Реферат мавзу: Қўшма корхоналар фаолиятини ривожлантиришда солиқ имтиёзларининг аҳамияти


Қўшма корхоналар тузиш хусусиятлари ва уларнинг фаолияти



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#90083
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
qoshma korxonalar faoliyatini rivozhlantirishda soliq imtiyozlarining ahamiyati

 
1. Қўшма корхоналар тузиш хусусиятлари ва уларнинг фаолияти 
Ўзбекистoндa инвестoрлaр учун, aйтиш мумкинки, кўп жиҳaтдaн беқиёс, 
ўтa қулaй инвестициoн муҳит, имтиёз вa преференциялaр тизими ярaтилгaн, 
деб aйтишгa бaрчa aсoслaримиз бoр. Иқтисoдиётимизгa жaлб қилинaётгaн 
xoрижий инвестициялaр ҳaжми йилдaн йилгa oртиб бoрaётгaни ҳaм бунинг 
ёрқин дaлилидир. 
Иқтисодиётимизнинг реал секторига қарийб 2 миллиард 900 миллион 
доллар ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди, уларнинг 78,8 фоизи 
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. 
Капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари ва улардан 
фойдаланиш борасида ижобий сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.
Жами инвестицияларнинг 73 фоиздан ортиғи мамлакатимизнинг ички 
манбалари ҳисобидан – корхоналар ва аҳоли маблағлари, инвестиция 
жараёнларида тобора фаол иштирок этаётган тижорат банклари кредитлари, 
шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари 
ҳисобидан шакллантирилмоқда. 
Жами инвестицияларнинг 73,5 фоизидан ортиғи ишлаб чиқариш 
қувватларини барпо этишга йўналтирилмоқда. Инвестицияларнинг қарийб 



45,3 фоизи замонавий, юксак самарали асбоб-ускуналар харид қилишга 
йўналтирилгани айниқса муҳимдир.
1
Қўшма корхоналарни ташкил этиш ҳам маълум бир маънода мамлакат 
иқтисодиётига ўзининг сезиларли даражада ўз хиссасини қўшади. Хорижий 
инвестициялар оқимининг кириб келиши ва уларнинг негизида қўшма 
корхоналарнинг барпо этилиши ҳам сўнги пайтларда авж олмоқда. 
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар мамлакатимиз 
бизнес амалиётида қўшма корхона номини олган. Улар мамлакатимиз ва 
хорижий 
шерикларнинг 
умумий 
(биргаликда) 
фойдаланишидаги 
капиталларни бирлаштириш асосида тузилади ва фаолият кўрсатади. Қўшма 
корхоналар билан бирга мамлакатда тўлалигича хорижий инвесторларга 
тегишли бўлган фирмалар, шунингдек чет эл фирмаларининг филиаллари ва 
вакил корхоналари ҳам фаолият кўрсатиши мумкин.
Замонавий қўшма корхоналар ўз фаолияти, мулкчилик тузилиши, 
махсулот ўтказиш бозорларига чиқиш усулларига кўра жуда хилма-хилдир. 
Улар истеъмол моллари, ишлаб чиқариш ва сотиш, хизмат кўрсатиш, 
воситачилик, молиявий, суғурта, траст ва бошқа операциялар, шоу бизнес ва 
тадбиркорликнинг бошқа турлари билан шуғулланадилар.
Қўшма корхоналар ўз махсулотларини сотишда ҳам ички, ҳам ташқи 
бозорга таяниши мумкин. Ички бозорга таянувчилар кўпчиликни ташкил 
қилади. Лекин ҳалқаро мехнат тақсимотига, жахон бозор маданиятига 
қўшилиб кетишга уринаётган қўшма корхоналар қизиқиш уйғотади.
Эркин тадбиркорликни тушуниш учун корхонанинг махсулот сотиш ва
башорати ва фаолият режаси (мохиятан бу маркетинг стратегияси деган гап) 
мазкур қўшма корхона чиқиб боришга харакат қилаётган худуднинг 
ижтимоий, иқтисодий, хуқуқий хусусиятларини хисобга олмай туриб 
1
2012-йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. - Президент Ислом 
Каримовнинг 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 
2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // “Халқ сўзи” газетаси, 2012 йил 
20 январь. № 14 (5414) 



тузилмаслигини англаб олиш лозим. Қимматли қоғозлар бозори, хом ашё 
бозори, мехнат бозори, қўлланиладиган технологияларни тахлил қилиш, 
нархларни кузатиб бориш ва башорат қилиш ҳам шулар жумласига киради.
1
Бозорни оператив бошқаришга (маркетинг тактикаси) келганда эса шуни 
айтиш мумкинки, тадбиркорликнинг кўплаб хуқуқий асосларини ва ушбу 
худуддаги истеъмолчиларнинг психологиясини билмай туриб уни йўлга 
қўйишнинг иложи йўқ.
Қўшма корхона фаолиятида фақат мамлакат бозорини билишгагигна 
асосланиб бўлмайди. Рахбарлар ва мутахассислар қўшма корхона ўз 
махсулоти ва хизматлари билан кириб боришни мўлжаллаётган худуднинг 
табиий-иқлимий, тарихий, ижтимоий-сиёсий, хуқуқий ва бошқа ҳаёт 
шароитлари билан ўрнатиладиган барча чеклашларни тахлил қилиш ва 
миқдорий 
бахолашлари 
лозим. 
Агар 
аниқланган 
чеклашларни 
муваффақиятли енгишга ва харажатларни қоплаш ҳамда фойда олишга 
имконият бўлса, у холда хақиқий эркин тадбиркорлик хақида гапириш 
мумкин бўлади. Умуман олганда қўшма корхоналарда маркетинг ишларини 
ташкил қилиш ва унинг мазмуни бошқа хўжалик тузилмаларга қараганда кам 
фарқ қилади. Лекин хар бир конкрет йўналиш хар доим ўзига хосдир. Бу ерда 
ташқи бозорнинг хусусиятлари билан бирга, мамлкатимизнинг хорижий 
инвестициялар хақидаги қонунларида ўрнатилган хуқуқий муносабатларга 
хос жихатларни хисобга олиш лозим. Масалан, қўшма корхоналарга 
қуйидаги омиллар молиявий қулайликлар туғдиради: солиққа тортиш 
базасининг камайтирилиши; солиқларни тўғридан-тўғри камайтириш ёки 
хатто улардан озод қилиш; маълум бир вақт мобайнида солиқлардан озод 
қилиш ёки уларни тўлашни орқага суриш кўринишидаги солиқ каникуллари; 
қўшма корхоналар фаолиятига қулайлик туғдирувчи махсус худудларнинг, 
эркин иқтисодий ҳудудларнинг очилиши ва ш.к.
Маркетинг дастурлари ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан қўшма 
корхоналарнинг энг мухим имтиёзларидан бири ўз моддий ишлаб 
1
Гозибеков Д.Г. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. Т.: -«Молия»- 2009й, 241б. 



чиқаришини таъминлаш мақсадида хориждан келтирилаётган мулкнинг 
божхона божлари ва солиқ тўлашдан озод этиш хисобланади. Улар 
томонидан олиб келинаётган технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт 
қисмлари ҳам, шунингдек қўшма корхона экспорт қилаётган бир қатор 
тиббий дорилар ишлаб чиқиш ва биргаликдаги илмий ишлар ўтказиш учун 
зарур бўлган материаллар ҳам қўшимча қиймат солиғига тортилмайди.
Ўзбекистон Республикасида “Чет эл инвестициялари” тўғрисидаги 
қонунга мувофиқ тўлалигича хорижий инвесторларга тегишли корхоналар ва 
устав маблағида хорижий инвестициялар 30%дан кўпроқни ташкил қилган 
корхоналар импорт божини тўламай туриб, устав маблағи сифатида 
киритиши учун мўлжалланган материаллари ва бутловчи махсулотлар олиб 
киришга хақлидирлар. Шунингдек улар башарти етказиб бериш тўғрисидаги 
битимлари 1993 йил 1 январга қадар тузилган бўлса, ишлаб чиқариш учун 
мўлжалланган махсулотларга ҳам пошлина тўлашдан озод қилинадилар.
1
Санаб ўтилган ва бошқа бир қатор имтиёзлар қўшма корхоналар учун 
жуда кенг имкониятлар беради. Лекин мавжуд имкониятларни амалга 
ошириш учун яна қўшма корхона тузишда унинг фаолиятининг барча 
ташкилий-иқтисодий томонларини яхшилаб ўйлаб чиқиш, бозорни ўрганиш, 
унда ўз «замини»ни топа билиш, бошқача қилиб айтганда, маркетинг 
дастурини ишлаб чиқиш хақида қайғуриш керак. 
Шундай қилиб, қўшма корхонада маркетинг стратегияси ва тактикасини 
ишлаб чиқишнинг мухим хусусияти, бир томондан. Бозордаги шерик 
мамлакатнинг хуқуқий ва бошқа хаёт нормалари билан ўрнатиладиган турли 
чеклашларни ҳисобга олиш бўлса, иккинчи томондан, бозорни ташкил 
қилувчи эркинликнинг кенглиги даражасидир. Масалан, қўшма корхона энг 
қулай сиёсий шароитга эга, яъни нисбатан барқарор хукумат, барқарор пул 
курсига эга мамлакатларнинг маҳсулот сотиш бозорида фаолият кўрсатишни 
маъқул кўриши мумкин. Шунингдек, қўшма корхона маркетинг хизмати кам 
1
А.Бекмурадов, Р.Тоиров, Э.Махмудов, М.Исаков, Ж.Тураев. Ўзбекистон иқтисодиётини 
либераллаштириш йилларида. 5-қисм. Ташқи иқтисодий сиёсат: савдо ва инвестициялар 
оқимлари. Т.: ТДИУ, 2005, 138б. 


10 
харажат қилган холда бозорга у ёки бу даражада таъсир кўрсатувчи 
жўғрофий ва маданий-тарихий шароитлар ҳақида маълумотлар олиши 
мумкин. Бу қўшма корхоналарнинг ишончлироқ ва тезкор маълумот 
манбаларига эгалиги билан изохланади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish