Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/104
Sana22.12.2022
Hajmi2,21 Mb.
#894335
TuriУчебник
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

Назорат учун саволлар
1.
Қимматли қоғозларнинг қандай турлари мавжуд? 


307 
2.
Қимматли қоғозларнинг қандай хусусиятлари мавжуд? 
3.
Қимматли қоғозлар ҳосилаларининг моҳияти нима? 
4.
Қимматли қоғозлар ҳосилаларининг турларини ёритинг. 
5.
Опционнинг моҳияти нималардан иборат? 
6.
Қимматли қоғозлар бозорининг моҳияти нима? 
7.
Қимматли қоғозлар бозорининг вазифалари нималардан иборат? 
8.
Фонд биржасининг моҳияти нима? 
9.
Фонд биржаси фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари нималардан 
иборат? 
10.
Қимматли қоғозлар листинги нима? 
 
Тавсия этиладиган адабиёт 
1. Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори 
тўғрисида»ги Қонуни. Т.: «Ўзбекистон» 2008. 
2 Каримов И.А. Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон 
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 
2009. 56 б. 
3. Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва 
молиявий барқарорлик тўғрисида. -Т.: Ўзбекистон, 2005. 
4.
Бутиков 
И.Л. 
«Қимматли 
қоғозлар 
бозори» 
Т.: 
«Консаудитинформ» 2001. 
5.
Галанов В.А., Басов А. И. «Рўнок ценнўх бумаг». М; 
«Финансы и статистика», 2006. 
6.
Килячков А.А., Чалдаева Л.А. «Рўнок ценнўх бумаг» М.: 
«Экономистъ». 2005. 
7.
Рашидов О.Ю. ва бошыалар. Пул, кредит ва банклар. –Т.: 
“Max-PRINT”. 2008. 454 б. 


308 
VII БОБ. ИНФЛЯЦИЯ 
 
7.1. Инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари 
Инфляция 
XVIII 
асрнинг 
ўрталарида 
муомалага 
таъминланмаган жуда кўп миқдорда пул чиқариши натижасида пул 
тизимидаги инқироз ҳолат асосида юзага чиққан. Инфляция (лотинча 
«inflation» сўзидан олинган ва шишиш, кўпчиш, кўтарилиш маъносини 
англатади) ўз моҳиятига асосан пулнинг қадрсизланиши, товар ва 
хизматларга бўлган баҳоларнинг мунтазам равишда ошиб бориши 
жараёнини англатади. Шуни таъкидлаш лозимки, ривожланган 
мамлакатлар тажрибаси инфляция нисбатан меъёр даражасидаги пул 
массаси ҳолатида ҳам юзага чиқиши мумкин. 
Ҳозирги замон инфляцияси нафақат товарлар ва хизматларга бўлган 
баҳоларни мунтазам ўсиши натижасида пулнинг сотиб олиш қобилиятини 
пасайиши 
билан 
бир 
қаторда 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнидаги 
номутаносиблик, пул муомаласи, молия ҳамда кредит соҳасидаги салбий 
омиллар Билан таснифланади. Инфляциянинг юзага чиқишининг асосий 
сабаблари бўлиб иқтисодиёт тармоқлари, жамғарма ва истеъмол, талаб ва 
таклиф, давлат даромадлари ва харажатлари, хўжаликларнинг пул массаси 
ва унга бўлган талаби ўртасидаги мутаносиблик ҳамда марказий банкнинг 
кредит экспансияси ҳисобланади. Ушбу таъкидлаб ўтган омиллар ўз 
моҳиятига асосан инфляцияга, унинг даражасига турлича таъсир этиши 
мумкин. 
Халқаро амалиётда иқтисодчи олимлар инфляциянинг юзага 
чиқадиган омиллар асосан икки гуруҳга: ички ва ташқи омилларга 
ажратадилар. Биз ушбу омилларнинг моҳиятини ёритишга харакат 
қиламиз. 
1.
Ички омилларни моҳиятига асосан пуллик (монетар) ва пулсиз 
омилларга ажратиш мумкин. Пуллик омилларга давлат молиясининг 


309 
инқирози, бюджетнинг тақчиллигини мавжудлиги, давлат қарздорлигини 
ортиши, пул эмиссияси, крдит дастакларининг айланишини кўпайиши, пул 
айланмасининг тезлиги ва бошқалар киради. Пулсиз омилларга миллий 
иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги номутаносиблик, тармоқлар иқтисодий 
ривожланишдаги бир маромсиз даража, ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш соҳаларида монополиянинг (олигополия) мавжудлиги, нарх 
шакллнтиришдаги давлат монополияси, марказий банкнинг кредит 
экспансия ва бошқа омилларни киритиш мумкин; 
2.
Ташқи омиллар ўз моҳиятига асосан бирон аниқ давлат 
ривожланишига таъсир этадиган дунёда амалга ошаётган жараёнларни акс 
этади. Ушбу омилларга дуне мамлакатларда юзага чиқадиган соҳа 
инқирозлари ҳисобланадиган хом-ашё, энергетика, нефть, валюта 
инқирозларни киритиш мумкин. Ушбу омиллардан ташқарии бирон-бир 
давлатнинг бошқа давлатларга нисбатан олиб борадиган давлат 
миқиёсидаги валюта сиёсатини, яширин ҳолатда валюта, олтинни 
экспортини амалга оширилишини ҳам киритиш мумкин. 
Биз қуйидаги чизмада инфляцияни юзага чиқиш шаклларини таҳлил 
этамиз. Ушбу чизма таҳлилидан кўриниб турибдики, инфляция асосан уч 
йўналишда юзага чиқади. Биринчи йўналишда махсулотлар, ишлар ва 
кўрсатиладиган хизматларга бўлган нархларни асоссиз равишда ўсиб 
кетиши туфайли пул қадрсизлана бошлайди. Бунинг натижасида миллий 
валютанинг харид қилиш қобилияти тушиб кетади. Иккинчи йўналишда, 
хорижий валюталарга нисбатан миллий валютанигн курси пасайиб кетади. 
Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва мамлакат аҳолиси 
эркин муомаладаги хорижий валюталари (АҚШ доллари, евро, швейцария 
франки ва бошқаларни) жамғара бошлайди. Учинчи йўналишда олтинга 
бўлган миллий пул бирлигида ифодаланган нарх кўтарилиб кетади. Бунинг 
натижасида мамлакат аҳолиси ўртасида олтиннинг тўпланиб қолиши, яъни 
тезаврация амалга ошади. 


310 
1 чизма 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish