Rasmiy nomi-Polsha Respublikasi. Poytaxti-Varshava. Hududi-312,7 ming km kv. Aholisi-38,6 mln kishidan ortiq (2012). Davlat tili polyak. Dini-katolik. Pul birligi-zlotiy
Польша бутун XVII–XVIII асрлар давомида қолоқ қишлоқ хўжалигига асосланган, арзигулик саноати йўқ аграр мамлакат эди. Польшанинг халқаро аҳволи ёмонлашуви мамлакатдаги иқтисодий инқирозни чуқурлаштирди.

Ливония уруши даврида (1558 –1583) Литва князлигининг кучсизланиб қолганлиги уни Польша билан шартнома тузишга мажбур қилди. 1569 йили тузилган бу шартнома Люблин унияси деб аталиб, унга биноан Польша ва Литва битта давлат – Речь Посполитага бирлашдилар.
1573 йили Сейм француз шаҳзодаси Генрих Валуани (1573 –1574) маълум шартлар асосида қирол қилиб сайлади. Бу шартлар асосан Польша конституциясида ўз ифодасини топган бўлиб, Либериум ветода (Liberium veto – унга биноан Сеймда қарор қабул қилинмаслиги учун битта қарши овоз етарли эди) мужассамлашди. 1574 йил Генрих Валуа қочиб кетгандан сўнг Сейм воевода Стефан Баторийни янги қирол қилиб сайлади (1574 –1587). С.Баторий Ливония урушида қатнашиб, анча муваффақиятларга эришди. 1582 йилги Ям-Запольск тинчлик сулҳи Ливония устидан Польша ҳукумронлигини ўрнатди.
Rasmiy nomi-Polsha Respublikasi. Poytaxti-Varshava. Hududi-312,7 ming km.kv. Aholisi-38,6 mln kishidan ortiq (2012). Davlat tili polyak. Dini-katolik. Pul birligi-zlotiy.
Швед шаҳзодаси Сигузмунд III Вазанинг Польша қироли қилиб сайланиши (1587–1632) Швеция билан Польша ўртасида Россияга қарши коалициянинг тузилишига олиб келди. 1609 йили Сигизмунд Россияга қарши уруш бошлайди. Аммо Россияни забт этиш режаси амалга ошмади ва уруш 1618 йили 1 декабрь куни Троице-Сергиев монастири (ҳозирги Загорск шаҳри) яқинидаги Деулин қишлоғида Россия билан Польша ўртасида ўн тўрт ярим йилга имзоланган сулҳ билан якунланди. Сулҳга кўра Россия Смоленск, Чернигов, Новгород-Северск ерлари, 29 та шаҳар, жумладан Смоленск шаҳридан воз кечишга мажбур бўлди.

Польшанинг шарқда Россия билан урушда бандлигидан фойдаланиб Швеция ва Туркия унга қарши юриш бошлади. Швеция урушни ўзи учун фойдали Алтмарк яраш сулҳи (1629) билан якунлади. Туркия Польша таркибига кирувчи украин ва волин ерлари учун 1620 –1621, 1672 –1676, 1683 –1699 йиллари урушни давом эттирди. Натижада, 1698 –1699 йиллардаги Карловица конгрессининг қарорига биноан Польша ўз ерларидан ташқари Туркия таркибидаги ўнг қирғоқ Украина ва Подолия ерларига ҳам эга бўлди.