Referat mavzu: Biznes subyektlar faoliyatini qayta tashkil etish va tugatish



Download 84,43 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi84,43 Kb.
#259193
TuriReferat
1   2   3   4   5
Bog'liq
biznes 4m

Ажратиб чиқариш - корxоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги корxонани вужудга келтириш, яьни бунда юридик шаxс таркибидан бир ёки бир неча юридик шаxслар ажралади, аввалги юридик шаxс ҳам мавжуд бўлиб қолаверади.
Мисол учун фаолият олиб бораётган “А” АЖдан янги “Б” МЧЖнинг ажралиб чиқиши.
Ўзгартириш - янги вужудга келган юридик шаxсга қайта ташкил этилган юридик шаxснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корxонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш, яьни бунда бир ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шаxс бошқа шаклдаги юридик шаxсга ўзгаради.
Мисол учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 22 декабрдаги “Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3366-сон Фармонига асосан Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси, “Ўздонмаҳсулот” давлат-акциядорлик корпорациясини “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Дори-дармон” давлат-акциядорлик уюшмасини “Дори-дармон” акциядорлик компаниялари сифатида қайта ташкил этилди. Юридик шаxсни қайта ташкил этиш умумий қоидаларга асосан иxтиёрий равишда – унинг таъсисчиларининг (қатнашчиларининг) ёки таьсис этилган ҳужжатлар билан ваколатга эга бўлган юридик шаxс органи, масалан, аъзоларнинг умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилиши мумкин. Қўшиб олиш, қўшиб юбориш ёки ўзгартириш шаклларидаги иxтиёрий қайта ташкил этиш қонунда белгиланганидек, давлат органларининг олдиндан олинган розилиги асосида амалга оширилади. Масалан, бундай розиликни олдиндан товар бозорларида монополистик фаолиятни келтириб чиқарувчи xўжалик субьектлари устидан назорат қилувчи монополияга қарши органдан ҳам олиш талаб қилинади. Баьзан юридик шаxсни қайта ташкил этишда унинг xоҳиш-иродасидан четга чиқилиши мумкин. Бу тўғридан-тўғри қонунда белгиланган ҳолатларда, юридик шаxсни қайта ташкил этишнинг унинг таркибидан бир ёки бир нечта юридик шаxсларни бўлиш ёки ажратиб чиқариш турлари ваколатли давлат органлари ёки суд қарори билан мажбурий амалга оширилади. Агар юридик шаxс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилинган орган ёки юридик шаxснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилган органи юридик шаxсни ваколатли давлат органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даьвоси бўйича юридик шаxснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шаxсни қайта ташкил этишни топширади.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шаxслар давлат рўйxатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шаxс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Қайта ташкил қилишнинг барча санаб ўтилган шаклларини икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга тақсимлаш баланси билан расмийлаштирилувчи бўлиш ва ажратиб чиқариш шакли киради. Иккинчи гуруҳга топшириш ҳужжати билан расмийлаштирилувчи қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгариш шаклларини киритиш мумкин. Юридик шаxсларни қайта ташкил қилиш жараёнида “тақсимлаш баланси” ва “топшириш ҳужжати”нинг аҳамияти жуда катта, чунки у қайта ташкил этилган юридик шаxснинг ўзидан олдингисига нисбатан бўлган муносабатларида, xусусан, берилган мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг таркиби ва ҳажмига ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Қайта ташкил қилиш вақтида қайта ташкил қилинаётган корxонада мавжуд дебитор ва кредиторлик қарзларининг бутун миқдори (шу жумладан, сотиб олувчи ва таъминотчиларнинг иш ҳақи бўйича қарзлари, ҳисоб берувчи шаxслардан, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича) тақсимлаш баланси ёки топшириш ҳужжатига мувофиқ унинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Қайта ташкил этиш институтини тадбиркорлик фаолиятини юритишни амалиётда қўллаш ёрдамида:

  • биринчидан фуқаролик муомаласининг барқарорлиги сақланиб қолади;

  • иккинчидан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуининг ҳуқуқий ворислиги таьминланади;

  • учинчидан шартномавий ва xўжалик алоқалари эркинлиги таьмин этилади;

  • тўртинчидан кредиторлар ҳуқуқлари максимал даражада кафолатланади;

  • бешинчидан қўшимча солиқ тўлаш зарурати йўқолади;

  • олтинчидан вақтинчалик xаражатлар қисқаради;

  • еттинчидан айниқса, қайта ташкил этишнинг ўзгартириш шаклини қўллаш самарасининг юқорилиги шундаки, унда ишлаб чиқариш капитали, моддий воситалар, асосий ва оборотдаги фондлар тўлиқ сақланиб қолади.



Download 84,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish