Referat haqida toliq malumot



Download 32,64 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi32,64 Kb.
#30658
TuriReferat
  1   2
Bog'liq
19-75 тарих
form-native-oz, Hissiyot psixologiya, Hissiyot psixologiya, Hissiyot psixologiya, Титулка, Титулка, Документ Microsoft Word, 1403923741 48401

Referat haqida toliq malumot:

1917 йилнинг февралида Петроградда буржуа-демократик инкилоб ғалаба козонди. Подшо Николай II тахтдан воз кечди. Хокимият муваккат хукумат кулига утди. Монархиянинг ағдарилиши мамлакатнинг демократик тараккиёт йулига утишига имконият яратди. Сиёсий махбуслар камокхоналардан озод этилди. Барча сиёсий ташкилотлар ва партиялар ошкора фаолият курсата бошладилар. Ишчи, солдат ва дехкон депутатлари Советлари, касаба уюшмалари ташкил топди. Суз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва бошка демократик эркинликлар кулоч ёза бошлади.
1917 йилнинг март ойида Тошкентда “Шурои Исломия” жамияти тузилди. Бу жамият ва унинг жойлардаги ташкилотлари махаллий ахоли депутатлари Советлари вазифасини бажарар эди. “Шурои Исломия”нинг ташаббуси билан апрель ойида чакирилган Туркистон мусулмонларининг I улка курултойи Муваккат хукуматни куллаб-куватладади ва федератив демократик Россия таркибида Туркистонга мухторият бериш ғоясини уртага ташлади. Лекин хадемай миллий демократларнинг сафида булиниш руй берди. Июнь ойида рухонийлар ва уларнинг тарафдорлари “Шуройи уламо” деб номланган ташкилотни туздилар. “Шуройи Исломия”дан фаркли уларок “Шуройи уламо” тарафдорлари жамиятда шариат конунларининг устиворлигини таъмин этишни истар эдилар.
Шуни хам таъкидлаб утиш керакки, хокимият тепасида турган Муваккат хукумат биринчи галда йирик буржуазия ва помешчикларнинг манфаатларини ифода этарди. Шу боисдан бу хукумат халк оммасининг энг асосий талабларини бажаришга шошилмасди. Мехнаткашларга жуда куп кулфатлар келтирган биринчи жахон урушуни тухтатиш ва помешчик ер эгалигини тугатиш ана шундай масалалар жумласига кирарди. Устига-устак уруш окибатида мамлакатдаги иктисодий ахвол тобора ёмонлашиб борди: нарх-наволар ошди, озик-овкат таъминоти ёмонлашди.
Буларнинг хаммаси ахолининг бир кисмида норозилик кайфиятларини уйғотди. Одамларнинг Муваккат хукиматдан ихлоси кайтди. Болъшевиклар ва бошка сул партиялар юзага келган вазиятдан усталик билан фойдаландилар. Улар рус ишчилари, камбағал дехконлар ва солдатлар орасида ташвикотни кучайтирдилар. Болъшевиклар оммани социалистик инкилобни амалга оширишга, мамлакатда пролетариат диктатурасини урнатишга даъват этдилар.
Иктисодий кийинчиликлар ва озик-овкат таъминотининг ёмонлашганлигини рукач килиб, Тошкент шахар ишчи ва солдат депутатлари Совети сентябрь ойида большевикларнинг инкилобий режаларини амалга оширишга уриндилар. Уларнинг чакириғи билан Тошкент кучаларига чиккан ишчи ва солдатлар хокимиятни кулга олишга уриниб курдилар. Лекин Туркистон Советларининг купчилиги ва улкада миллий ташкилотлар Тошкентдаги сентябрь вокеаларини кораладилар. Муваккат хукумат томонидан юборилган генерал Коровиченко бошчилигидаги жазо экспедицияси шахардаги тартибсизликларни бостиришга муваффак булди.
Сентябр вокеаларидан кейин Туркистондаги ижтимоий-сиёсий вазият кундан-кунга кескинлашиб борди. Очарчилик кучайди, ахолининг турмуш даражаси кескин пасайди. Окибатда камбағал ахоли орасида норозилик кайфиятлари ошди. 1917 йил 27 октябрда Петрограддан телеграмма олинди. Телеграммада пойтахтда куролли кузғолон ғалаба козонганлиги ва хокимият Советларнинг кулига утганлиги, В.И. Ленин бошчилигида янги хукумат тузилганлиги маълум килинган эди. Бу хабар Тошкентдаги вокеалар ривожини тезлаштирди. 28 октябрда бу ерда шахар Советининг ташаббуси билан куролли кузғолон бошланди.
Кузғолонда асосан рус ишчи ва солдатлари иштирок этдилар. 3 кунлик жанглардан сунг хокимият Тошкент Советининг кулига утди. Октябрь тунтариши мамлакатда содир булаётган демократик жараённинг тухтаб колишига сабаб булди. Таъсис Мажлисига сайловлар утказилиб, янги конуний бошкарув тизими вужудга келаётган бир пайтда болъшевикларнинг ташвикотига учган ишчи ва солдатлар зуравонлик йули билан хокимиятни Советлар кулига олиб бердилар. Бу хол Туркистон ахолсининг катта кисмида норозилик уйғотди.
Туркистон улка Совети, Улка мусулмонлар совети ва бошка жамоат ташкилотлари бу конли вокеани кораладилар. Масалан, 1917 йил 6 ноябрда Самарканд шахрида булиб утган шахар Совети ва демократик ташкилотнинг кушма йиғилишида “Петроградда болъшевиклар томонидан хокимиятнинг кулга олиниши бутун мамлакатда демократия эмас, балки болъшевиклар амрини утказишдир” деб таъкидлади. Йиғилиш катнашчилари Тошкентдаги октябрь вокеаларига куйидагича муносабат билдирдилар: “Тошкентдаги дахшатли вокеалар демократик ташкилотларнинг фаол иштирокида тафтиш этилсин ва бу вокеаларнинг айбдорлари дархол жавобгарликка тортилсин”. Лекан уша пайтда реал харбий кучга эга булган хамда популистик, оммага хуш ёкадиган шиорларни узига курол килиб олган советлар ва болъшевиклар партияси бундай талабларни мутлако инобатга олмадилар.
Туркистоннинг туб жойли ахолиси улар таклиф этган социалистик тараккиёт йулига карши эканлигини хисобга олмай, хокимиятга махкам ёпишиб олдилар ва улкада Совет хокимияти тизимини барпо эта бошладилар. 15-22 ноябрда Тошкентда улка Советларининг III съезди булиб утди. Съездда мухокама килнган масалаларнинг энг асосийси хокимият масаласи эди. Болъшевик-депутатлар бу масалага синфий асосда ёндашишни ва улкада пролетар хокимиятни ташкил этишни таклиф этдилар. Унг эсерлар ва меньшевиклар эса коалицион хукумат тузиш, бу хукуматни ташкил этишда барча демократик ташкилотларнинг иштирокини таъмин этиш хамда хукуматдаги уринларнинг ярмини мусулмон ахолиси вакилларига беришни ёклаб чикдилар. Хокимият масаласини мухокама этиш жуда кизғин утди. Съездда мазкур масала буйича “Шурои уламо”ташкилотининг рахбари Шерали Лапин хам уз фикрини билдирди. У “ мусулмонлар улкада факатгина битта инкилобий демократия хукм суришига карши турадилар” деб айтди. “Мусулмонлар бутун хокимиятни талаб кила олсалар-да бирок келгинди унсурларга ён бериб, уларнинг вакилларини хукуматга киритади”, деди нотик. Ш. Лапин “ хукиматни бошкача ташкил этишда мусулмонлар катнашмайдилар”, деб огохлантирди. Нуткнинг охирида у мусулмонлар “ мамлакатни таъсис Мажлисига олиб борадиган хокимиятни куллаб-кувватлайдилар”, деди. Ш. Лапиннинг нуткидан мусулмонлар совет хокимиятини тан олмаслиги аён булиб колди. Ш. Лапин нуткини мухокама килиш чоғида меньшевик Ванштейн улка Совети таркибига мусулмонлар вакилларини киритишни таклиф этди. Бирок унинг бу таклифи делегатлар томонидан кувватланмади, Съезд резолюциясида очикдан-очик бундай дейилади: “Хозирги пайтда мусулмонларни улка инкилобий хукумати органига киритиш махаллий ахолининг солдат, ишчи ва дехкон депутатлари Советига муносабатининг буткул ноаниклиги, махаллий ахоли орасида синфий ташкилотларнинг йуклиги туфайли номатлубдир”.
Шундай килиб, Октябрь тунтаришидан кейинги дастлабки кунлардаёк Советлар хамда уларда купчиликни ташкил этган болъшевиклар ва сул эсерлар катта сиёсий хатоликка йул куйдилар. Улар Туркистон халкларини уз такдирини узи хал килиш хукукидан махрум этдилар. Махаллий миллат вакиллари хатто улкани бошкариш ишига хам жалб килинмади. Совет хокимияти чор хукуматининг шовинистик сиёсатини давом эттирди. Ана шундай шароитда мусулмон ташкилотлари хокимиятни уз кулларига олишга ва Туркистон учун мухторият макомини олишга карор килдилар.
1917 йилнинг 26 ноябрида Куконда Туркистон мусулмонларининг 4 фавкулодда курултойи уз ишини бошлади. Курултойнинг кун тартибида Туркистон мухториятини таъсис этиш асосий урин эгаллади.Мазкур масала буйича кабул килинган резолюцияда шундай дейилади: “Съезд Туркистонда яшовчи миллатларнинг уз такдирини узи белгилашга асосланиб, Туркистонни Федератив Россия республикаси таркибида худудий жихатдан мухтор деб эълон килади, шу билан бирга мухториятнинг карор топиши шаклларини Таъсис Мажлисига хавола этади”. Курултой Туркистонда яшаётган миллий озчилик ахоли хукукларининг муттасил химоя килинишини тантанали равишда эълон килди.
28 ноябрда булажак давлат тузилмасининг номи “Туркистон мухторияти” деб белгиланди. Курултойда Муваккат хукумат тузилди. Хукумат бошлиғи этиб “Алаш Урда” партиясининг рахбари инженер М.Танишбоев сайланди. Туркистон мухториятининг эълон килиниши улкада сиёсий вазиятни кескинлаштириб юборди. Тошкентдаги Туркистон совет хукумати хам, Кукондаги мухтор хукумат хам узларини улкада ягона конуний хукумат деб билар эдилар. Туркистондаги айрим сиёсий ташкилотлар ва партиялар совет хукуматини, бошкалар эса мухтор хукуматни тан олишларини маълум килдилар. Бу икки хукумат уртасидаги ихтилофни музокара йули билан хал этишга уринишлар натижа бермади.
Хориждаги тарихчилар Туркистон мухторияти хакида эътиборга сазовор фикрларни баён этганлар. Жумладан, Х.Сетон-Уотсон, Ж.Уилер, Э.Д.Анкос сингари тадкикотчилар “Кукон мухторияти халк иродасини ифодалаган хамда Туркистон озодлиги тарафдорлари булган халк вакиллари” эканлигини таъкидлаганлар. Улканинг турли шахар ва кишлокларида мухториятни куллаб-кувватлаш максадида митинг ва намойишлар булиб утди. Лекин бу намойиш конли тукнашув билан тугади, намойишчилардан 15 киши, аскарлардан 1 киши халок булди. Митинг ва намойишлар давомида мухторият хазинасига маблағ туплаганлиги хам ахоли Туркистон мухтор хукуматига хайрихох эканлигининг исботидир.
1917 йилнинг декабрь ойида Туркистон мухтор хукумати бошлиғи М.Танишбоев истеъфога чикди. Унинг урнига М. Чукаев бош вазир этиб сайланди. Янги хукумат бошлиғи кескин сиёсий вазиятни имкон борича советлар билан музокара олиб бориш йули билан хал этишга харакат килди. Лекин мухториятчиларнинг экстремистик кайфиятдаги бир кисми Эргаш курбоши бошчилигида масалани куролли йул билан хал килишга интилдилар.
1918 йилнинг январида улка Советларининг II съезди Туркистон мухториятни таркатиб юбориш хакида карор кабул килганидан сунг бундай кайфиятлар янада кучайди. Эргаш курбоши кушинлари Куконнинг янги шахрига хужумлар уюштирдилар, шахар калъасини штурм билан олмокчи булдилар. Лекин калъани олиш уларга насиб этмади. Шундан сунг улка совет хукумати мухториятни харбий йул билан бостиришга киришди. Генерал Скобелев ва Тошкент шахарларидан Куконга харбий кучлар юборилди. 1918 йил 19 феврал соат 13 да кизил гвардиячи аскарлар Куконнинг эски шахрини замбараклардан укка тута бошладилар. Эртаси куни 20 февралда шахарга кизил аскарлар кириб келдилар. Бир неча кун давомида шахарда шиддатли жанглар булиб утди. Вокеанинг гувохи булган шахсларнинг гувохлик беришича, “рухонийлар бошчилик килган халк оммаси биронта бинони, биронта омборни, биронта савдо корхонаси ва карвонсаройни жангсиз душманга топширмас эдилар”. Аммо кучлар тенг эмас эди. Кизиллар харбий жихатдан бекиёс даражада устун эдилар. Шунинг учун хам уч кунлик жанглардан сунг Эргаш куробошининг йигитлари шахарни ташлаб кетишга мажбур булдилар.
Вахимага тушган Кукон ахолиси шахарни тарк эта бошлади. Шахар кизил аскарлар ва дашнаклар томонидан талон-тарож килинди. Кукон уч кеча-кундуз олов ичида колди. Уйлар, мануфактура ва дон омборлари ёниб кул булди. Уша вактда Куконда инглиз разведкаси ходими шахид булганлар сони 3 минг киши булганлиги курсатиб утади. Мухтор хукуматига алокадор булган 30 киши камокка олинди. Уларнинг айримлари кулга тушиши биланок судсиз отиб ташланди. Фарғона водийси ва Туркистон улкасининг барча шахар ва кишлокларида совет хокимияти урнатилди. Хусусий мулк нацонализация килинди. Дахрийликни узига шиор килиб олган Совет хокимияти динни таъкиб эта бошлади. Туркистон мухториятининг тор-мор этилиши Фарғонада махаллий ахолига нисбатан бошланиб кетган зуравонлик ва террорчилик харакатининг дебочаси эди. Кукон конли вокеаларидан сунг иктисодий ва маънавий сохаларда хам туб жойли ахолининг миллий манфаатларига, диний эътикоди ва анъаналарига зид булган сиёсат олиб борилди.
Саноат корхоналарининг национализация килиниши, ахолининг бой катламларига солинган контрибуциялар, отлар ва озик-овкатларнинг реквизиция килиниши, кизил аскарлар томондан содир килинган зуравонлик ва талончилик, эски диний мактаб ва мадрасаларнинг ёпилиши, козилар судининг бекор килиниши, вакф ерларининг мусодара этилиши ана шулар жумласидандир. Натижада Фарғона ва бошка вилоятларда махаллий ахолининг кенг катламлари Шуролар хокимиятига карши куролли кураш бошлади. 1918-1924 йиллардаги вокеалар эса узининг кулами ва усуллари жихатидан истиклолчилик харакатининг алохида бир даврини ташкил этади ва том маънода юртимиз мустакиллиги учун олиб борилган озодлик уруши эди.
Миллий-озодлик урушида Марказий Осиё туб жойли ахолисининг кенг катламлари - дехконлар, хунармандлар, буржуазия, рухонийлар, кисман ишчилар ва зиёлилар катнашдилар. Уларнинг асосий максади мустабид совет режимини ағдариш ва Туркистонни мустакил давлатга айлантириш эди. Улка русийзабон ахолисининг бир кисми каршилик курсатиш томонида туриб, Шуролар хокимиятига карши кураш олиб борди. Улар жумласига собик чор армиясининг офицерлари, эски маъмурият амалдорлари, казаклар, капиталистлар ва кулоклар кирардилар.
Рус аксиинкилобчилари болъшевиклар зурлик билан тикиштираётган социалистик тузумга карши булиб, Туркистонни буржуа Россия республикаси таркибида булишини истардилар. Миллий озодлик уруши жараёнида каршилик курсатиш харакатининг йулбошчилари - курбошилар етишиб чикдилар. Айникса Кичик ва Катта Эргашлар, Мадаминбек, Шермухаммадбек, Иброхимбек Лакай, Мулла Абдукаххор, Жунайдхон курбошилар харакатда мухим роль уйнадилар.
Миллий озодлик уруши Туркистон мухторияти бостирилиши биланок бошланди. Озодлик кураши байроғини биринчи булиб Кичик Эргаш кутарди. Кукон якинидаги Бачкир кишлоғини узига кароргох килиб олган Кичик Эргаш кизилларга карши муваффакиятли жанглар олиб борди. Жанглардан бирида Кичик Эргаш халок булгандан сунг курбошилик лавозимини шу ерлик Катта Эргаш уз зиммасига олди. Бирмунча кейинрок истиклол учун курашга Мадаминбек кушилди. Мадаминбек тузган куролли дасталар Марғилон шахри атрофларида харакат кила бошладилар. Уш томонларда Холхужа эшон, Наманган уездида Кобилбек ва Шермухаммадбеклар бошчилигида Шуро хокимиятига карши куролли кураш бошланиб кетди. 1918 йилнинг мартида Бачкир кишлоғида булиб утган Фарғона курбошилари курултойида ягона кумондонлик тузишга карор килинди. Эргаш курбоши олий бош кумондон - амирулмуслимин этиб сайланди.
Совет хокимияти Фарғонада бошланиб кетган халк харакатига туғри сиёсий бахо бермади. Партия ва совет рахбарлари бу куролли харакат ағдариб ташланган эксплуататор синфлар - буржуазия, феодаллар ва рухонийлар синфий курашининг бир шакли деб бахоладилар. Шунга яраша халк харакатини тугатишнинг бирдан-бир йули куч ишлатиш деб эътироф этилди. Совет хокимияти махаллий халкни каршилик курсатишга “хомийлик килиш”, уларни куллаб-кувватлашда айблаб, ахолига нисбатан террор усулини куллай бошлади. Бунга жавобан махаллий халк вакилларининг катта кисми каршилик курсатиш сифига келиб кушилди. Кураш тобора кескин тус ола бошлади. Киска муддат давомида бутун Фарғона жанговор харакатлар майдонига айланди. Бирок тайинли бир фронт чизиғи йук эди. Бу аслида бутун вилоятга ёйилган партизанлар уруши эди. 1918 йилнинг кузида истиклол учун курашчиларнинг сони 15 минг кишига етиб борди.
1919 йилнинг бахорида мустакиллик учун олиб борилган уруш кенг кулоч ёзди. Мадаминбек бошчилигидаги отрядларнинг йирик операциялари Наманган атрофларида бошланди. Андижон уездида Махкам хожи отрядлари жанг олиб борди. Шермухаммадбек эса Марғилонни эгаллади. Каршилик курсатишнинг йирик жанговор кучлари Кукон ва Жалолобод учун кураш олиб бордилар. Деярли бутун Фарғона водийси курбошилар отрядларининг назорати остига утди. Шуролар хокимияти амалда факат шахарларда, темир йул станциялари ва конларда сакланиб колди. Мусулмон коммунистлар бу харакатни куч билан бостиришга карши чикдилар. Улар каршилик курсатиш учун умумий авф эълон килишни талаб килдилар.
Туркистон АССР Марказий Ижроия Комитети бу талабни инобатга олиб, 1919 йилнинг 7 майида умумий авф эълон килди. Лекин бу тадбир кутилган натижани бермади, чунки “харбий коммунизм” сиёсати доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар, яъни озик-овкат развёрткасининг жорий этилиши, ғалла монополияси, бозорларни бекитиш ва хоказо - ижтимоий-сиёсий вазиятни янада кескнинлаштирди ва каршилик курсатиш сафларига янгидан-янги кучларнинг келиб кушилишига сабаб булди.
Мустакиллик учун олиб борилган куролли харакатлар Самарканд ва Сирдарё вилоятларига хам ёйилди. Рус мухожир дехконларидан тузилган уз-узини химоя килиш отрядлари даставвал каршилик курсатишга карши харакат килган эди. Лекин “харбий коммунизм” сиёсати жорий этилгандан сунг рус дехконларининг совет хокимиятидан ихлоси кайтди. Уларнинг отрядлари Монстров кумондонлиги остида алохида Дехконлар армиясига бирлашиб, Шуроларга карши кураш бошладилар. Мадаминбек барча антисовет кучларни бирлаштириш максадида 1919 йил 1 сентябрида Дехконлар армияси билан иттифок тузди. Шундан сунг Фарғона водийсида йирик хужум операциялари утказилди.
Бирлашган кучлар 8 сентябрда Уш шахрини кулга киритдилар. 10 сентябрда Андижон камали бошланди. Каршилик курсатиш бир ойлик жанглар давомида шахарни ололмадилар ва кизилларнинг тазйики остида Олой томонга чекиндилар. 22 октябрда Эргаш томонидан утказилган курбошилар курултойида Муваккат Фарғона хукумати тузилди. Мадаминбек хукумат бошлиғи ва бош кумондон этиб, Монстров эса унинг уринбосари этиб сайландилар. Совет хокимиятига карши харбий харакатлар яна давом эттирилди. Аммо 1919 йилнинг охирларида Марказий Осиёдаги сиёсий вазият Шуролар хокимияти фойдасига узгара бошлади. Биринчидан, марказдан узилиб колган Туркистон Колчак ва Деникинлар армиялари ва атаман Дутовнинг дасталари тор-мор этилиши натижасида Оренбург оркали Россия билан боғланди. Россиядан Туркистонга янги харбий кучлар олиб келиниши имконияти туғилди. Иккинчидан, совет давлати Фарғонада хужалик хаётини тиклаш, уларга моддий ва молиявий ёрдам беришни йулга куйди. Учинчидан, совет органлари ахоли орасида ташвикот ва тарғибот ишларини кучайтирдилар. Ана шулар натижасида урушдан толиккан дехконлар тинчгина турмуш кечириш умидида уз хонадонларига кайтиб кела бошладилар. Бу эса истиклолчилик харакатининг ижтимоий базасини маълум даражада торайишига олиб келди.
Ана шундай вазиятда 1920 йилнинг январ-февраль ойларида Кизил армиянинг каршилик курсатишнинг асосий базаларига карши утказган харбий операциялари муваффакият козонди. Эргаш курбошининг Бачкирдаги базаси ишғол этилди, унинг узи эса жангда халок булди. Рус дехконлар армияси хам тор-мор этилиб, унинг кумондони Монстров асирга олинди. Наманган, Мингтепа-Аравон ва Пайтуғ-Учкурғон районларида Мадаминбек, Шермухаммадбек ва каршилик курсатишнинг бошка йирик кушилмаларига анчагина шикаст етказилди. Буларнинг хаммаси каршилик курсатишнинг рухиятига салбий таъсир курсатди. Айрим курбошилар орасида ихтиёрий совет хокимияти тарафига утиш кайфиятлари пайдо булди. Норин билан Корадарёнинг кушилиш жойида йирик мағлубиятга учраган Мадаминбек узининг асосий кучларини саклаб колиш максадида 1920 йилнинг 6 мартида 2-Туркистон дивизияси кумондонлиги билан тинчлик битимини имзолашга мажбур булди. Мадаминбекнинг талаби билан шартномага куйидаги сузлар ёзиб куйилди “Туркистон фукаролари хаётини ташкил этишда Совет хокимияти шариат асосларини саклаб колади, мехнаткаш ахоли манфаатларини химоя килади...” Мадаминбек ва бошка таслим булган курбошиларнинг отрядлари кайта тузилиб, улардан алохида полк ташкил этилди ва 2-туркистон дивизияси таркибига киритилди. Курбошиларнинг хали тор-мор этилмаган отрядлари Фарғонанинг жанубидаги Олой тоғлари томонига чикиб кетишга муваффак булдилар. Энди каршилик курсатишга умумий рахбарлик килиш Шермухаммадбекнинг кулига утди. Таслим булмаган курбошилар Мадаминбекнинг хатти-харакатини кораладилар. Музокаралар олиб бориш учун Холхужа ва Шермухаммадбекларнинг хузурига келган Мадаминбек улар томонидан улдирилди. Илгари совет хокимияти томонига утган айрим курбошилар яна кайтиб Шермухаммадбекка кушилдилар.
Кураш яна шиддат билан давом этди. Иккала томон хам тезрок душман устидан ғалаба козонишга интилиб, факат курол кучига ишонар ва террордан хам кайтмас эдилар. Тинч ахоли иккала томондан хам исканжага олинар эди. Шермухаммадбек озодлик урушига ташкилий тус беришга уринди. 1920 йил унинг рахбарлигида Муваккат Туркистон хукумати тузилди. Озик-овкат туплаш, отлар тайёрлаш учун махсус гурухлар ташкил этилди. Бу гурухнинг хатти-харакатлари ахолининг норозилигини уйғотди. Советлар уз ташвикотида бундан усталик билан фойдаландилар.
Бундан катъий назар, Шермухаммадбек умумий кумондонлик килган каршилик курсатиш курашини давом эттиравердилар. Улар хатто Жалолобод шахрини эгаллашга муваффак булдилар. Лекин яхши куролланган ва харбий таълим олган кизил армиянинг зарбалари остида каршилик курсатиш яна Фарғона водийсининг тоғли жанубий кисмига чекинишга мажбур булдилар.
1922 йилнинг охирларида Шермухаммадбек Афғонистонга утиб кетди. Шундан сунг яна икки йил Фарғонанинг тоғли районларида каршилик курсатишнинг харакатлари давом этди. Бу харакат бора-бора сусайиб, 1924 йилга келиб бархам топди. 1920 йилдан бошлаб миллий-озодлик урушининг кулами кенгайиб, у деярли бутун Марказий Осиё худудларига ёйилди. Бу асосан Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг тугатилиши ва бу ерда хам мустабид совет тузумининг урнатилиши билан боғлик эди. Октябрь тунтаришидан сунг совет давлати номига булса-да бу давлатнинг мустакиллигини тан олди. Амалда эса совет хукумати уларнинг ички ишларига аралашар, Бухоро ва Хивага хам социалистик инкилобни эскпортлашга интилар эди.
1918 йил март ойида Туркистон совет хукумати рахбари Колесов бошчилигидаги кизил кушинлар биринчи марта Бухорога хужум килдилар. Уларнинг бу юриши муваффакиятсизликка учраган булсада, совет рахбарияти уз максадидан кайтмади. Марказий фронтларда ғалабаларга эришиб, совет давлатининг сиёсий ахволи бирмунча мустахкамлангандан сунг, улар яна бу икки хонликка карши харбий агрессия тайёрлашга киришдилар.
1919 йилнинг ноябрь ойида Скалов бошчилигидаги харбий кушилмалар “Ёш Хиваликлар” фиркасининг даъвати билан Хива хонлигига бостириб кирдилар. Икки ой давом этган жанглардан сунг кизиллар хонлик худудларини оккупация килдилар. Сунгги Хива хони Саид Абдулла тахтдан воз кечди. Хиванинг амалдаги диктатори Жунайдхон Коракум томонга чекинди. 1920 йилнинг апрелида Хоразм Халк совет республикасининг тузилганлиги эълон килинди.
Ёш Хивалик П. Юсупов бошчилигида янги хукумат тузилди. 1920 йилнинг 28 августида Фрунзе кумондонлиги остида кизил армиянинг кисмлари Бухоро амирлигига хужум бошладилар. Катта устунликка эга булган кизиллар уч кунлик жанглардан сунг Эски Бухорони штурм билан кулга олдилар. Амир Сайид Олимхон олдин Бойсун ва Душанбе томонларга кочди, сунгра Афғонистонга утиб кетишга мажбур булди. 6 октябрда амирнинг ёзги кароргохи - Ситораи Мохи Хоссада халк вакилларининг Бутун Бухоро I курултойи уз ишини бошлади. Курултой Бухорони халк совет республикаси деб эълон килди. Ёш бухоролик Ф.Хужаев бошчилигида янги хукумат мамлакатни бошкара бошлади. Ёш хиваликлар ва ёш бухороликлар уз мамлакатларида буржуа-демократик тартибларни урнатишга интилар эдилар. Лекин Совет давлати рахбарлари уларни уз билганларича сиёсат юритиш имкониятидан махрум этдилар.
Совет давлати Бухоро ва Хоразм республикаларида хам социалистик узгаришларни амалга ошира бошлади. Бунга жавобан Бухоро ва Хоразмда хам каршилик курсатиш харакати бошланиб кетди. Каршилик курсатиш Бухоро ва Хиванинг давлат мустакиллигини тиклаш, уз ватанларида узлари хохлаган тарзда хаёт кечириш учун курашга отландилар. Хоразмда истиклолчилик харакатининг энг кучайган даври 1924 йилга туғри келди.
Бу Хоразм республикасида жадаллик билан амалга оширила бошланган социалистик ислохотлар билан боғлик эди. Шу йилнинг январь ойида Хоразмдаги барча антисовет кучлар бирлашиб, бундай сиёсатга карши исён кутардилар. Питнак районида харакат килган Мадрахимбой отряди коммунистлар, комсомоллар ва милиционерларни камокка олиб, совет муассасаларини остин-устун килиб ташладилар.
Хазораспда Собирбой, Матчонбек ва Шокиржонпир бошчилигидаги дасталар Мадрахимбой отрядига келиб кушилдилар. Боғот, Хонка, Янгиарик, Садувар ва бошка жойларда хам кузғолонлар бошланиб кетди. Барча даста отрядлар бирлашиб тахминан 10 минг кишилик оломон Хива томон юриш бошлади. Коракумда яшириниб юрган Жунайдахон хам 8 мингга якин йигитлари билан Хивага йул олди. Каршилик курсатиш Тошовуз, Манғит, Гурлан, Шовот, Ғозиободни эгаллаб, 10 январда Хивага якинлашдилар. Шахар якинида икки хафта давомида шиддатли жанглар булиб утди. 25 январда Туркистондан ёрдамга келган кизил аскарлар карши хужумга утиб, каршилик курсатишни Хивадан чекинишга мажбур этдилар. Жунайдхон бу гал хам Коракумга чекинди. У 1929 йилгача Шуроларга карши курашди, сунгра Эрон оркали Афғонистонга утиб кетди. Бухорода каршилик курсатиш харакати Шуролар хокимияти урнатилиши биланок вужудга келди. Бу курашга даставвал амир Сайид Олимхон, амир хорижга кетиб колгач, Анварпошшо ва Иброхимбеклар бошчилик килдилар.
1922 йилнинг 1 январида Иброхимбек Душанбени олди. Тахминан 10 минг кишидан иборат каршилик курсатиш бутун Шаркий Бухорони уз назораси остига олдилар. Каршилик курсатиш Бухоро атрофларида хам фаол харакатлар бошлаб юбордилар. Нуротани узига таянч базаси килиб олган Мулла Абукаххор бирин-кетин шахар ва кишлокларни Шуролардан тозалай бошлади. Киска муддатга улар Бухорони хам олишга муваффак булдилар. Лекин Бухоро шуро хукуматига ёрдамга келган кизил армиянинг мунтазам кисмлари уларни шахарни ташлаб кетишга мажбур этдилар. 1922 йил 28 майда Нурота якинида Мулла Абдукаххор дасталари тор-мор этилди. Анварпошшо бошчилигида кушинлар эса 1992 йилнинг июл-август ойларида аввал Бойсун районида, кейинчалик Ховалинг-Балжувон районида мағлубиятга учради. Анварпошшонинг узи жангда халок булди. Аммо Иброхимбек, Салимпошшо, Давлатмандбий бошчилигидаги каршилик курсатиш бундан кейин хам курашни давом эттирдилар.
1925 йилнинг сентябрида оғир тенгсиз жангларда мағлубиятга учраган Иброхимбек узининг 5 минг нафар аскари билан Афғонистон худудига утиб кетишга мажбур булди. Афғонистонда юзага келган оғир сиёсий вазиятдан келиб чикиб, Иброхимбек ва унинг йигитлари ватанга кайтиш, хукуматга таслим булиш ва тинч мехнат билан шуғулланишга карор килдилар. Шу ниятда 1929 йилда Тожикистонга кайтиб келган Иброхимбекнинг узи асирга олиниб, 1932 йилда Тошкентда отиб ташланди.
1917 йил октябр-ноябр ойларида Тошкент ва Қўқонда юз берган воқеалар Туркистонда ижтимоий-cиёсий ҳаракатларнинг кучайишига сабаб бўлди. Қўқон шаҳрида 1917 йил 26-28 ноябр кунлари Туркистон ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи бўлиб ўтди. Демократик мусулмон зиёлилар талаби билан Туркистон аҳолисининг европалик қисми вакиллари ҳам қурултойда тенг ҳуқуқли бўлиб иштирок этдилар. Қурултойнинг 27 ноябр куни қабул қилинган қарорида шундай дейилади: “Туркистонда яшаб турган турли миллатга мансуб аҳоли Россия инқилоби даъват этган халқларнинг ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилаш хусусидаги иродасини намоён этиб, Туркистонни Федератив Россия Республикаси таркибида ҳудудий жиҳатдан мухтор деб эълон қилади”.
28 ноябрда ташкил топаётган давлатнинг номи аниқланиб “Туркистон Мухторияти” деб аталадиган бўлди. Бутунроссия Таъсис съезди чақирилгунга қадар ҳокимият тўла равишда Туркистон Муваққат Кенгаши ва Туркистон Халқ (Миллий) Мажлиси қўлида бўлиши ҳақида қарор қабул қилинди. Муваққат кенгаш аъзоларидан 12 кишилик ҳукумат тузиладиган бўлди. Қурултой жараёнида Туркистон Миллий Мажлиси 32 кишидан иборат қилиб сайланди. Туркистон Мухториятининг Муваққат ҳукумати таркибига мухториятчилик ҳаракатининг фаол иштирокчилари, жумладан, қуйидагилар хукумат аъзолари бўлдилар:

  1. Муҳаммаджон Тинишбоев – 

Download 32,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti