Бинонинг чўкиши - вертикалдан оғиш - асбоблар ёрдамида аниқланади.
Девор ва туташган жойлардан сув ўтиши – панелларда ёриқларнинг мавжудлигидан, дераза ромларининг девор билан зич ўрнашмаганлигидан дарак беради.
Деворларнинг музлаши – иситиш тизимининг етарлича эмаслигидан, ҳарорат-намлик деформацияси таъсирида унинг заифлашувидан, томдан сув ўтиши, чордоқ ёпмасидаги иссиқлик сақлаш қатламининг бузилиши ва ҳ.к. натижасида юзага келади.
Киришиш натижасида пайдо бўлган ёриқлар девор юзасида тартибсиз тўрсимон кўринишга эга бўлиб, ёриқларнинг кенглиги 0.3 мм гача бўлганда конструкция ҳолати қониқарли деб ҳисобланади.
Ҳарорат таъсирида деворларда юзага келадиган ёриқлар ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида пайдо бўлади. Ҳарорат чоклари қўилмаган биноларда ёриқлар сарбасталар, оралиқ деворлар, дераза ўринлари бурчакларида пайдо бўлади.
Тош-ғишт конструкцияли биноларда учрайдиган шикастланиш ва деформация ҳолатлари
Коррозия ёриқлари панелларнинг ҳимоя қатламида арматура сиртининг коррозияланиши натижасида пайдо бўлади.
Коррозия ёриқларининг мавжудлиги муҳитнинг агрессивлигидан далолат бериб, химоя қатламнинг тўлиқ емирилишига олиб келиши мумкин.
Бино ва иншоотларнинг девор, устун ва тўсинларида қуйидаги шикастланиш ва деформациялар учрайди:
Ғишт деворларда қия, вертикал ва горизонтал ёриқлар (1.9-расм). Ушбу ҳолатни пайдо бўлиш сабаблари пойдеворларни олдинма кейин чўкиши, юкланишни ошиб кетиши. Саноат биноларида кранлар ва динамик юклар таъсирида каркасни силжиши.
Бинонинг кўндаланг ва бўйлама деворларини каркасдан ажраб қолишига сабаб девор ва каркас орасидаги боғланишнинг бузилиши, каркаснинг силжишидир.
Ғишт деворда кескин горизонтал ва вертикал ёриқлар.
Устунларнинг таянч қисмида ёриқларнинг пайдо бўлиши, бетонни емирилиши ва арматурани очилиб қолишига сабаб нотекис чўкиш оқибатида устунларнинг силжишидир.
Устунларнинг юқори қисмида ёриқлар пайдо бўлиши, бетон ажраши ва бузилиши, арматурани очилиб қолиши каби, тўсин ва фермаларни устундаги таянч нуқталаридан силжиб қолиши каби нуқсоларни келиб чиқиши сабаби устунларнинг нотекис чўкиши, динамик ва сейсмик кучлар таъсиридир.
Тўсинларнинг ўрта қисмида ва таянч зоналарида ёриқларнинг пайдо бўлиши, бетонни ажраши ва емирилиши, тўсин ва устунларда арматурани очилиб қолиши. Буларнинг сабаби юкларнинг ошиб кетиши, таянч юзасини камайиб кетиши, монтаж ишларида йўл қўйилган хатолар, бирикма тугунларидаги боғловчи деталларнинг емирилиши ва каррозияси кабилардир.
Темирбетон устунда ҳимоя қатлами ажраб, арматура очилиб қолиши.
Тўсиқ деворларни каркасдан ажраб қолиши, улардаги ёриқлар пайдо бўлиши ва ғишт қўпорилиши. Сабаби - пойдеворларнинг нотекис чўкиши, каркаснинг силжиши ва боғловчи элементларнинг йўқлигидир.
Юқорида қайд этилган нуқсон ва шикастланиш ҳолатлари бино ва иншоотларни кўздан кечириш ва асбоблар ёрдамида аниқланади.
Устунларда юқорида қайд этилган нуқсонлардан ташқари қуйидаги нуқсонлар ҳам учрайди:
Бошидан охиригача тарқалган бўйлама ёриқлар. Сабаб - марказий сиқилишда юкнинг меёрдан ортиб кетиши.
Устуннинг сиқилган зонасида бўйлама ёриқлар пайдо бўлиши. Сабаб - кичик эксцентренситетлар орқали таъсир этаётган юкларнинг ошиб кетиши.
Ғишт деворнинг емирилиши.
Устуннинг чўзилиш зонасида пайдо бўладиган нормал ёриқлар (кўндаланг ёриқ) ҳамда сиқилиш зўнасида пайдо бўладиган бўйлама ёриклар. Сабаб - устунга катта эксцентриситетлар орқали таъсир этадиган юкларнинг ошиб кетиши.