Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Корхонанинг молиявий натижаларининг таҳлили



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/104
Sana22.12.2022
Hajmi2,21 Mb.
#894335
TuriУчебник
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

 
4.5. Корхонанинг молиявий натижаларининг таҳлили 
Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш 
жараёнида янги қиймат яратилади. Ушбу қиймат махсулотни сотиш, 
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун баҳо асосида 
аниқланади. Корхона ҳисоб рақамига маҳсулотни сотишдан, кўрсатилган 


212 
хизматлар ва бажарилган ишлар учун келиб тушадиган маблағ тушум деб 
аталади. Амалдаги қонунчиликка асосан корхоналар учун тушумнинг 
ҳисоботини олиб боришда икки усул мавжуд: 
1.
тайёр маҳсулотни жўнатиш (ишларни бажариш, хизматларни 
кўрсатиш) асосида харидорларга ҳисоб хужжатларини тақдим этишлик; 
2.
тайёр маҳсулот учун (ишларни бажариш, хизматларни 
кўрсатиш) харидорлардан келиб тушган маблағлар асосида. 
Корхоналар ўз фаолиятида солиққа тортишни амалга ошириш учун 
юқорида қайд этилган усуллардан бирини мустақил тарзда танлайдилар ва 
уни амалга оширадилар. 
Корхонада маҳсулот сотишдан (хизматлар кўрсатиш, ишларни 
бажариш) келган тушумнинг тақсимотини қуйидаги чизмада кўришимиз 
мумкин. 
Маҳсулот сотишдан (ишларни бажаришдан, хизмат кўрсатишдан) 
келган тушумнинг асосий манбаи бўлиб харидорлардан келиб тушган пул 
маблағлари ва бўлган тўловлари ҳисобланади. Корхоналар ҳисоб рақамига 
келиб тушган пул маблағлари ўзининг дастлабки тақсимланиши амалга 
оширилади. Корхона ўзига келиб тушган тушумдан энг аввало хом-ашё, 
материаллар, ёқилғи, электроэнергия учун тўловларни амалга оширади. 
Тушумдан маҳсулот таннархидаги билвосита солиқлар ҳисобланган 
қўшилган қиймат солиғи ва акцизни давлат бюджетига ўтказадилар. Ушбу 
харажатларни тўлагандан сўнг корхона ихтиёрида ялпи даромад қолади. 
Корхона ялпи даромадидан иш ҳақи, унга тўловларни, фойдадан солиқни 
ва молиявий фаолият билан боғлиқ бошқа тўловларни амалга оширадилар. 


213 
2 чизма 
Маҳсулот сотишдан, ишларни бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан келган 
тушумнинг тақсимланиши. 
Маҳсулот сотишдан келган пул маблағлари 
Маҳсулот сотишдан тушум 
Билвосита солиқлар 
Моддий 
харажатлар 
Ялпи 
даромад 
Қўшилган 
қиймат 
солиғи 
Акцизлар 
Бошқа 
солиқлар 
Манба. Чизма муаллиф томонидан тайёрланган. 
Ушбу харажатларни амалга оширгандан сўнг корхона 
ихтиёрида соф фойда қолади. Амалдаги қонунчиликка асосан корхона соф 
фойдадан ўрнатилган солиқларни тўлайди, муомалага чиқарилган 
Иш хақи ва ажратмалар 
Фойда 
Молиявий 
натижаларга боғлиқ 
солиқлар 
Соф фойда 
Фойда солиғи 
Соф фойдадан солиқдан 
тўлаш 
Акцияларга дивидендлар 
тўлаш 
Қолдиқ фойдани корхона 
ичида тақсимланиши 


214 
акциялар учун дивидендларни тўлайдилар. Барча таъкидлаб ўтган 
тўловларни амалга оширилгандан сўнг корхона ихтиёрида қолдиқ соф 
фойда қолади.
3 жадвал 
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 
(минг сўмда)
Кўрсатқичлар номи 
Даромад
лар 
Харажат 
лар 









10 
Маҳсулот товар, иш ва хизматларни 
сотишдан соф тушум 
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи 
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишда ялпи 
фойда 
Давр харажатлари жами 
шу жумладан: 
а) сотиш харажатлари 
б) маъмурий харажатлари 
в) бошқа операцион харажатлар 
Асосий фаолиятнинг бошқа даромади 
Асосий фаолиятининг зарари 
Молиявий фаолият даромадлари 
Шу жумладан: 
а) валюта курсидан олинган даромад 
б) молиявий фаолиятининг бошқа 
даромадлари
Молиявий фаолият бўйича харажатлар 
Шу жумладан: 
а) валюта курсидан фарқланган зарарлар 
б) молиявий фаолият бўйича бошқа 
харажатлар 
Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси 
Даромад (фойда) солиғи 
Ҳисобот даврининг соф фойдаси 
137750 

3374 




10214 

91816 
1437 
90379 



10841 


134376 

79800 
12573 
39719 
27508 

66212 



14763 
14338 
425 

4350 
Манба : Танланган корхонанинг баланси. 
Корхоналар ушбу соф фойдани тақсимлашда махсус жамғармаларни 
ташкил қилиш асосида тақсимлашлари мумкин. Бу фондларга жамғарма ва 
истеъмол фондларини ҳамда заҳира жамғармаларини киритиш мумкин.


215 
Ушбу фондлар корхоналарнинг хўжалик-молия фаолияти натижаларига 
асосан ташкил этилади. 
Биз корхонанинг молиявий натижаларини юқоридаги жадвалдан 
кўришимиз мумкин. 
Жадвал маълумотларининг таҳлили шуни 
кўрсатмоқдаки, биз танланган корхонанинг молия натижалари таркибида 
маҳсулот (товар, иш, хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси 3374,0 минг 
сўмни ташкил этган бўлса, молиявий фаолиятнинг даромади 31816,0 минг 
сўмни ташкил этган. Биз қуйидаги жадвалда корхонанинг пул оқимларини 
таҳлил этамиз.
4 жадвал 
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот 
(минг сўмда) 
Кўрсатқичлар номи 
Кирим 
Чиқим 





Операцион фаолият: 
Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан пул 
маблағлари
Товар ва маҳсулот етказиб берувчиларга 
тўланган пул маблағлари
Ишчи –ходимларга тўланган пул маблағлари 
Операцион фаолиятининг бошқа тушумлари
Операцион фаолиятдан соф пул кирими
171963 


5220 
1099 

154152 
16631 
5301 


Инвестицион фаолият 
Асосий воситаларни сотиш ва сотиб олиш 

150 

Молиявий фаолият
Қисқа муддатли банк кредити 
10000 



Солиққа тортиш 
Тўланган даромад (фойда) солиғи 
Тўланган бошқа солиқлар 

6032 
5014 
11243 
Жами молиявий-хўжалик фаолиятининг соф 
пул кирими
722 

10 
11 
Йил бошидаги пул маблағлари 
Йил оҳиридаги пул маблағлари 


1012 
1734 
Манба: Танланган корхона баланси. 


216 
Корхонанинг пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг таҳлили шуни 
кўрсатмоқдаки, йил молиявий натижасига асосан корхонанинг операцион 
фаолиятидан соф пул кирими 1099,0 минг сўмни ташкил этган. Натижада 
корхона ўзининг молия фаолиятини олиб бориш мақсадида тижорат 
банкларида 10000,0 минг сўмлик кредит олган. Биз қуйида корхонанинг 
давлат бюджети билан муносабатларини таҳлил этамиз. 
5 жадвал 
Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумот 
(минг сўмда) 
Кўрсатқичлар номи 
Ҳисоб 
бўйича 
тўланади 
Ҳақиқатдан 
тўланган 




Даромад (фойда) солиғи
Жисмоний шаҳслардан даромад солиғи
Ялпи даромад солиғи 
Мол-мулк солиғи

3636 
4350 
281 

3636 
3617 
285 
Жами бюджетга тўловлар 
8267 
7538 
Манба: Танланган корхона баланси 
Юқоридаги жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, биз 
танлаган корхона ўзининг фаолияти асосида бюджетга ялпи даромад 
тўлайди. Ушбу солиқ бўйича йил натижаларига асосан 4350,0 минг сўмлик 
ялпи даромад солиғи ҳисобланган. Амалда эса бюджетга 3617,0 минг сўм 
ўтказган ва бунинг натижасида бюджетдан 733,0 минг сўм қарз бўлиб 
қолган. Ишчи-ходимлардан 3636,0 минг сўмлик даромад солиғи 
ҳисобланган ва у тўлиқ бюджетга ўтказилган. Корхона ўзининг мол-мулки 
учун 281,0 минг сўмлик солиқ ҳисобланган ҳолда бюджетга 285,0 минг 
сўм ўтказиб берган. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish