Темир йўл кесишмасига чиқиш тақиқланган пайтда ҳайдовчи тўхтайдиган жой.
17.4. Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
Темир йўл кесишмасида мажбурий тўхтаган ҳайдовчининг вазифаси.
17.5. Темир йўл кесишмасида мажбуран тўхтаб қолган транспорт воситасининг ҳайдовчиси дарҳол одамларни тушириш ва кесишмани бўшатиш чораларини кўриши керак.
Агарда кесишмани бўшатишнинг иложи бўлмаса, ҳайдовчи:
— имконияти бўлганда яқинлашиб келаётган поезд машинистига тўхташ ишорасини бериш қоидасини тушунтириб, икки кишини темир йўл ёқаси бўйлаб иккала томонга 1000 метр масофага (агар бир киши бўлса уни йўл яхши кўринмайдиган томонга) юбориши;
— транспорт воситаси ёнида қолиши ва умумий хатар ишорасини бериши;
— поезд кўринганда тўхташ ишорасини бериб, у келаётган томонга югуриши керак. Шунингдек, темир йўл кесишмасидан ўтишда транспорт воситасидан тушиб қолган юкни кесишмадан чиқариб ташлашнинг иложи бўлмаганида ҳам, ҳайдовчи шу чораларни кўриши керак.
Эслатма: тўхташ ишораси қўлни (кундузи ёрқин мато парчаси ёки аниқ кўринадиган бирор нарса билан, тунда эса машъала ёки чироқ билан) гир айлантириш орқали берилади.
Умумий хатар ишораси битта узун ва учта қисқа товуш ишораси орқали берилади.
Темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчиларига Кодекснинг 130-моддасига биноан маъмурий чоралар белгиланган.
III. Хулоса
Темир йўл кесишмаларидаги ҳодисалар статистикаси кўрсатадики, темир йўл ходимлари турли хил қоидабузарликга кўп йўл қўядилар: огоҳлантириш ишораларини уламайдилар, шлагбаумни очмайдилар, ёпмайдилар ёки бу амалларни кечикиб бажарадилар. Шунинг учун шлагбаум очиқ бўлса ва светофор ҳолатларидан қатьий назар, кесишма хавфсизлигига ҳайдовчилар шахсан ишонч хосил қилганларидан кейин ҳаракатланишлари мумкин. Темир йўл кесишмасига яқинлашаёгганда албатда тезликни камайтириш, кўриниш чекланганда эса тўхтаиш керак.
Темир йўл кесишмасида ҳаракатланишдан олдин, қатнов кесимини кузатиш, ундаги нотекистликлар, ҳаракатни тўхтатишга сабаб бўладиган тўсиқларга эътибор берилади. Поезд яқинлашига оз бўлсада хавф бўлса ҳаракатни бошлаш ярамайди.
IV. Фойдаланилган адабиётлар
У. Хаитов, Ш. Шаропов “Автомобилларни бошқариш асослари ва ҳаракатланиш хавфсизлиги” Тошкент, 2013
Н.Ф.Мухитдинов, Ж.Р.Кулмухамедов, Ш.Х. Усмонов “Йўл ҳаракати қоидаларига шарҳлар”, Тошкент, 2015.
Азизов Қ.Х. ва бошқалар, , “Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлиги”, Тошкент, 2014.-230б.
Ж.Р. Қулмухамедов ва бошқалар, “Йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлиги”, Тошкент, Ғ.Ғулом, 2013.-156б.
А.А. Акилов, Ш.Ш.Ризаев, Ф.Х. Балтаходжаев, К.А. Каримова, “Йўл ҳаракати қоидаларига суратли шарҳлар ва тестлар, суғурта ходисаси..., тиббий ёрдам..., жарималар...”, Тошкент, 2013.
Do'stlaringiz bilan baham: |