Referat Фукаролик жамияти фанининг мақсади, ўқув, илмий, амалий ва тарбиявий вазифалари, функциялари



Download 40,37 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi40,37 Kb.
#121952
TuriReferat

Referat
Фукаролик жамияти фанининг мақсади, ўқув, илмий, амалий ва тарбиявий вазифалари, функциялари.


Фуқаролик жамияти тушунчаси антик даврдан ғарб маърифатчиларигача бўлган узоқ давр мобайнида турлича кўринишларда намоён бўлган1. Замонавий талқинда эса бу категория илк бор XVIII аср бошларида европалик файласуфлар асарларида кўзга ташланади. Ўша даврда бу тушунча фуқаролар ўртасида вужудга келадиган ва ижтимоий зарарли бўлган ижтимоий можароларни қоидалар воситасида бартараф этиш мақсадида шаклланган сиёсий бирлашма сифатида тушунилган. Қадимда бу концепция фозил жамият тушунчасига мос равишда, давлатдан ажралмаган ҳолда талқин этилган. Афлотунга кўра давлат адолатли жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиши, одамлар эса жамият манфаатлари йўлида, оқиллик, жасурлик, босиқлик ҳамда адолат билан, ўзларига топширилган вазифаларни пухталик билан бажаришлари керак. Жамият ҳақида қайғуриш “доно ҳукмдор”нинг вазифаси сифатида белгиланган
Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти. Мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиѐтига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида белгиланган. Президентимиз И.А.Каримов «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиѐтига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат» 1 деб таъкидлаган эди. Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини,асосларини билиш лозим. Фуқаролик жамияти маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина шаклланиши мумкин. Булар қуйдагилардан иборат: иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. Қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги.
ижтимоий-сиѐсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиѐсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,Ҳокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиѐсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиѐсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. ―Кучли давлатдан – кучли жамият сари‖ тамойилининг намоѐн бўлиши. Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек, ―Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади‖1 . ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. ―Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади‖ (А.Темур). ―Адолат - қонун устуворлигида‖ тамойилининг амал қилиниши. ...―Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ѐки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим‖2 . маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунѐқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараѐнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги. ―Тафаккур озод бўлмаса,онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.Тараққиѐт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади‖3 . Ўзбекистонда янги жамиятни ривожлантириш ислоҳотлари жараѐнида жаҳондаги турли мамлакатларда фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши турли даражада ва даврларда амалга оширилганлигининг назарий ва амалий жиҳатларини, тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, фуқаролик жамиятининг бупрогрессив жиҳатлари (тамойиллари ва белгиларини) синалган тажриба сифатида ўтиш даврини ўз бошидан кечираѐтган мамлакатларда фуқаролик жамияти қуришда эътиборга олишга имкон беради. Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамияти фанини олий таълим тизимида ўқитиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Фуқаролик
ижтимоий-сиѐсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиѐсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,Ҳокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиѐсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиѐсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. ―Кучли давлатдан – кучли жамият сари‖ тамойилининг намоѐн бўлиши. Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек, ―Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади‖1 . ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. ―Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади‖ (А.Темур). ―Адолат - қонун устуворлигида‖ тамойилининг амал қилиниши. ...―Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ѐки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим‖2 . маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунѐқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараѐнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги. ―Тафаккур озод бўлмаса,онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.Тараққиѐт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади‖3 . Ўзбекистонда янги жамиятни ривожлантириш ислоҳотлари жараѐнида жаҳондаги турли мамлакатларда фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши турли даражада ва даврларда амалга оширилганлигининг назарий ва амалий жиҳатларини, тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, фуқаролик жамиятининг бупрогрессив жиҳатлари (тамойиллари ва белгиларини) синалган тажриба сифатида ўтиш даврини ўз бошидан кечираѐтган мамлакатларда фуқаролик жамияти қуришда эътиборга олишга имкон беради. Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамияти фанини олий таълим тизимида ўқитиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Фуқаролик-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш; -талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш; -фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ѐрдамлашиш; 10 -талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараѐнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш; - талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш; - тараққиѐтнинг ―ўзбек модели‖ ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш; - талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш
-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш; -талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш; -фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ѐрдамлашиш; 10 -талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараѐнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш; - талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш; - тараққиѐтнинг ―ўзбек модели‖ ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш; - талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш
Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин. 12 1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар. 2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар. Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиѐсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини ўзи бошқариш, Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик кабилардир. Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш жараѐнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиѐсий таҳлил методларидан фойдаланилади. Илмийлик – фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар, назариялар, замонавий концепцияларни таҳлил қилиш асосида унинг методологик назарий асосларини кўрсатиш. Тарихийлик - фуқаролик жамиятининг шаклланишининг тарихий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида таҳлил этиш. Мантиқийлик – фуқаролик жамияти шаклланишининг генезисидан то бугунги ҳолатигача бўлган жиҳатларини (асосий белгилари, омиллари, тамойиллари, функциялари) узвийлик асосида таҳлил қилиш. Тизимлилик – фуқаролик жамиятини бир бутун тизим сифатида ва ҳар бир белгиларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тизимдаги ўрни ва ролини кўрсатиш. Қиѐсий таҳлил методи – фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш. Фуқаролик жамияти фани бакалавриат босқичи ўқув режасидаги Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиѐти, Ҳуқуқшунослик, Социология, Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Иқтисодиѐт назарияси, Маънавият асослари, Маданиятшунослик каби фанлар билан ўзаро боғлиқдир. Бу фанларда фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг турли йўналишларидаги ҳолати, қонуниятлари, тамойиллари ўрганилади. Фуқаролик жамияти фаннинг ўзига хослиги шундан иборатки, у жамиятни ривожланиб борувчи бир бутун яхлит тизим ва тизимнинг таркибий қисмлари сифатида ўрганади. Фуқаролик жамияти фанининг методологик функцияси ижтимоий фанларнинг ривожланиши ижтимоий жараѐнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, ишлаб чиқилган меъѐрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга ташланади. 13 Фуқаролик жамияти фанининг прогностик функцияси жамиятнинг ривожланиш истиқиболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоѐн бўлишида кўринади.Жамиятнинг ҳар бир фуқороси ўз касби-кори ва ихтисослигидан қаътий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина ѐн атрофида рўй бераѐтган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини билиши, уларни бошқаришда бевосита ѐки билвосита иштирок этиш, бунѐдкор кучга айланиши мумкин. Бугунги кунга келиб дунѐнинг аксарият давлатларида ҳуқуқийдемократик тизимлар умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги сифатида қарор топаѐтганлиги фуқаролик жамиятини барпо этиш инсоният ҳаѐт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаѐтганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб этаѐтганлиги фуқаролик жамиятини фан сифатида ўрганишни тақозо этмоқда. «Эркин фуқаролик жамиятига дунѐдаги кўп-кўп давлатлар асрлар давомида тўпланган тажриба ва демократик анъаналарни ривожлантира бориб етиб келган, - деб таъкидлайди И.А.Каримов. – Биз бундай жамиятни қуришни, барпо этишни орзу қилмоқдамиз ва шунга интилмоқдамиз»1 . Шуни таъкидлаш лозимки, инсоният тараққиѐтининг Аристотель, Платон, Цицерон ва бошқа мутафаккирлар яшаган тарихий босқичида фуқаролик жамияти деганда давлатни тушунган. Бу ҳол анча узоқ вақт мавжуд бўлган ва иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиѐсий муносабатларнинг ривожланиш даражаси (меҳнат тақсимотининг примитив шакллари, товарпул муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичи, жамият ҳаѐтини давлат тасарруф этиши, ижтимоий тузилманинг табақавийлиги) билан боғлиқдир.
Фуқаролик жамиятининг баъзи бир унсурлари антик дунѐнинг айрим мамлакатларида мавжуд бўлиб (Юнонистон, Рим), бу ерда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ривожланиши хусусий ҳуқуқнинг айрим институтлари (айниқса, Рим хусусий ҳуқуқи)да мустаҳкамланган товар-пул ишлаб чиқаришини вужудга келтирди. Бироқ, ҳолат фақат фуқаролик жамиятининг айрим минтақаларда вужудга келган ва табақалашган вертикал тузилмалари ва уларнинг билан уйғунлашган унсурларидан иборат эди, холос. Ижтимоий-сиѐсий фанларда фуқаролик жамияти ва «давлат» тушунчалари узоқ вақт учалик фарқланмай келди, улар айнан тушунчалар сифатида қабул қилинди. Бироқ, XVII аср ўрталаридан бошлаб, жамиятнинг турли жабҳаларини табақалашиши, уларни давлат ҳокимияти бошқарувидан чиқариш, узвий ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган эркин ва мустақил индивидни камол топтириш жараѐни ижтимоий тараққиѐтнинг икки тамойилиниюзага келтирди ва уларни ижтимоий онг ва фанда акс эттириш зарурати пайдо бўлди. Фуқаролик - бу нафақат шахснинг ҳуқуқий мақоми, балки унинг ижтимоий ҳолати ҳамдир. Ҳуқуқий давлатда қонун олдида тенглик ва бу билан боғлиқ ҳолда фуқаролик ҳуқуқларига сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар қўшилади. Жамиятда ҳақиқий эркинликни таъминлаш ҳар бир инсон нафақат юридик ва сиѐсий маънода, балки иқтисодий ва ижтимоий маънода ҳам фуқарога айланишини назарда тутади. ХХ асрда фуқаролик жамияти ғояси янада муҳимроқ аҳамият касб этди. Бунга аввало тоталитар ва авторитар тузумларнинг пайдо бўлиши ва уларга қарши демократия учун кураш олиб бориш зарурияти сабаб бўлди. Плюрализм назарияси кенг тарқалди. Бу назарияга биноан, демократик жамиятнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: - фуқаролар тотувлигига эришиш йўлларини излаш; - аҳолининг турли гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олиш; - қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва низоларнинг олдини олиш. Табақавий имтиѐзларнинг тугатилиши ва фуқаролик ҳуқуқларининг пайдо бўлиши фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омили\ҳисобланади. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиѐсий негизи бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, ―ҳуқуқий давлат‖ ва ―фуқаролик жамияти‖ тушунчалари жамият ҳаѐтининг турли томонларини акс эттирувчи тушунчалардир. Улар гуруҳлар, индивидлар, жамиятнинг умумий аҳамиятга молик манфаатлари ўраладиган қобиқ ҳисобланади ва уларни рўѐбга чиқариш усулларидан ташкил топади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фуқаролик жамиятининг давлатдан ажралиши айнан табақалар ўртасидаги тенгсизликни тугатиш ва ижтимоий муносабатларни давлат тасарруфидан чиқариш жараѐнида юз берган. Бу жараѐнга бутун аҳоли номидан иш кўрувчи вакиллик давлатининг шаклланиши асос бўлган
ҳисобланади. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиѐсий негизи бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, ―ҳуқуқий давлат‖ ва ―фуқаролик жамияти‖ тушунчалари жамият ҳаѐтининг турли томонларини акс эттирувчи тушунчалардир. Улар гуруҳлар, индивидлар, жамиятнинг умумий аҳамиятга молик манфаатлари ўраладиган қобиқ ҳисобланади ва уларни рўѐбга чиқариш усулларидан ташкил топади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фуқаролик жамиятининг давлатдан ажралиши айнан табақалар ўртасидаги тенгсизликни тугатиш ва ижтимоий муносабатларни давлат тасарруфидан чиқариш жараѐнида юз берган. Бу жараѐнга бутун аҳоли номидан иш кўрувчи вакиллик давлатининг шаклланиши асос бўлган
. Фуқаролик жамияти - тараққиѐтнинг юқори босқичи. ―Фуқаролик жамияти‖ ва ―ҳуқуқий давлат‖ тушунчаси биргаликда XVIII асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаѐти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиѐрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атвори давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан ифодаланди. Фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг оқилоналиги ва одилоналиги, шахс эркинлиги ва фаровонлиги ҳақидаги ғояларнинг ҳуқуқий устунлиги, ҳуқуқ ва қонуннинг бирлиги, давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари фаолиятини ҳуқуқий чегаралаш ғоялари билан муштаракдир. Ҳуқуқий давлатни фуқаролик жамияти ривожланишининг натижаси ва унинг ўзини ўзи янада такомиллаштириши омили деб ҳисоблаш мумкин. Ҳуқуқий давлатчиликнинг шаклланиш жараѐни, ҳеч шубҳасиз, анча узоқ вақт давом этади. У фуқаролик жамияти шаклланиши билан бирга такомиллашиб боради. Ҳар бир давлатда бўлганидек, ҳуқуқий давлат ҳокимиятининг суверенлиги ҳам мамлакат ичида унинг барча фуқароларга ва улар ташкил этувчи нодавлат ташкилотларига нисбатан устунлигида ва ундан ташқарида давлатнинг ташқи сиѐсатни юритиш, бошқа давлатлар билан муносабатлар ўрнатишда ва мустақиллигида намоѐн бўлади.
Download 40,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish