Реферат гурух : 3-курс 5230100 Иктисодиёт



Download 80,5 Kb.
bet1/2
Sana26.03.2022
Hajmi80,5 Kb.
#510605
TuriРеферат
  1   2
Bog'liq
хуфена иктисодиет Шохрух


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИРЗОУЛУГБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

РЕФЕРАТ
Гурух : 3-курс 5230100 Иктисодиёт
(тармоқлар ва сохалар бўйича)
Бажарди:_____________________
Текширди : _________________“ __ “ ______ 2022- йил
Тошкент – 2022 йил


Норасмий иктисодиетни расмий иктисодиетга утказиш муаммолари.
Режа:



  1. Норасмий иктисодиет

  2. Норасмий иқтисодиѐтнинг солиқ комплаенси

  3. Ўзбекситонда яширин иқтисодиѐт ҳажми



КИРИШ
Норасмий иқтисодиѐт жаҳон иқтисодиѐтида кўпдан буѐн ўрганилаѐтган жараѐн ҳисоблансада, ХХ асрнинг охирларида уни ўрганиш бўйича илмий ишлар оммалашди. Аммо шундай бўлсада, мазкур йўналишда нафақат мамлакатимизда, жаҳонда ҳам амалга оширилган илмий ишлар етарли даражада эмас. Норасмий иқтисодиѐт бўйича хорижий олимлар томонидан 1930 йиллардан сўнг илмий изланишлар бошланиб, 1970 йилларнинг охирида йирик тадқиқот лойиҳалари предметига ҳамда 1980 йиллардан халқаро конфренциялар мавзусига айланди. 1980 йилда БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси доирасида Евростатда яширин иқтисодиѐт масалалари бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Аммо шу пайтга қадар норасмий иқтисодиѐтнинг ягона умумий таърифи ишлаб чиқилмаган. Шундай бўлсада, замонавий илмий адабиѐтларда "соя иқтисодиѐти", “норасмий иқтисодиѐт”, “ноқонуний иқтисодиѐт”, “яширин иқтисодиѐт”, “жиноий иқтисодиѐт”, “иккинчи иқтисодиѐт”, “кулранг иқтисодиѐт” ва бошқа номларда учратиш мумкин. Халқаро валюта фондининг 2018 йилдаги “Жаҳондаги яширин иқтисодиѐтлар” номли тадқиқотига кўра норасмий иқтисодиѐт бу ўзида пул, тартибга солиш ва институционал мақсадларга кўра расмий ҳокимиятдан яширин бўлган барча кўринишдаги иқтисодий фаолиятни акс эттиришидир. Бунда, пул билан боғлиқ мақсад солиқ ва ижтимоий таъминот учун ажратмаларни тўлашдан бўйин товлашни, тартибга солиш мақсади ҳукумат бюрократиясига ѐки меъѐрий ҳуқуқий ҳужжатларга бўйсунмасликни ва инстиутуционал мақсад коррупциялашган сиѐсий институтлар ва саѐз ҳуқуқий базани ўз ичига олади. Халқаро валюта фонди томонидан нашр этилган тадқиқот ишида 1991 йилдан 2015 йилга қадар бўлган даврда жаҳоннинг 158 мамлакатлари маълумотлари асосида норасмий иқтисодни баҳолашнинг мавжуд ва янги усуллари орқали натижалар олинган бўлиб, ушбу даврда мамлакатлар бўйича ўртача қиймат 31,9 фоизни ташкил этган. Бунда норасмий иқтисоднинг энг юқори улуши ялпи ички маҳсулотга нисбатан Зимбабве давлатига 60,6 фоиз ва Боливияга 62,3 фоиз тўғри келган ҳамда энг қуйи кўрсаткич Австрияда 8,9 фоиз ва Швецарияда 7,2 фоизни ташкил қилган.
Норасмий иқтисодиѐтга қарши курашишда самарали инструментларни аниқлаш ва уларни қўллаш учун тегишли механизмларни ишлаб чиқиш авваламбор иқтисодиѐтдаги мавжуд яширин иқтисодиѐт ҳолати ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш муҳим ҳисобланади. Бунда солиқларнинг таъсири юқорилигини ҳисобга олган ҳолда улар билан боғлиқ омилларни тадқиқ этиш ва солиқ тизимида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш долзарб масала ҳисобланади. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида яширин иқтисодиѐт ҳолати ва унинг кўлами кенгайишига сабаб бўлаѐтган солиқ тизимидаги муаммолар ўрганилади ва тегишли ечимлар таклиф этилади. Норасмий иқтисодиѐт кўлами ва даражаси мамлакатда ташкил этилган солиқ тизимига ҳамда давлат солиқ хизматининг профессионаллик даражасига ҳам боғлиқ. Чунки, айнан ривожланаѐтган мамлакатлар иқтисодиѐтида, яъни солиқ тизими ва солиқ маъмурчилиги лозим даражада такомиллашмаган мамлакатларда хуфѐна иқтисодиѐт нисбатан ривожланган бўлади. Бунда, хуфѐна иқтисодиѐт атамаси “агар солиқ органларига ҳисобот берилса, солиққа тортиладиган иқтисодий фаолият қиймати”ни белгилаш учун ишлатилади. Хуфѐна иқтисодиѐтнинг кўлами қанчалик катта бўлса, солиқларнинг потенциал ҳажми ва уларнинг ҳақиқий йиғилиши ўртасидаги фарқ ҳам шунчалик катта бўлиши мантиқан ҳам тўғри ҳисобланади. Солиқ тaфовутининг юзага келиши ѐки паст солиқ комплаенс даражасига (солиқ тўловчиларнинг бўйин товлаши) бир қатор сабаблар мавжуд бўлиб, хусусан, Trasberg (2005) ўз ўрганишларида солиқ тизимидаги адолат ва солиқ органларининг йиғувчанлик салоҳияти норасмий тадбиркорлик фаолияти билан бевосита боғлиқ эканлиги таъкидлайди. Унга асосан, ўтиш даври иқтисодиѐтларининг аксарияти бозор ислоҳотларининг дастлабки даврида яширин иқтисодиѐтнинг фаоллашувидан азият чеккан бўлиб, бу асосан узоқ муддат давомида нооқилона солиқ сиѐсати юритилиши ва фискал вазифаларни белгилашда солиқ маъмурчилигининг салоҳияти инобатга олинмаганлиги билан изоҳланади. Шу сабабли, ўтиш даври иқтисодиѐти мамлакатларида, гарчи, солиқ маъмуриятчилигидаги ислоҳотлар кўп жиҳатдан норасмий иқтисодиѐтни назоратга олиш ва кейинчалик камайтириш билан боғлиқ бўлсада, фундаментал принципларнинг заиф ишлаб чиқилганлиги ушбу мамлакатларнинг аксариятида хуфѐна иқтисодиѐт ҳажмининг сўнги йилларда ўсишига олиб келган. Шунингдек, ушбу мамлакатларда узоқ вақт давомида солиқ ислоҳотлари асосан мавжуд солиқ сиѐсатини сақлаб қолган ҳолда умумий ўзгаришларга кўпроқ эътибор қаратилган бўлиб, солиқ сиѐсатини ўзгартириш ва унинг маъмурчилигини ислоҳ қилиш борасида етарли ишлар амалга оширилмаганлиги яна бир камчилик сифатида таъкидланади.
Оқибатда, норасмий иқтисодий ҳатти-ҳаракатларнинг юқори даражаси ушбу мамлакатларда бюджетнинг потенциал даромадларини чекланишига, солиқ маданиятининг беқарорлашишига ва бошқа ижтимоийиқтисодий салбий таъсирларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатнинг иқтисодий шарт-шароитларга мувофиқ ишлаб чиқарилган солиқ сиѐсати солиқ органларига ўз вазифаларини, яъни қонунга мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқ ва йиғимларни солиқ тизими ва унинг маъмуриятига бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда ундириш имконини беради. Хорижий ва миллий иқтисодчилар томонидан ўтказилган илмий ўрганишлар шуни кўрсатадики, норасмий иқтисодиѐтнинг солиқ сиѐсати ва маъмурчилиги орқали тартибга солинадиган омиллари асосан солиқ комплаенси билан боғлиқ эканлигини кўрсатади. ИҲТТга аъзо ва ўтиш даври иқтисодиѐти мамлакатларининг тажрибаси солиқ комплаенсини яхшилашда солиқ юкига таъсирчан соҳа ва фаолият турларини турли солиқ механизмалари орқали рағбатлантириш ва солиқ маъмурчилигини илғор ахборат техналогиялари асосида такомиллаштириш каби икки йўналишда ишлар амалга оширилганлигини кўрсатади. Норасмий иқтисодиѐтни келтириб чиқарувчи солиқ омиллари тўғрисидаги тадқиқотлар, хориж тажрибаси ва Ўзбекистонда амалга оширилган солиққа тортиш амалиѐтини таҳлил қилган ҳолда, мамлакатимиз солиқ сиѐсати ва унинг маъмурчилигида мавжуд бўлган қуйидаги камчиликлар хуфѐна иқтисодиѐтга солиқ механизмлари орқали қарши курашиш самарадорлигини пасайтиришга сабаб бўлмоқда деб баҳолаймиз. Хусусан:
1) Норасмий иқтисодиѐтга қарши курашиш қаратилган солиқ сиѐсатиниг аниқ белгиланмаганлиги. Яъни, солиқ стратегиясида қайси солиқ турларлари ва механизмларини хуфѐна иқтсодиѐт улушини қисқартиришга йўналтириш бўйича аниқ вазифаларнинг кўзда тутилмаганлиги.
2) Даромад, фойда ва истеъмолни солиққа тортиш рамкасини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг солиқ маъмурчилиги салоҳияти ва солиқ тўловчи комплаенс харажатларини ҳисобга олинмаганлиги.
3) ҚҚС механизмининг бутун иқтисодий занжир бўйлаб тўлақонли ишлашига тўсқинлик қилувчи солиқ сиѐсатининг бартараф этилмаганлиги.
4) Солиқ қонунчилигига риоя этиш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган рағбатлантирувчи механизмларнинг ривожланмаганлиги солиқ комплаенс даражасининг пасайишига ва у билан боғлиқ яширин иқтисодиѐтнинг кенгайишига сабаб бўлмоқда. Юқорида таъкидланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни ҳар бир ҳолат бўйича қуйида батафсил кўриб чиқамиз. Биринчи ҳолат бўйича изоҳ ва солиқ сиѐсатини такомиллаштириш йўллари: Ўзбекистонда норасмий иқтисодиѐтнинг бугунги кундаги юқори даражаси биринчи навбатда узоқ муддат солиқ сиѐсатининг норасмий секторга қарши курашиш бўйича аниқ йўналишларнинг белгиланмаганлиги оқибати ҳисобланади. Ҳукумат томонидан белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилмаслиги оқибатида мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топилмаяпти. Бу эса айнан яширин иқтисодиѐтнинг фаолияти учун имкониятларнинг янада кенгайиб боришига ва узоқ муддатда сақланиб қолинишига сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш лозимки, солиқ сиѐсати самарали ишламас экан, давлатнинг норасмий иқтисодиѐтга қарши курашиш бўйича амалга оширадиган барча сайҳаракатлари бесамар кетади. Шу сабабдан, солиқ сиѐсатининг айнан норасмий иқтисодиѐтга қарши курашишга қаратилган механизмларини такомиллаштириш, норасмий иқтисодиѐт улушини камайтиришнинг энг самарали йўли деб ҳисоблаймиз. Солиқ сиѐсатини солиқ комплаенсини яхшилашга қаратиш эса бу борадаги ислоҳотларнинг марказий нуқтаси бўлиши лозимлиги инобатга олиниши тавсия этилади. Бунда, даставвал ушбу тушунчанинг ҳуқукий базасини шакллантириш муҳуим ҳисобланади. Шу мақсадда, Ўзбекистон солиқ қонунчилигига солиқ комплаенси тушунчасини киритиш ва унинг ҳолатини (даражаси) баҳолашда фойдаланиладиган таркибий қисмларини белгилашни таклиф этамиз. Солиқ комплаенси тушунчасини тавсифлашда қуйидаги таклиф этилаѐтган таърифдан фойдаланиш мақсадга мувовиқ бўлади: Солиқ комплаенси – солиқ тўловчилар томонидан ўз солиқ мажбуриятларини ихтиѐрий, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаши демакдир. Солиқ органларига бўлган ишончни оширишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига янада эркинлик бериш ва қулай шарт-шароитларни яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш, мамлакатда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун монопол корхоналарга берилаѐтган алоҳида солиқ имтиѐзларидан воз кечиш, давлатнинг аҳолини ижтимоий ҳимоясига ажратадиган харажатлари миқдорини ва сифатини ошириш, коррупцияга қарши самарали курашиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади. Иккинчи ҳолат бўйича изоҳ ва солиқ сиѐсатини ислоҳ қилиш йўналишлари: Сўнги йилларда солиқ сиѐсатида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида даромад, фойда ва истеъмолни солиққа тортиш қамрови кенгайтиришга эришилган бўлиб, бунинг натижасида солиқ тушумларида ҳам сезиларли ўсиш юз берди.

ХУЛОСА
1. Адабиѐтлар таҳлили асосида хафѐна иқтисодиѐт нафақат ижтимоий иқтисодий тузилмалар балки жамиятнинг иқтисодий муносабатлари тизимини ўз ичига олган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодиса бўлиб, бутун дунѐ мамлакатлари ҳаѐтининг хақиқати эканлиги исботлаб берилди. Шунингдек, бу биринчи навбатда, иқтисодиѐтдаги назорат қилинмайдиган муносабатларни, хусусан, ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараѐнини ўзида акс эттириши кўрсатиб берилди. Унинг коррупция шаклларидан бири сифатида намоѐн бўлиши иқтисодий ресурсларнинг нооқилона тақсимланиши, тадбиркорлик қобилияти ва солиқ тизими салоҳиятини емиришига олиб келиши кўрсатиб берилди.
2. Хуфѐна иқтисодиѐтга қарши самарали курашишда даставвал ҳар қандай солиқ тизими адолат, соддалик, самарадорлик, қайишқоқлик ва етарлилик каби фундаментал талабларга қўшимча равишда бюджетга етарлилик, барқарорлик, ва маъмурий мувофиқлик каби тамойилларга жавоб бериши лозимлиги асослаб берилди. Шундай назарий фундаментал талаблар асосида қурилмаган солиқ тизими ич-ичидан бузилишга маҳкум ва шу сабабдан, тинимсиз ўзгартиришларга муҳтождир. Ўзбекистонда солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш солиққа тортиш механизмларини санаб ўтилган фундаментал талаблар асосида такомиллаштиришни тақозо этади.
3. Хориж тажрибаси тадқиқи асосида яширин иқтисодиѐтга қарши курашиш бўйича ислоҳотлар ва чора-тадбирлар аниқ стратегия асосида белгиланиши унинг иқтисодиѐтдаги улушини қисқартиришдаги маваффақиятининг асоси эканлиги маълум бўлди. Ушбу стратегияларни солиқ комплаенсини яхшилашга қаратиш қисқа муддатда солиқ тўловчилар ишончини йўқотмаган ҳолда солиқ органларига ўз вазифаларни тўлақонли бажариш имконини беради. Бунда, ислоҳотларни асосан икки йўналишда қаратиш, хусусан солиқ юкини оптималлаштириш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш муҳим ҳисобланади.
4. Ўзбекистон қонунчилигида комплаенс назорати тушунчасининг киритилганлиги аммо унинг қайси турдаги солиқ ҳуқуқбузарликларини мониторинг қилиши борасидаги саволларни очиқ қолганлигини инобатга олиб, “солиқ комплаенси” тушунчасига қуйидагича таъриф ишлаб чиқилди.


Download 80,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish