1.1. Delphi ни ўрнатиш Borland Delphi 7 Studio пакетининг тўртта версияси мавжуд: Personal, Professional, Enterprise ва Architect. Бу пакетларнинг ҳар бири турли мақсадларга қаратилган юқори самарали дастурлар ишлаб чиқиш учун стандарт воситалар тўпламига эга. Пакетларнинг имкониятлари Personal дан Architect га қараб кенгайиб боради. Масалан, Enterprise комплекти масофадаги маълумотлар базаси (мисол учун, InterBase) билан ишлай олади, Personal да эса бундай имкон йўқ.
Ушбу китобдаги материаллар Delphi нинг бирор аниқ бир пакетига боғланмаган. Намуна тариқасида олинган барча масалалар Personal пакети доирасида амалга оширилиши мумкин.
Delphi 7 ни компьютерга ўрнатиш барча зарур файллар ва ўрнатиш программаси (Delphi Setup Launcher) каби материаллар сақланаётган ўрнатувчи диск ёрдамида амалга оширилади. Бу дискни CD-диск юритувчи қурилмага қўйилган заҳоти, ўрнатувчи дастур автоматик тарзида ишга тушади.
1-расм. Delphi 7 ўрнатишни бошлаш
Натижада экранда ўрнатувчи CD-ROM ёрдамида компьютерга ўрнатилиши мумкин бўлган дастурий маҳсулотларнинг рўйхатини ўз ичига олган Delphi 7 Setup Launcher ойнаси(1-расм) пайдо бўлади.
Бу рўйхатда аввало Delphi 7, қолаверса InterBase 6.5 маълумотлар базаси сервери, InstallShield Express - ўрнатувчи CD-ROM ларни яратиш утилитлари кабиларни кўриш мукмин.
Delphi ни ўрнатишни бошлаш учун Delphi 7 сатри чертилади. Delphi ни ўрнатиш жараёни оддий. Серия номери (Serial Number) ва калит (Authorization Key) киритилганидан сўнг, экранда дастлаб лицензион келишув ойнаси, кейин Setup Type(2-расм) ойнаси пайдо бўлади. Бу ойнада ўрнатишнинг мумкин бўлган вариантлари тавсия қилинади: Typical (Оддий), Compact (қисқартилиган) ёки Custom (фойдаланувчи танлаб ўрнатадиган).
2-расм. Setup Type диалог ойнасидан ўрнатиш вариантини танлаш
Оддий вариант ўрнатишда CD-ROM дан қаттиқ дискка Delphi нинг барча компоненталарини тўлиқ кўчирилади. Бунинг учун дискда камида 475 Мбайт (Enterprise пакети учун) атрофида бўш жой бўлиши талаб қилинади. Агар компьютерда етарлича бўш жой бўлса, шу вариантни ўрнатиш тавсия қилинади.
Қисқартириб ўрнатишда эса Delphi нинг энг муҳим компоненталари кўчириб олинади. Бу вариант қаттиқ дискдан энг кам бўш жой талаб қилади. Қисқартириб ўрнатилганда, Delphi нинг айрим имкониятларидан фойдаланиб бўлмайди. Чунки, бу ҳолда қаттиқ дискка ёрдамчи маълумотномалар системасининг файллари, айрим компонента ва утилитлар, намуналар кўчирилмайди.
Фойдаланувчи танлаб ўрнатадиган вариант дастурчига Delphi нинг энг керакли восита ва компоненталарини танлаб ўрнатишга имкон беради. Одатда, бу вариантни тажрибали дастурчилар қўллашади. Delphi ни тўлиқ ўрнатиш учун қаттиқ дискда етарлича бўш бўлмаган ҳолда бу вариантдан фойдаланиш мумкин.
Ўрнатиш вариантини танлагандан сўнг, Next тугмасини босинг. Агар Custom варианти танланган бўлса, Custom Setup ойнаси очилади. Ундан ўрнатилмайдиган компоненталарни аниқланади. Компонентани ўрнатишни таъқиқлаш учун компонента номидан чапдаги диск тасвирини чертиш ва очилган меню пунктларидан Do Not Installни танлаш лозим.
З-расм. Компоненталар ўрнатиладиган каталоглар рўйхати
Агар ўрнатишнинг Typical варианти танланган бўлса, у ҳолда Next тугмасини чертиш натижасида Destination Folder ойнаси очилади. Унда Delphi пакети ва унинг компоненталари ўрнатиладиган каталоглар рўйхати таклиф қилинади.
Навбатдаги Next тугмасини чертиш Save Installation Database ойнасини очади. Унда фойдаланувчига Delphi ни қаттиқ дискка ўрнатиш жараёни ҳақидаги ахборотни сақлаб қўйиш тавсия қилинади. Бу ахборот Delphi ни ўрнатувчи дисксиз ўчиришда (деинсталляция қилишда) керак бўлиши мумкин. Шу билан ўрнатишга тайёргарлик босқичи тугайди. Экранда Ready To Install the Programойнаси пайдо бўлади. Install тугмасини чертиш ўрнатиш жараёнини фаоллаштиради ва ўрнатиш бошланади. Ўрнатиш жараёни тугаганидан сўнг, бу ҳақида махсус ахборот экранга чиқарилади (4-расм). Finishтугмасини чертиш бу ойнани ёпади.
4-расм. Ўрнатиш жараёни тугади
Энди Delphi ни ишга тушириш мумкин. Аммо, бундан олдин ишчи каталог ва лойихалар каталогини кўрсатиб қўйиш лозим. Бунинг учун сичқонча кўрсаткичи Delphi ни ишга тушириш буйруғига келтирилади: Пуск ¤ Программў ¤ Borland Delphi 7 ¤ Delphi7. Сўнгра сичқончанинг ўнг томонини босиб, пайдо бўлган контекст менюдан Свойства тугмасини танланади. Очилган Свойства: Delphi7 ойнасидаги Рабочая папка ойнасида Delphi лойихалари учун мўлжалланган папка номи кўрсатилади. (5-расм).