VI БОБ
.
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА
ШАКЛЛАРИ
6.1. Қимматли қоғозларнинг моҳияти ва уларнинг асосий турларига
тасниф
Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори модели
тамойилларига асосланган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига
ўтиш мамлакат иқтисодий ривожланиш стратегиясининг яхлит эканлиги
хозирги кундаги хақиқатдир. Ўзбекистон Республикасида қимматли
қоғозлар бозори бозор иқтисодиёти тизимининг молиявий механизми
бўлиб ахоли ва хўжалик субъектларини вақтинча бўш маблағларининг
айланишига кенг имкониятлар яратади. Жумладан, қимматли
қоғозларнинг хар бир эгалари у фуқаро ёки юридик шахс бўлишидан
қатъий назар тадбиркорлар харакатига таалуқли шахс бўлиб қолади. Ушбу
бозорга киришда мотивация механизмлари, турткилари бўлиб иқтисодий
ўзгаришлар, сиёсий масалаларнинг хал қилиниши, қимматли қоғозларнинг
курс қиймати динамикаси, тижорат банкларини фондларининг миқдори,
қимматли қоғозлар бўйича таклиф этилаётган фойданинг миқдорлари
хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 27 июндаги қабул қилинган
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, «Қимматли
қоғозлар – бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги
мулкий ҳуқуқларни ёки заём муносабатларини тасдиқловчи дивиденд ёки
фоизлар кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу хужжатлардан келиб
чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда
тутувчи пул хужжатларидир».
22
Биз юқорида таъкидлаб ўтган Қонунга
асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги қимматли қоғозлар
амал қилиши кўзда тутилган:
22
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни. Т.: «Ўзбекистон».
2008. – 5 б.
253
1.
Акциялар;
2.
Облигациялар;
3.
Казна мажбуриятлари;
4.
Депозит сертификатлари;
5.
Вексель;
6.
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (опцион, фьючерс, варрант).
Қимматли қоғозлар – бланкалар, сертификатлар шаклида ёки
счётлардаги ёзув шаклида бўлиши ва ҳисоб-китобни амалга оширишда,
шунингдек кредитлар бўйича гаров сифатида фойдаланиши мумкин.
Қимматли қоғозлар юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ихтиёрийлик
асосида тарқатилади
Киритилган улуш шаклидан қатъий назар, қимматли қоғозларнинг
қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий пул бирлиги «сўм»да, уларни
чиқариш шартларида назарда тутилган ҳолларда эса – чет эл валютасида
(акциялар бўйича – мулкни ўтказиб бериш йўли билан ҳам) ифодаланади
ва тўланади.
Мамлакатимиз худудида муомалага чиқарилиши мумкин бўлган
қимматли қоғозларни мулкчиликка муносабатига (улушли), қарз
муносабатига қараб ва қимматли қоғозларнинг ҳосилаларига бўлиш
мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, қимматли қоғозлар ичида фақатгина
акциялар улушли қимматли қоғозларнинг таркибига киради. Унинг қолган
турлари ҳисобланган облигациялар ғазна мажбуриятлари, депозит
сертификатлари ва вексель қарз мажбуриятли қимматли қоғозлар
таркибига киради. Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларига эса опцион,
фьючерс ва варрант киради. Биз бу таснифни мазкур дарсликни қуйидаги
чизмасида кўришимиз мумкин.
254
1 чизма
Do'stlaringiz bilan baham: |