Реферат мавзу: Халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари Бажарди: мм 60 гуруҳ талабаси Р. Рустамов



Download 366,55 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi366,55 Kb.
#68187
TuriРеферат
  1   2   3
Bog'liq
xalqaro savdoning rivozhlanish nazariyalari va modellari



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ 
 
“БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК” КАФЕДРАСИ 
 

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий 
муносабатлар
” фанидан 
РЕФЕРАТ
Мавзу: Халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва 
моделлари
Бажарди: ММ 60 гуруҳ талабаси 
 Р. Рустамов 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2014 


 
 
Режа: 
 
1.Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. Халқаро
савдо концепцияси 
2.Халқаро савдонинг классик назариялари 
3.Халқаро савдонинг янги назариялари 


1.Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. Халқаро савдо концепцияси
Дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат учун ташқи савдонинг роли каттадир. Иқтисодчи 
олим Ж.Сакснинг фикрича “дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий муваффақияти ташқи 
савдода кўринади. Ҳозирги кунга қадар ҳеч бир мамлакат жаҳон иқтисодий тизимидан ажралган 
ҳолда соғлом иқтисодиётни ҳосил қила олгани йўқ”. 
“Ташқи савдо” деганда бир мамлакатнинг бошқа бир мамлакат билан ҳақ тўланадиган олиб 
кириши, яъни, импорт ва ҳақ тўланадиган олиб чиқиш, яъни, экспортдан иборат савдоси назарда 
тутилади. Дунёдаги барча мамлакатларнинг ҳак тўланадиган товар айланмаси йиғиндиси халқаро 
савдо деб аталади. Халқаро савдо тушунчаси торроқ маънода ҳам ишлатилиши мумкин. 
Масалан, саноати ривожланган давлатларда товар айланмасининг йиғиндиси, ривожланаётган 
давлатларда товар айланмасининг йиғиндиси ва х.к. 
Меркантилистлар ўз назарияларида фақат чекланган миқдордаги бойликка эга бўлган 
статик қарашларни қўллаб-қувватлаганлар. Шу сабабдан бирон-бир мамлакат бойлигининг 
кўпайиши фақатгина бошқа мамлакатнинг қашшоқлашиши эвазига амалга ошиши мумкин. 
Демак, бойликнинг кўпайиши қайта тақсимот эвазига амалга ошар экан, ҳар бир мамлакат 
мустаҳкам иқтисодиётга ва бошқа давлатлар устидан ҳукмронликни таъминлаб бера оладиган 
армия, ҳарбий ва савдо флотидан иборат кучли давлат қурилмасига эга бўлиши зарур деб 
ҳисоблашган. 
Меркантилистлар иқтисодиётни ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий колониялар 
секторига бўлишган. Савдогарлар иқтисодиётнинг муваффақиятли фаолият кўрсатишида энг 
муҳим гуруҳ, деб ҳисобланган, меҳнат эса ишлаб чиқаришнинг асосий омили сифатида 
баҳоланган. Мамлакатнинг бойлиги унинг ихтиёрида бўлган олтин ва кумуш билан белгиланлиги 
сабабли ташқи савдо мактаби мамлакат миллий иқтисодиётини мустаҳкамлаши учун 
қуйидагиларга амал қилиш лозим, деб ҳисоблашган: 
ташқи савдода мусбат сальдони таъминлаш – экспортнинг импортдан катта бўлиши 
мамлакатнинг олтин заҳирасини бошқа мамлакатларнинг олтин манбалари ҳисобига ўсишига 
олиб келади. Бу, ўз навбатида, ички харажатлар, ишлаб чиқариш ва бандликнинг ошишига олиб 
келади;
экспортни ошириш ва импортни камайтиришга қаратилган ташқи савдо сиёсатини юритиш 
– тарифлар, квоталар ва бошқа дастаклар ёрдамида савдо балансининг мусбат савдо сальдосини 
таъминлаш;


хомашёнинг олиб чиқилишини қаттиқ чеклаш ёки таъқиқлаш ва мамлакатда мавжуд 
бўлмаган хомашё импортидан бож ундирмаслик, чунки бундай чора-тадбирлар мамлакат олтин 
захирасининг кўпайиши ва тайёр маҳсулотларни паст нархлар бўйича экспорт қилиш имконини 
яратади; 
мустамлакаларнинг метрополиядан бошқа давлатлар билан ҳар қандай савдо алоқаларини 
тақиқлаш ва мустамлакаларни хомашё таъминотчисига айлантириш.
Меркантилистлар ғоясига биноан иқтисодий тизимда тўлиқ бандликка эришиб бўлмайди. 
Шу сабабли хориждан келадиган қўшимча олтин қўшимча иш жойларнинг яратилишига
ишсизлик даражасининг пасайиши ва ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайишига олиб 
келади.
Меркантилистлар халқаро савдо назарияси ривожланишига жиддий улуш қўшдилар. Улар 
халқаро савдонинг мамлакат иқтисодий ўсиши учун аҳамиятини биринчи бўлиб чуқур таҳлил 
қилдилар ва унинг ривожланишининг муҳим моделларидан бирини ишлаб чиқдилар. Улар 
биринчи бўлиб замонавий иқтисодиётда тўлов баланси, деб аталадиган тушунчани 
таърифладилар.
Меркантилистлар ғоясининг асосий камчилиги – бу уларни бир мамлакат бойиши бошқа 
мамлакатларнинг қашшоқлашиши ҳисобига амалга ошади деб ҳисоблашганидир. Бундай ғояга 
амал қилиш жаҳон иқтисодиётида иқтисодий диспропорцияларга ва иқтисодий вазиятнинг 
кескинлашувига олиб келди. Метрополияларнинг мустамлакалар ҳисобидан бойиши уларда 
ҳаддан зиёд олтин массасининг тўпланишига ва шу орқали гипер инфляцияга олиб келди.
Меркантилистларнинг ғоялари халқаро иқтисодиётдаги кейинги мактаблари ғояларига 
илмий йўналиш берди. Меркантилистлар ғоялари 1,5 аср мабойнида кенг қўлланилган. Бунинг 
натижасида XVIII асрда халқаро савдо алоқаларда кескинликлар кузатилган.

Download 366,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish