3-расм. Тадқиқот услубининг умумий кўриниши.
4-расм. Танланган тадқиқот услубининг электр таъминоти тизимига уланиш чизмаси.
Тадқиқот натижалари.
Қуёш панелларига тушаётган нурларнинг интенсивлиги SR(%)ни ўзгартириб ишлаб чиқарилган қувват SW-P(W)ни аниқлаймиз. Бунда янги қуёш панелининг қувватини SWянги-P(W) деб, 6 йил давомида эксплуатация қилинган қуёш панели қувватини SWэксп.-P(W) деб белгилаймиз. Қурилма берадиган ёруғликнинг умумий интенсивлик қуввати 230 Вт/м2га тенг. Ўлчашларда қуёш панелига тушаётган интенсивликни секин аста ошириб бориб, қуёш панелининг ишлаш самарадорлигини аниқлаймиз. Бу жараён 5-рамда кўрсатилган.
5-расм. Қуёш панелларининг ишлаб чиқарган қуввати, SW-P (W).
5-расмдан кўринадики, панелга тушаётган нур интенсивлигининг ортиши билан мос равишда қуёш панеллари ишлаб чиқарган қувват ҳам ортиб борган. Бироқ, ҳар иккала қуёш панелларига нур тушиш интенсивлиги бир хил бўлишига қарамасдан, қуёш панеллари ишлаб чиқарилган қувватлар орасида фарқ мавжуд. Бу фарқ, қуёш панелларига тушаётган нурларнинг EVA плёнкаси остида пайдо бўлган ҳаво пуфакчаларида сочилиши туфайли фотоэлементга тўлиқ етиб бора олмаётганлиги билан боғлиқ. Ушбу жараённи ўрганиш мақсадида қуёш панелларига тушаётган нурлар интенсивлигини ўзгартириш давомида янги ва эксплуатация қилинган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган қувват ва фотоэлементлар сеза оладиган нурларнинг ўтиш қийматлари таққосланди. Бундай ҳолда, нурларнинг йўқотишлари асосидаги нисбий қувват SW(%) қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланди:
(1)
бу ерда, SWCC – янги куёш панели ишлаб чиқарган қувват; SWDC – 6 йил эксплуатацияда бўлган ва нуқсонли қуёш панели ишлаб чиқарган қувват. Олинган экспериментал натижалар 1-формула асосида ҳисоблаб топилди. 6-расмда қувватнинг нисбий ўзгариш динамикаси келтирилган.
6-расм. Қувватнинг нисбий ўзгариш динамикаси
Қуёш панелига тушаётган нурларнинг интенсивлиги кам бўлганда (6-расм), тушаётган нурлар ҳаво пуфакчаларида сочилиб (20-40% оралиғида), фотоэлементга деярли етиб бормайди. Тушаётган нур интенсивлигининг ортиши билан эса ҳаво пуфакчаларида тўқнашишига қарамасдан, сочилган нурларнинг кўпроқ қисми (40-80% оралиғида) фотоэлементга етиб боради ва бунда қувватнинг нисбий йўқотишлари кам бўлади. Тушаётган нурлар интенсивлигининг яънада ортиши (80-100% оралиғида) ҳисобига нурлар тўқнашуви яънада ортиб кетади ва нурларнинг кўп қисми фотоэлементга етиб бормайди, натижада қувватнинг нисбий йўқотишлари янада ошиб кетади. Бу хулосалар Халқаро илмий тадқиқотларда [3] ўз исботини топган.
Қуёш панелларининг экспериментал вольт-ампер хараетеристикаси 7-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |