ёки байроқчани юқорига кўтариб турса ёки қўлларини ёнга узатса);
— кесишмадан кейин ҳосил бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи кесишмада тўхташга мажбур бўладиган ҳолларда;
— агар кесишмага кўриниш дои-расидаги масофада поезд (локомо-тив, дрезина) яқинлашиб келаётган бўлса.
Бундан ташқари:
— кесишма олдида турган транспорт воситаларини йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиш;
— шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш;
— кесишма орқали занжирли қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши ва бошқа автомобиль ва механизмларнинг юриб ўтиши (механик транспорт воситапарига юклаб олиб ўтиш рухсат этилади);
— темир йўл дистанцияси бошлиғининг рухсатисиз тезлиги соатига 8 километрдан кам бўлган транспорт воситаларини ҳаракатланиб ўтиши тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |