедани)нинг оксидланиши туфайли пайдо бўладиган сулфат кислотанинг шу атрофдаги серицит гилларга таъсири натижасида аччиқтошлар, шу жумладан, шўрсувит минерали шаклланади. Бу минерал билан бирга гипс, олтингугурт, селестин, язорит каби минераллар ҳам учрайди. Уларни ер юзасидан 10 метр чуқурликда учратиш мумкин.
Аниқланган янги минерал муаллиф таклифига кўра топилган жойиШўрсув кони (Фарғона вилояти) номи билан аталган.
Устарасит – 1955-йили биринчи марта М.С.Сахарова томонидан топилган. Кейинчалик Э.А.Дунин-Барковская, Р.И.Назарова ва бошқалар томонидан мукаммал ўрганилган висмут учун хомашё ҳисобланадиган минералдир. Кимёвий таркиби қўрғошинли висмут сулфидидан иборат бўлганлиги учун у узоқ вақт «қўрғошинли висмут» деб юритилган. Юзаки қараганда устараситни висмутиндан фарқ қилиш анча қийин. Кўпинча, узунлиги – 1,5 сантиметрга этадиган призмасимон кристаллар ҳолида учрайди. Қаттиқлиги 2,5; ранги тўқ кул ранг, металлсимон ялтироқ. Яхши тозаланган юзасига концентратсиялашган азот кислотаси томизилганда қайнаб, қора тусга айналиб қолади. Ўтказилган кимёвий таҳлил ёрдамида таркибида 10,51–13,14 %гача қўргошин, 60,10–65,33 %гача висмут борлиги аниқланган. Аралашма сифатида жуда оз миқдорда мис, кумуш, сурма ва маргимуш ҳам бўлади. Устарасит маргимуш-висмут конидаги гидротермал ер томирларида шеелит, пирит, пирротин, кварц, антикерит каби минераллар билан бирга учрайди. Устарасит ер юзасида ва ер пўстининг оксидланиш зонасида ўзгариб, висмут гидрокарбонатларига айланади.
Устарасит Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Устарасой қишлоғида топилганлиги учун ҳам шу ном билан аталган.
Гидроглауберит деб номланувчи минерал кўпчиликка маълум бўлган туз конларида тез-тез учраб турадиган глауберит тузининг сувли бирикмаси ҳисобланиб, мутлақ янги минерал сифатида 1969-йили М.Слюсарева томонидан аниқланган. Бу минерал Қорақалпоғистондаги Қўшкапатов, Борсакелмас, Қораумбет каби жойларда учрайди. Қорсимон, толасимон оқ майда кристаллар ҳосил қилади. Солиштирма оғирлиги – 1,5; қуруқ ҳавода бузилмайди, лекин сал нам тегиши билан тезда эриб кетади, таъми тахирроқ.
Гипс ёки глауберит тузига таркибида натрий-сулфат. Мавжуд бўлган эритмаларнинг таъсир еттириш натижасида пайдо бўлади. Туз конларининг пайдо бўлиши тарихи ва тарқалиши хусусиятларини билиб олишда муҳим рол ўйнади. Минералга берилган ном унинг кимёвий таркибига мослаб қўйилган.
Ўзбекит – биринчи марта 1926-йили И.Д.Курбатов (Қорачатир ва кейинчалик Оғалиқда), С.Т.Бадалов (Нурота тоғларида), Э.А.Конковалар (Қизилқумда) томонидан топилган. Ранги тўқ яшил, қаттиқлиги 3; пластинкасимон кристаллар ҳолида учрайди. Кимёвий хусусияти жиҳатидан миснинг сувли ванадати гуруҳига киради. Мис оксидиниг миқдори – 30,37–44,69 фоизгача, сувники эса 6,07–12,98 фоизгача ўзгариб туради. Сувнинг оз ёки кўплигига қараб, бу минерал «алфа» ва «бета» турларга ажратилади. Булардан ташқари унинг таркибида жуда оз микдорда магний, стронтсий, барий, титан, марганец ва никел бўлиши ҳам мумкин.
Ўзбекит ванадийли қора кўмирсимон сланецларнинг оксидланиши натижасида пайдо бўлади. Биринчи марта Ўзбекистонда топилгани учун шу ном билан аталган
Do'stlaringiz bilan baham: |