Расмий мулоқот. Ички ишлар органлари ходимларининг муомала маданиятини ошириш


«Ички ишлар органларининг ташқи соҳавий хизматлари



Download 206,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana14.04.2022
Hajmi206,06 Kb.
#550345
1   2   3
Bog'liq
Маъруза 2 Расмий мулоқот

«Ички ишлар органларининг ташқи соҳавий хизматлари 
фаолиятида ахлоқ ва мулоқот маданияти кодекси»да
ходимнинг 
фуқаролар билан мулоқот маданияти мезонлари, асосий қоидалар, мажбурият 
ва ваколатлари белгиланган. Бу каби саъй-ҳаракатлар, аввало, ички ишлар 
органлари ходимларини халқимизга янада яқинлаштириш, фуқароларнинг 
соҳа ходимларига нисбатан ишончи ортишига эришиш имконини беради. 
Ички ишлар органлари ходимлари хизмат фаолияти юзасидан ҳар доим 
жамиятнинг диққат марказида бўлади. Уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати ички 
ишлар органларининг имижига бевосита таъсир кўрсатади. Ходимларнинг 
хулқ-атвори ва саъй-ҳаракатига қараб, кўпчилик бутун тизимга баҳо беради. 
Бинобарин, ички ишлар органларига мурожаат қилган ҳар бир фуқарога ёрдам 
кўрсатиш, фуқаролар билан самимий муносабатда бўлиш, шунингдек, юксак 
муомала маданияти орқали жамоатчиликда ички ишлар органлари фаолияти 


тўғрисида ижобий фикрни шакллантириш ҳар бир ҳуқуқ-тартибот 
посбонининг ўзига хос вазифасига айланиши лозим. 
Шундан келиб чиқиб, ҳар бир ходим фуқаролар ва ҳамкасблари билан 
ўзаро мулоқот чоғида одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишга алоҳида эътибор 
қаратиши керак. Бундан ташқари, фуқаролар билан мулоқотда нутқ маданияти 
қоидаларига амал қилиш жуда муҳим саналади. Айтиш лозимки, бу борада 
Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги «Ички ишлар органлари 
ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари» ҳамда 2017 йил 14 июлдаги «Ички 
ишлар органлари ходимларининг муомала маданиятини ошириш чоралари 
тўғрисида»ги буйруқлари ички ишлар органлари ходимлари учун дастурул-
амал бўлмоқда.
Зеро, биргина ходимнинг ножўя хатти-ҳаракати, тушунмовчилик ёки 
атрофдагиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиши бутун тизимда хизмат 
қилаётган кўп сонли шахсий таркибнинг кечаю кундуз фидойилик ва садоқат 
билан амалга ошираётган хизматларини йўққа чиқариши мумкин. Аслида халқ 
манфаати йўлида, одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг розилигига 
эришиш йўлида хизмат қилаётган ходимнинг фуқароларга нисбатан беписанд 
ёки қўпол муносабатда бўлишга умуман хаққи йўқ. Ваҳоланки, улар ижтимоий 
йўналтирилган мулоқотдан фойдаланишса, бу ҳолат хизмат фаолияти 
самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиб, кўзланган мақсадга эришишни 
таъминлайди ҳамда фуқароларда ички ички ишлар органлари ходимларига 
нисбатан салбий фикрлар юзага келишининг олдини олади. 
Тизимда ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича 
истиқболли ишлар қилинмоқда. Чунончи, ходимларнинг интеллектуал ва 
маънавий эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида ички ишлар органларининг 
барча бўғинларида, шу жумладан, таълим муассасаларида замонавий 
кутубхоналар ташкил этиш ва уларни янги асарлар билан бойитиш ишлари 
жадаллик билан олиб борилмоқда. Зеро, китоб мутолааси инсон руҳиятини 
бойитади, уни тарбиялаб, тўғри йўлга бошлайди, ёт иллатлардан сақлайди. 


Хулоса қилиб айтганда, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат 
фаолияти давомида муомала маданияти мезонларига амал қилиши 
зиммасидаги вазифаларни сифатли бажаришда, кенг жамоатчилик томонидан 
қўллаб-қувватланиши ҳамда фуқароларнинг ички ишлар органларига 
нисбатан ишончи ортишида муҳим омил ҳисобланади. Шу тариқа, кенг 
жамоатчиликда ички ишлар органларига нисбатан ишонч, ҳурмат ҳисси 
кучаяди. Ўзаро ишончнинг кучайиши натижасида ички ишлар органлари 
ходимлари ва фуқаролар ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга 
қўйилади. Бу эса жамиятда тинчлик, осойишталик таъминланишига хизмат 
қилиш билан бирга, ички ишлар органлари имижининг ошишига олиб келади. 

Download 206,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish