2.Технологик жараёнларни лойиҳалаш учун бошланқич берилганлар
Технологик жараѐнлар янги қурилган заводлар учун яратилса,
бошланқич берилганларга қуйидагилар киради:
- деталнинг ишчи чизмаси, унинг материалини, конструкция, шакли ва
ўлчамларини аниқловчи;
- детални тайѐрлаш учун қўйилган техник талаблари, бунга еса ишлов
бериш аниқлиги, юза сифатини, ва шунингдек асосий талаблар (қаттиқлиги,
структураси, термик ишлов бериш шарти, балансирлаш, оғирлиги бўйича
мослаштириш ва бошқ.) киради.
- вазифа қилиб берилган дастурнинг миқдори (деталлар сони).
- берилган дастурдаги деталларни ишлаб чиқариш муддати (умумий
ҳолда йил билан кўрсатилади) ѐки вақти.
Технологик жараѐн мавжуд ѐки реконструкция қилинувчи заводлар учун
лойиҳаланса, заводда мавжуд бўлган жиҳозларнинг сони, майдони ва бошқа
ишлаб чиқариш шароитлари тўғрисида маълумотларга ега бўлиш керак.
Технологик жараѐн лойиҳалашда: маълумотномалар ва норматив
материаллар; каталоглар ва жиҳозларнинг паспортлари; мосламалар албоми;
ГОСТ лар ва кескич, ўлчагич асбоблар учун нормаллар, аниқлик нормативи,
ғадир-будирлик, қўшим ҳисоблаш, кесиш режимларини ҳисоблаш ва техник
вақтни нормалаш нормативлари; тарифли-малакавий маълумотномаси ва
бошқа ѐрдамчи материаллардан фойдаланилади.
3.Технологик жараённи ишлаб чиқиш услуби
Технологик жараѐнларни лойиҳалаш вазифаси кўп вариантли турли
ечимларга ега. ҳатто битта оддий берилган детал учун бир-нечта вариантда
технологик жараѐн лойиҳаси яратилиши мумкин. Бу яратилган лойиҳалар
техник талабларини қондириши ҳам мумкин. Буларни еффективлилигини ва
рентабеллилигини солиштириб тенг баҳоли битта ѐки бир-нечта вариантини
танлаб олинади.
Технологик жараѐнларни лойиҳалаш мураккаб ва иш ҳажмининг
оғирлиги билан ажралиб туради. Бошқа турли лойиҳаларга ўхшаш
технологик жараѐн лойиҳалаш ҳам бир-неча етапларни ўз ичига олади.
Бошида технологик жараѐннинг дастлабки варианти тузилади, кейинги
етапларда технологик ҳисоблашлар асосида аниқланиб конкретлаштирилади.
Бошланғич яратилган технологик жараѐн кетма-кет аниқланиши натижасида
охирги тугалланган варианти яратилади. Тўғри натижага бир-неча марта
уриниб аниқлашлардан кейингина яқинлашилади. Технологик жараѐннинг
қанчалик чуқур ва тўғри тузилганлиги ишлаб чиқариш турига боғлиқ бўлади.
Оммавий ишлаб чиқаришда технологик жараѐн маҳсулотнинг
(буюмнинг) ҳар бир детали учун пухта ва батафсил ишлаб чиқилади.
Яккалаб ишлаб чиқаришда қисқартирилган технологик жараѐн ишлаб
чиқиш билангина чекланилади, чунки бу шароитда батафсил ишлаб чиқиш
иқтисодий жиҳатидан ўзини оқламайди. Мураккаб ва қиммат баҳо деталлар
бундан истисно, айниқса оғир машинасозликда. Бундай деталлар учун
технологик жараѐн батафсил ишлаб чиқилади.
Сериялаб ишлаб чиқариш шароитида турли маҳсулотлар ишлаб
чиқилиши сабабли кўпинча гуруҳли технологик жараѐнлар яратилади.
Шунингдек кам миқдордаги бир-бирига ўхшаш типдаги деталлар учун
типлаштирилган технологик жараѐнлар яратилади (булар устда олдинги
маърузада кўрганмиз).
Лойиҳалаш жараѐни бир-бирига боғлиқ бўлган бир қанча етапларда
бажарилади. Буларга: 1. Деталнинг ишчи чизмасини ва техник талабларини
технологик назорат қилиш. 2. Ишлаб чиқариш турини танлаш. 3. Танавор
олиш усулини танлаш ва уларга техник талаблар ўрнатиш. 4. Базалар танлаш.
5.Деталларнинг алоҳида юзаларига ишлов бериш учун маршрут танлаш. 6.
Деталга тўла ишлов бериш маршрутини тузиш. 7. Амаллар мазмунини
бирламчи белгилаш. 8. Ўтувлараро ѐки амаллараро қўшимларини
(қатламларни) ҳисоблаш, технологик қўйимлар ўрнатиш ва танаворларнинг
технологик ўтувлараро (амаллараро) чегаравий ўлчамларини аниқлаш. 9.
Амаллар мазмунларини аниқлаб олиш ва амалларни концентрациялаш
даражасини аниқлаш. 10. Жиҳозлар, мосламалар, кескич ва ўлчагич асбоблар
танлаш. 11. Ишлов бериш режимларини ўрнатиш. 12. Созлаш учун муҳим
ўлчамларни аниқлаш. 13. Танаворни ўрнатиш схемасини аниқлаш ва махсус
мослама лойиҳалаш учун вазифа тузиш. 14. Вақт нормаларини ўрнатиш ва
бажарувчи ишчилар малакавий разрядларини тайинлаш. 15.Технологик
ҳужжатларни расмийлаштиришлар киради.
1.Детални ишчи чизмасини ва техник талабларини технологик назорат қилиш
- Технологик жараѐнни лойиҳалашдан аввал, деталнинг ишчи чизмаси, унинг
техник талаблари ва механизмда ишлаш вазифаси батафсил ўрганиб
чиқилади. Проекцияларнинг етарли еканлиги, ишланувчи юзалар сифати
ўрганилиб текшириб чиқилади.
Кўп ҳолларда конструктор асоссиз ҳолда чизмада жуда ҳам аниқ
бўлган ўлчамларни ва юза ғадир-будирликларини белгилайди. Бундай
ҳолларда технолог томонидан тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида
таклифлар қилиши мумкин, конструктор билан биргаликда бу таклифни
муҳокама қилиш асосида тўғри ечими топилади.
Ишчи чизмани назорат қилиш вақтида детал технологиябоплигини
яхшилаш имконияти аниқланади. Ишланувчи юзаларининг ўлчамларини
кичрайтиришга еътибор берилади, бу еса механик ишлов бериш
сермеҳнатлилигини камайтиради; детал бикирлигини оширишга еътибор
берилади, бу еса кўп асбобли ишлов бериш, кўп тиғли асбобларни ва юқори
унумдорлик
режимларини
қўллаш
имкониятини
беради;
кескич
асбобларнинг
ишлов
зонасига
олиб
кириш
ва
чиқаришнинг
енгиллаштирилишига аҳамият берилади, натижада асосий ва ѐрдамчи вақт
камаяди; ариқчалар (пазлар), галтеллар, тешиклар ва бошқа елементларнинг
ўлчамларини унификациялашга ҳаракат қилинади, бу еса ўлчамли ва
профиллик асбобларнинг турини қисқартиради ва ўтувларни кетма-кет
бажаришда ишлов бериш вақтини камайтиради; танаворни ишончли ва қулай
базалашга аҳамият берилади, ўлчам қўйишда еса ўрнатув ва ўлчов
базаларнинг бир юзада ѐтғизишга ҳаракат қилинади; танаворларнинг кўп
ўринли ишлов бериш қулайлигига аҳамият берилади. Конструкциянинг
технологиябоплигига, дарсликларда алоҳида мавзу бағишланган.
2.Танавор олиш усулини танлаш ва унга техник талаблар ўрнатиш - Танавор
олиш усулини танлашда қуйидагилар:
а) детал материалининг технологик тавсифи, ва унинг қуйилувчанлик
хусусияти ва босим билан ишлов беришда пластик деформацияга
чидамлилиги, ва шунингдек у ѐки бу танавор олиш усулларини қўллаганда,
танавор материалининг структуравий ўзгаришлари (масалан, болғаланган
танаворда толаларининг жойлашиши; қуймалардаги заррадорлигининг
катталиги ва бошқалар);
б) танаворнинг конструктив шакли ва ўлчамлари билан;
в) танавор тайѐрлаш аниқлиги талаблари, юзаларнинг тозалик даражаси ва
юза қатламларининг сифати билан;
г) чиқарилувчи дастурнинг миқдори ва шу дастурни бажариш учун
мўлжалланган вақти билан аниқланади.
Танавор олиш усулини танлашга технологик мослама тайѐргарлик
вақти (штамплар, моделлар, пресс қолиплари ва бошқалар тайѐрлаш);
тегишли технологик жиҳозларнинг сони (мавжудлиги) ва жараѐннинг биз
ҳоҳлаган автоматлаштириш даражаси катта таъсир кўрсатади.
Танлаб олинган усул, деталнинг енг кам таннархини таъминлаши
керак. Танавор аниқлигини ошириш билан механик ишлов бериш ҳажми
сезиларли камаяди. Бирор, ишлаб чиқариш дастури кам бўлса ҳамма усуллар
ҳам рентабелли бўлмаслиги мумкин, чунки мосламаларни тайѐрлаш
жараѐнлари учун кетган сарфлар, иқтисодий жиҳатдан ўзини қопламаслиги
мумкин. Бу еса иқтисодни ҳисоблаш формулалари асосида аниқланади.
Танавор тайѐрлаш усулларининг технологик тавсифнома ларини
билган ҳолда иқтисод жиҳатидан қўйилган талабларни қондирувчи кўп
бўлмаган сондаги тайѐрлаш усулини танлаб олиш мумкин. Якуний танлов
иқтисодий ҳисоблашлар асосида олиб борилиши керак.
Танаворларни қуйма ѐки босим билан пластик деформациялаб олишда
дастлаб қуйидагилар ўрнатилади: 1) ишлов бериш учун керак бўлган қўшим;
2) ишланувчи ва қора юзалар ўлчамларининг допусклари; 3) биринчи амал
учун база юза ва шу юзаларга қўйилувчи техник талаблари; 4) танаворларга
термик ишлов бериш (агар керак бўлса), унинг структурасига ва материал
қаттиқлигига ишлов бериш нуқтаи назаридан қўйилган талаблар; 5) танавор
юзаларини тозалаш усули; 6) текширув намуналаридан кесилиш жойи
материалнинг сифатига баҳо бериш учун (жавобгарлиги жуда ҳам юқори
бўлган деталлар учун); 7) танаворларга бирламчи иҳлов бериш усуллари
(шилиб, тозалаш, марказлаш, тўғрилаш ваҳоказолар).
Танаворларни сортли (навли) чивиқлардан тайѐрлашда еса чивиқнинг
шакли ва ўлчамларини ѐки лист қалинлиги аниқланади. Кўрсатилган
берилганлар танавор чизмасида келтирилган ѐки уни тайѐрлаш техник
талабларида келтирилган бўлиши керак.
Танавор сифатини назорат қилиш қуйидагиларни кўзда тутади: қора ва
бирламчи ишланган юзаларни ташқи кузатиш асосида материал
камчиликларини аниқлаш, универсал ўлчов асбоблари шаблонлар ѐки
белгиловчилар ѐрдамида танаворлар ўлчамларини текшириш, материалнинг
физик ва механик хусусияти ва унинг кимѐвий таркибини текширишлар
кўзда тутилади.
3.Аниқлигига ва ғадир-будирлигига бўлган талаблар мазмуни ѐзилиши керак,
шунингдек танавор материалида мавжуд ички кучланишдан ҳосил бўлган
деформацияни йўқотиш мақсадида кўзда тутилиши керак.
База танлаш бирламчи ишлов бериш режасига қўшимлар ўрнатиш
билан боғлиқ. Берилган юзаларга ўрнатилувчи маршрутлар сони бир-қанча
бўлиши мумкин. Аммо еффективлиги ва рентабеллилиги бўйича бир хилда
бўлмайди. Бу кўрсаткичлар бўйича маршрут танлаш мураккаб ва сермеҳнат
масаладур. Бу масалани ҳал қилиш учун типовий маршрутлар нормативлари
тузилса анча енгиллашиши мумкин. Маршрут вариантлари сонини тажриба
асосига кўра камайтириш мумкин. Масалан, шу юзани бир ўрнатувда кетма-
кет ўтувлар ѐрдамида бир станокда бажариш йўли билан.
4.Деталга ишлов бериш маршрутини тузиш.
Маршрут тузиш мураккаб вазифалардан бўлиб, бир-неча вариантли ечимга
егадир. Бунинг мақсади деталга ишлов беришнинг умумий режасини бериш,
технологик жараѐн амалларини мазмунини белгилаш ва жиҳозларнинг
типларини танлаб олишдан иборат.
Бу масалани ҳал қилиш учун қуйидаги услубий кўрсатма тавсия
қилинади. Ишлов беришнинг умумий кетма-кетлигини ўрнатишда қабул
қилинган ўрнатув базасига биринчи бўлиб ишлов берилади. Кейин еса қолган
юзаларга тескари аниқлик даражаси кетма-кетлигида ишлов берилади;
аниқлиги қанча юқори бўлса у юзага шунча кейинроқ ишлов бериш кўзда
тутилади. Маршрут охирида енг тоза ва енг аниқ ва муҳим, енгил
жароҳатланувчи юзаларга ишлов бериш охирги амалларга режалаштирилади.
Материални ғоваклари ва бошқа нуқсонлари бўйича ишга яроқсиз
бўлувчи камчиликларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида, аввал қора, агар
керак бўлса юзаларга тоза ишловлар берилади, қайсики бу нуқсонлар
бўлишига йўл қўйилмайди. Агар нуқсонлари аниқланса ѐки ишга яроқсиз
қилинади ѐки, агар мумкин бўлса ишга яроқли қилиб тузатилади.
Аниқ, жавобгарлиги юқори бўлган машиналар ишлаб чиқишда,
маршрутни кўпинча учта кетма-кет бажарилувчи жараѐнларга ажратилади:
қора, тоза ва пардозлов ишловларини бериш жараѐнларига.
Биринчисида материалнинг асосий массасини қўшим ва ўстирма
сифатида олиб ташланади, иккинчисида ўтувлараро аҳамиятга ега,
учинчисида деталнинг берилган аниқлиги ва ғадир-будирлиги таъминланади.
Бундай даврларга бўлинишининг қулайлигини қуйидаги фикрдан билса
бўлади. Масалан: қора ишлов бериш жараѐнида нисбатан катта хатоликлар
ўринга ега, қайсики булар кесиш кучи ва танаворни маҳкамлаш кучи
таъсирида технологик тизимнинг деформацияланиши, ҳамда унинг интенсив
равишда қизишидан келиб чиқади. Бу шароитда қора ва тоза ишлов
беришнинг навбат билан келиши, берилган аниқликни таъминлай олмайди.
қора ишловдан кейин танаворда катта бўлмаган деформацияланиш
кузатилади, унинг материалидаги қолдиқ ички кучланишнинг қайта
тақсимланиши натижасида. Кўрсатилган жараѐнлар бўйича ишлов беришни
гуруҳлаб қора ва пардозлаб ишлов бериш оралиғидаги вақтни узайтирамиз
ҳамда деформацияларнинг тўла аниқланишига имконият берамиз, охирги
жараѐнда ишлов бериб, уларни йўқотгунча давом етдрамиз.
Пардозлов ишлови бериш даврини маршрут охирига режалаштиришимиз
ишлов бериш жараѐнида ва транспортировка қилишда якунловчи ишлови
берилган юзаларнинг тасодифий жароҳат олишидан сақлаб қолади. Бундан
ташари, қора ишлов бериш махсус ажратилган ейилган ѐки ноаниқ
жиҳозларда малакаси паст бўлган ишчилар бажариши мумкин.
Баѐн етилган маршрут тузиш принципи, ҳамма ҳолларда ҳам мақсадга
мувофиқ емас. Бунга кўр-кўрона амал қилиш нореал жараѐнлар яратишга
олиб келади. Бикир танаворда ва ишланувчи юзалар ўлчами кичик бўлганда
якунловчи ишлов бериш (алоҳида елементларига) маршрутнинг бошида ҳеч
қандай ѐмон натижасиз ҳам бажарилиши мумкин. Бундай принцип ҳатто
айрим ҳолларда ишлов беришни концентрациялаш принципига зиддир,
қачонки бир амалда қора ва тоза ишлов бериш ўтувлари бажарилиши мумкин
(автоматларда чивиқ тайѐрлашда).
Агарда деталга термик ишлов бериш кўзда тутилган бўлса, механик
ишлов бериш технологик жараѐни икки қисмга ажратилади: термик
ишловгача бўлган жараѐнга ва ундан кейингисига. Деталнинг егри-бугри
бўлиб кетишини олдини олиш мақсадида, берилган аниқлик ва ғадир-
будирликни таъминлаш учун кўпинча детални тўғрилаш ѐки айрим юзаларга
бошқатдан ишлов бериш кўзда тутилади. Термик ишлов беришнинг алоҳида
кўринишлари механик ишлов бериш жараѐнини маълум даражада
мураккаблаштиради. Хусусан, цементациялашда (деталларнинг маълум
сиртини 1...2 мм чуқурликда углерод билан тўйинтириш) деталнинг алоҳида
участкаларини углерод билан таъминлаш талаб етилади. Бу еса деталнинг
бошқа участкаларини мослаш ѐки қатлам қолдириш ҳисобига бажарилади,
қайсики цементациялашдан кейин олиб ташланади, фақат албатта детални
чиниқтиришдан (тоблашдан) олдин.
Ишлов бериш кетма-кетлиги маълум даражада чизмада ўлчамлар қўйиш
тизимига боғлиқ. Биринчи навбатда шундай юзага ишлов бериш керакки,
ўша юзага деталнинг бошқа кўпчилик юзаларининг ўлчамлари боғланган
бўлсин. Ёрдамчи ва иккиламчи ҳарактердаги амалларни (кичик тешикларни
пармалаш, фаска кесиш, ариқчалар очиш, ўткир қирраларидаги
қириндилардан тозалаш ва шунга ўхшашлар) кўпинча тоза ишлов бериш
жараѐнида бажарилади.
Маршрутнинг бу берилган босқичида амаллар бажарилишининг кетма-
кетлиги ўзгариши мумкин; бу иқтисодий кўрсаткичга ва умумий жараѐнга
таъсир кўрсатмайди.
Техник назорат қилиш амални кўпинча ишга яроқсизлик кўп пайдо
бўлувчи амалларда, мураккаб ва қиммат баҳо амаллардан аввал ва ишлов
беришнинг охирида белгиланади. Кўпчилик амалларни бажаришда техник
назорат қилиш функцияси контролѐр-назоратчилар томонидан деталларни
танлов асосида (ишчилар, станоксозлар томонидан летучий контрол)
бажарилади.
Технологик жараѐнларни мавжуд заводларга лойиҳалашда, сехлар
қаердалигига, ишлов беришнинг кўринишига қараб ишлов бериш кетма-
кетлиги деталларни транспортларда ташиш йўлларини қисқартириш
имкониятини ҳисобга олган ҳолда ташкил етиш белгиланади. Бунга биноан,
масалан, аввал токарлик ишлов бериш режалаштирилади кейин еса фрезалаш
ваҳоказолар.
Амаллар мазмунининг дастлабки баѐни танланган станокда шу жараѐнда
бажарилувчи ўтувларни бирлаштириб белгиланади. Оммавий ишлаб
чиқаришда амал мазмуни унинг узунлиги чиқарув тактига тенг ѐки тактнинг
иккиланганлигига тенг қилиб аниқланади. Амал мазмунига шунингдек
деталларнинг станокдан станокка олиб қўйишларнинг сонини камайтириш
ҳам таъсир кўрсатади, бу оғир машинасозликда катта аҳамиятга ега.
Берилган ишлаб чиқариш шароити учун турли синфдаги деталларга
ишлов бериш технологик маршрутини тузишнинг тўғри принципига
ѐндошиш, технологик жараѐнларни типизациялаштириш базаси асосида
бажарилади Технологик жараѐнлар лойиҳалаш услубининг 7-14
етаплари, озми кўпми юқорида баѐн етилган мавзуларда баѐн етилган.
Камчилигини шу етапларга тегишли бўлган махсус техник адабиѐтлардан
ўрганилади. Биз бу ерда охирги 15-етапининг баѐнини келтирамиз.
15.Технологик ҳужжатларни расмийлаштириш.
Ишлаб чиқилган технологик жараѐнлар тегишли технологик ҳужжатларда
расмийлаштирилади, қайсининг батафсиллик даражаси ишлаб чиқариш
турига ва характерига, ва шунингдек ишланувчи буюмнинг мураккаблигига
ва аниқлигига боғлиқ ҳолда ўрнатилади. ГОСТ 3.1109-82 га биноан
технологик ҳужжатларда қуйида келтирилган технологик жараѐнлар баѐни
қабул қилиниши мумкин.
Технологик жараѐннинг маршрутли баѐни, қайсинда маршрутли картада
ўтувларини ва технологик режимларини кўрсатмасдан, уларнинг ҳамма
технологик амалларини кетма-кет бажарилишининг қисқартирилган баѐни
берилади. Технологик жараѐннинг маршрутли баѐни одатдагидек якка, майда
сериялаб ва тажрибавий ишлаб чиқаришларда қўлланилади.
Технологик жараѐннинг операцион баѐни, қайсиндаки ҳамма технологик
амалларнинг ўтувлари ва технологик режимлари кўрсатилиб, улар кетма-кет
бажарилишининг тўла баѐни берилади.
Технологик жараѐннинг операцион баѐни, сериялаб ва оммавий ишлаб
чиқаришларда ҳамда шу мураккаб деталлар учун майда сериялаб ва ҳатто
якка ишлаб чиқаришларда ҳам қўлланилади.
Технологик жараѐннинг маршрутли-операцион баѐни, маршрутли
картада технологик амалларнинг кетма-кет бажарилиши тартибида
қисқартирилган баѐни берилади. Бошқа технологик ҳужжатда еса алоҳида
амалларнинг тўла баѐни берилади. Маршрутли-операцион баѐнни сериялаб,
майда сериялаб ва тажрибавий ишлаб чиқаришларда қўллашга тавсия
қилинади, қачонки агар тайѐрланувчи буюм алоҳида мураккаб деталларни ўз
ичига олган бўлса.
Турли кўринишдаги технологик жараѐнлар таснифи [2]-нинг, 11.1-
шаклдаги схемада келтирилган.
Технологик жараѐнлар учун ҳужжатлар шаклларининг комплектини
танлаш, ишлаб чиқариш турига ва характерига ҳамда ишлаб чиқилувчи ва
қўлланилувчи технологик жараѐнлар кўринишларига боғлиқ ҳолда олиб
борилади. [2]-нинг 11.1-жадвалига биноан, ишлаб чиқариш турини ва
технологик жараѐн кўринишини ишлатиш учун технологик ҳужжатлар
шаклларининг комплекти танлаб олинади.
Технологик ҳужжатларнинг ягона тизимида (ТХЯТ) ўрнатилган қоидага
биноан маршрутли карта умумий мақсад учун ҳужжат ҳисобланади, яъни бу
ҳужжатда ҳар қандай кўринишдаги ишларнинг технологик жараѐнининг
баѐнини бериш мумкин, шу қаторда йиғувларни ҳам. Шунинг билан бир
вақтда маршрутли карта мажбурий ҳужжат ҳисобланади. Технологик
жараѐнни маршрутли баѐн етишда унинг технологик амаллари йирикроқ
қилиб ѐзилади, яъни ўтувлари ва технологик режимлари кўрсатилмайди.
Механик ишлов бериш ва йиғиш технологик жараѐнларини амалга
ошириш учун, ўтувлар ва технологик режимлари кўрсатилиши зарур бўлган
ҳолда технологик жараѐн хариталаридан ѐки операцион хариталардан
фойдаланилади. Технологик жараѐнни операцион баѐн етишда ҳужжатлар
комплектига шунингдек, жамловчи ҳужжат ҳисобланувчи маршрутли карта
кам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |