Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

7.3. Инфляция назариялари 
Ҳозирги вақтда инфляция табиатини ўрганишда иқтисодчи 
олимлар унинг монетар сабабларини, яъни товар масасига нисбатан пул 
массасининг хажмини ўзгаришини асоси қилиб кўрсатадилар. Инфляция 
билан олиб бориладиган фаолиятда унинг даражасини ўлаш учун дастак 
лозим бўлади. Ушбу дастак бўлиб баҳолар индекси ҳисобланади. Баҳолар 
индекси жорий умумий истеъмол нархларининг базис давридан нархларга 
нисбатан ўсиши (пасайиши) билан аниқланади. Ушбу индексни аниқлашда 
мамлакат фуқороларининг истеъмол саватига киритилган маҳсулотлар в 
хизматларнинг чакана нархларидан фойдаланадилар. Ушбу формула 
қуйидагича ҳисобланади: 
ПКт 
ИПЦ = ------------ х 100 % 
ПКб 
Бу ерда: ИПЦ – истеъмол нархларининг индекси; 
ПКт - истеъмол саватининг жорий нархи; 
Пкб - истеъмол саватининг базис нархи. 
Инфляция даражасининг ўсишини бир баҳосини ўсиши билан аниқлаш 
мумкин. Масалан 1 литр бензиннинг базис давридаги нархи 500 сўм 


316 
бўлган ва унинг жорий даврдаги нархи 585 сўмга тенг. Демак, биз кузатган 
давр ичида 1 литр бензиннинг нархи 117 % га ортган. 
585 сўм 
1 литр бензин = --------------- х 100 % = 117 %
500 сўм 
Баҳолар индексидан ташқари инфляцияни бошқаришда ялпи ички 
маҳсулот индекси кўрстакичидан фойдаланилади. Ялпи ички маҳсулот – 
бу маълум бир давр мобайнида, одатда бир йилда мамлакатда ишлаб 
чиқарилган барча маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматларнинг умумий миқдорининг пулдаги ифодасидир. Ялпи ички 
маҳсулот баҳолар индексини умумий даражасини ўлчаш учун дефлятордан 
фойдаланилади. 
Дефлятор 
– 
бу 
пул 
ифодаланган 
иқтисодий 
кўрсатқияларни ўтган даврдаги баҳолар даражасига нисбатан таққослаш 
мақсадида қўлланиладиган коэффициентдир. Дефлятор ёрдамида аниқ бир 
муддатдаги ҳақиқий иш ҳақи даражасини аниқлаш мумкин. 
Халқаро амалиётда инфляциянинг моҳиятини ўрганиш ва уни оқилона 
бошқариш бўйича турли назариялар мавжуд. улардан бири бўлиб 
Англиялик таниқли иқтисодчи олим Джон Мейнард Кейнс яратган назария 
ҳисобланади. Дж.М.Кейнс бозор иқтисодиёти фаолиятига давлат 
томонидан аралашувини билвосита дастакини ишлаб чиқди. Ушбу дастак 
ёрдамида давлат томонидан фаол молия сиёсати олиб бориш, талабни 
рағбатлантириш ва оммавий ишсизликни пасайтиришни амалга ошириши 
имкониятига эга бўлади. Кейнс томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий 
механизм қуйидаги асосий низомлардан иборат: 
1.
мамлакат аҳолисининг иш билан таъминланганлиги даражаси ишлаб 
чиқариш хажми билан аниқланади;


317 
2.
умумий талаб таклифга тўғри келмайди, чунки маълум пул 
маблағлари жамғаришга сарфланади; 
3.
ишлаб чиқаришнинг хажми оқилона талаб даражасидаги 
тадбиркорликка асосан аниқланади; 
4.
инвестициялар ва жамғармалар баробарлиги ҳолатидаги инвестиция 
ҳамда жамғарма актлари мустақил фаолият кўрсатади. 
Дж. Кейнснинг асосий фикри қуйидагилардан иборат: қўшимча пул 
эмиссияси аҳолининг тўловга қобилиятлилик талабини оширади. Бунинг 
натижасида товарлар ва хизматларни кўпайиши учун асос юзага келади. 
Ишлаб чиқарувчилар томонидан харидорларнинг пулларини олиш 
мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирадилар ва муомаладаги 
ортиқча пул эмиссияси массасини маҳсулотлар ва хизматлар билан 
тўлдирадилар. Халқаро амалиётда Дж. Кейнс томонидан илгари сурилган 
назария «тартибга солиниб туриладиган инфляция» номини олган. 
Ўтган асрнинг 60 йилларида инфляция назариясининг янги 
мактабига асос солинди. Ушбу мактабга АҚШлик машхур иқтисодчи, 
Нобель мукофатининг лауреати, «Чикаго иқтисодий мактаби»нинг 
бошлиғи Милтон Фридмен асос солди. Халқаро амалиётда ушбу мактаб 
«монетаризм» деб номланади. Монетаризм мактабининг асосий 
тамойиллари қуйидагилардан иборат: 
1)
«Пуллар аҳамиятга эгадир», яъни кредит – пул соҳасидаги 
ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётининг умумий ҳолатига ҳал қилувчи 
таъсир кўрсатади; 
2)
Мамлакат Марказий банки иқтисодиётдаги хўжалик ҳолатидан 
қатъий назар пул массасининг барқарор ўсишини таъминлаб туриши 
лозим. 
М. Фридменнинг асосий ғояси қуйидагилардан иборат: мамлакат 
иғтисодиётининг ривожланиш даражаси давлат бюджетининг ҳолати, 
ишсизлик даражаси ва бошқа макроэкономик кўрсатқичлардан қатъий 


318 
назар давлатнинг пул сиёсатидаги асосий вазифаси ўртача 3-5 % га 
ошириши лозим. Ушбу ғоя Дж. Кейнс ғоясига қарама-қаршидир. Дж. 
Кейнс пул массасини ўсишидаги чекловлар ва талабни олдинга сурган 
бўлса, М. Фридмен эса таклиф ва пул массасининг доимий ўсишини 
олдинга сурган. 
Монетаризм мактаби тарафдорлари инфляцияга қарши қуйидаги 
чора-тадбирларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайдилар: 
- тадбиркорликнинг тўғридан-тўғри рағбатлантириш (фойдага инвестиция 
қилинган қисмидан солиқларни пасайтириш); 
- давлат харажатларини қисқартириш; 

инвестицияга 
йўналтирилган 
жамғармаларнинг 
ўсишини 
рағбатлантириш (мамлакат аҳолисининг жамғармаларини тижорат 
банкларига ва қимматли қоғозларга жойлаштириш). 
Ўз моҳиятига асосан монетаристик сиёсат қатъий сиёсат бўлиб, уни 
амалга оширишда қаттиқлик ва турли демогогияга нисбатан бефарқликни 
талаб этади. Шуни таъкидлаш лозимки, Дж. Кейнс ва М. Фридмен яратган 
назариялари инфляция билан оқилона кураш олиб боришда мутлоқ тўлиқ 
жавоб бермайди. Ҳар иккала назария ўзининг ижобий томонлари билан 
бир қаторда салбий томонларга ҳам эгадир. 
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шундан далолат 
бермоқдаги инфляция қайси шакл ва турда юзага чиқмасин, у доимо 
ишсизлик муаммоси ҳал этишликни, уларнинг ўзаро боғлиқлигини чуқур 
таҳлил этган австралиялик иқтисодчи олим А. Филлипс графиклар 
ёрдамида инфляция ва ишсизлик ҳақиқатда улар ўртасида тескари алоқа 
мавжудлигини исботлайди. Унинг фикрича аниқ олинган мамлакатда 
аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси паст даражада бўлади. Ўз вақтида 
унинг акси инфляция даражаси юқори бўлган ҳолатда, ишсизлик даражаси 
паст бўлади. Биз буни қуйидаги графикда кўришимиз мумкин. А. 
Филлипснинг фикрича, инфляция даражаси юқори даражадаги 
мамлакатларда ҳақиқий иш ҳақи қиймати тушиб боради. Ушбу ҳолат 
аҳолининг турли тоифалари нарх-наво кўтарилиши натижида йўқотилган 


319 
ҳақиқий иш ҳақини компенсация қилиш мақсадида ишлашга мажбур 
бўлади. Бунинг натижасида, мамлакат аҳолиси ўртасида ишсизлак 
даражасининг пасайиши кузатилади. 
1- чизма
Филлипс эгриси. 
Ишсизлик даражаси % да
Манба: Мамедов О.Ю. и др. Современная экономика.-Ростов на Дону. 
1998.-604 б. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish