35 дақиқа
|
Замонавий жанг ҳамма командирлардан бўлинмаларни қатъийлик ва уддабуронлик билан бажаришни талаб қилади, бу эса энг қийин шароитда ҳам ҳар қандай вазифани бажаришга қодир бўлинмаларнинг ҳамжиҳатлиги ва уйғунлиги билангина амалга ошиши мумкин. Агар саф тайёргарлиги тўғри ташкил қилинмаса аскарни жанг майдонида муваффақиятли ҳаракатларга тайёрлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам саф тайёргарлигини муттасил равишда такомиллаштириш командирларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Илғор қисм ва бўлинмалар тажрибаси шуни кўрсатадики, саф усулларини бажаришни машқ қилдириш учун вақт етарли. Ҳаммаси офицер ва сержантларнинг бўлинмаларда бор ҳамма имкониятлардан моҳирлик билан фойдаланишига боғлиқ. Кун тартиби ҳам, ҳарбий хизмат шароитлари ҳам ҳарбий хизматчиларга уларга керак бўлган саф малакасини сингдириш учун тизилган. Саф усулларини бажариш учун фақат қаттиқ талабчанлик керак.
Жанговар тайёргарликда ўтиладиган кўпгина фанлардан ўтказиладиган машғулотлар шахсий таркибнинг сафдаги ҳаракатлари билан бевосита боғлиқ; сафланиш, ҳаракатлар ва ва ҳар хил қайта тизилишлар. Ҳамма машғулотларнинг сифати командирларнинг ўзлари Саф низоми талабларини қандай бажаришларига боғлиқ. Низом командирларни сафланиш олдидан сафга утриш жойи, вақти, тартиби, кийим ва анжом тури, қандай қурол ва ҳарбий техника турини олишни айтишга мажбур қилади. Бу талаб, бирнчи навбатда, шахсий таркибнинг машғулотларга чиқишидан олдиан аниқлик, равшанлик ва уюшқоқлик киритади.
Аввало сафда турган қўл остидагилари, уларнинг қуроллари,жанговар ва бошқа техникалари, ўқ-дорилари, шахсий ҳимоя воситалари ва қазув қуроллари ҳозирлигини текширилади. Сафда турган ҳарбий хизматчиларнинг кийимлари тўғрилигини, анжомлари ҳозирилги ва уларнинг ҳарбий хизматчи гавдасига мослигини, сочи чиройли олинганлигини текширилади. Бундай доимий текширув ҳарбий хизматчиларнинг керакли кўникмаларни олишларига, Низом талабларини ва буйруқларини аниқ бажаришаг ўрганишларига, ҳарбий кийим-бошни тўғри кийиб юришни ўрганишларига имкон беради.
Командирлар сафда доимо интизомни сақлаб, бўлинмаларнинг команда ва сигналларни аниқ бажаришлари ва ҳарбий хизматчиларнинг ўз вазифаларини бажаришларини назорат қилишади. Пиёда сафда туриб команда бераётган вақтда командирлар жойида қад ростлаб турадилар. Бу эса командирларнинг юксак маданиятини кўрсатиб, қўл остидагиларга ижобий таъсир кўрсатади.
Бўлинмалар жанговар ёки бошқа техника билан сафланганларида, командир уларни сиртдан текшириб, шахсий таркибни ташиш учун жиҳозланган уловларнинг ҳозирлигини ваяроқлилигини, шунингдек, олиб кетиладиган (шатакка олинадиган) юкларнинг маҳкамланишини ва нарсаларнинг қайндай тахланганинин текширади. Ҳаракат вақтида белгиланган масофа, тезлик ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилади. Ҳар бир сафланиш ва бўлинманинг сафдаги ҳаракати саф тайёргарлиги дарси бўлишини командир тушинган ҳолда, уларга ҳам ҳудди саф тайёргарлигига қўйиладигандек талабларни қўйиши керак. Бу саф тайёргарлигининг такомиллашишига, ҳарбий хизматчиларда интизомнинг онгли равишда ривожланишига имкон беради. Сафга кундалик эътибор ҳарбий хизматчиларда ҳамма йўналишларни сафда бажаришга эхтиёж туғдириб, бўлинмалар ҳаёти ва фаолиятининг табиий заруриятига айланиб қолади.
Тактика тайёргарлиги машғулотларида бўлинма командирларида «Жанг-га», «Ўрнингдан тур» каби усулларни югуриб ўтиш ва эмаклашни такомиллаштириш учун имконият туғилади. Машиналарда машғулот ўтказганда Саф низоми талабларига қаттиқ риоя қилиб, шахсий таркибнинг машиналарда ҳаракат қилганда нормативларни бажаришига эришиш керак.
Отиш тайёргарлиги машғулотларида ҳарбий ҳарбий хизматчиларнинг кўпчилик ҳаракатлари саф усулларини бажариш билан боғлиқ: қурол билан хилма-хил усулларни бажариш, «Жанг-га», «Ўрнингдан тур», югуриб ўтиш, эмаклаш, отиш натижалари тўғрисида баённома ва ҳоказо.
Ҳар бир дала машғулотларига чиқишни шахсий шахсий таркибда команда ва сигналларни тез ва аниқ бажариш малакасини сингдириш учун қўллаш тавсия қилинади.
Сафларни ва машиналарни бошқариш учун Саф низомининг сафни бошқариш усулларига қатъий риоя қилиш керак. Зарурият туғилганда, бўлинма командирлари сафни бошқариш учун қўшимча сигналлар белгилашлари мумкин.
Командалар баланд овоз билан, командирчасига, ҳар бир сўзни дона-дона қилиб, низомда кўрсатилган изчилликда берилади. Команда берилаётган вақтда овоз сафнинг бўйи ва энига, ўндан командирнинг узоқлигига мос бўлигши, билдирув аниқ, овозни кўтармасдан бажарилиши лозим. Командаларни аниқ беришга доимий машғулотлар орқали эришилади. Ҳар бир командир билиши керакки, тўғри берилган команда унинг аниқ бажрилишига имкон беради.
Жисмоний тарбия машғулотларида Саф низомининг кўпгина ҳаракатларни бажариш талаблари қўлланилади. Бу ҳарбий хизматчилар гавдаларини тўғри тутишлари, сафона қадди-қомат ва батартибликни муайян шаклга келтиришларига имкон беради. Ҳар бир хизматчи спорт иншоатларида машқларни пишитиш билан бир вақтда қад ростлаб туришни, шаҳдам қадам ташлашни, жойда ва ҳаракат вақтида бурилишлар ва бошқа ҳаракатларни такомиллаштиради.
Эрталабки бадантарбияда ва жисмоний тарбия машғулотларида ёйилиш ва йиғилиш, ҳар хил қайта тизилишлар, шаҳдам қадам билан юриш, юришдан югуришга ўтиш ва ҳоказо ҳаракатлар бажарилади. Машғулотнинг кириш қисмида организмга тушадиган оғирлик борган сари кўпайтирилиши керак, шунинг учун бир неча саф усулларини бажаргандан кейин шаҳдам қадам ташлашга команда бериб астасекин қадамни жадаллаштириб, кейин югуришга ўтиш керак. Командирлар жисмоний тарбия қўлланмаси талабларини бажаришдан ташқари Саф низомининг ҳам тўғри келадиган моддалари талабларини бажаришлари керак.
Ҳарбий хизматчиларнинг саф малакаларини такомиллаштиришда командирлар учун Умумҳарбий низомларни ўрганиш машғулотлари ҳам катта имконият туғдиради. Илғор қисм ва бўлинмалар тажрибаси шуни кўрсатадики, саф таълими ҳамма ўқув машғулотлари, хилма хил тадбирлар ва машқларни уйғунлаштириб, ўз ичига қамраб олади.
|
Талабаларга тушунтириб ва кўрсатиб бериш, биргаликда шуғулланиш камчиликлар аниқланса
шу захотиёқ тўғирлаш.
|
Саф тайёргарлигини тактик ва отиш тайёргарлиги билан боғлиқлиги.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |