Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Молия сиёсатининг моҳияти ва мазмуни



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/104
Sana22.12.2022
Hajmi2,21 Mb.
#894335
TuriУчебник
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

 
3.3. Молия сиёсатининг моҳияти ва мазмуни 
Ҳар бир давлат ўзига юклатилган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий 
вазифаларни бажариш учун энг аввало иқтисодий сиёсатдан, шу жумладан 
ушбу сиёсатнинг пойдевори бўлган молия сиёсатидан самарали 
фойдаландилар. Молия сиёсатининг мохияти ва мазмуни тўғрисида
иқтисодий адабиётларда турли иқтисодчи олимлар ўртасида ҳар хил
илмий фикрлар мавжуд. Академик Г.Б. Поляк ва В.В. Карчевскийларнинг
фикрича
13
молия сиёсати - давлат зиммасига юклатилган фунцияларни 
бажариш учун молия муносабатларидан фойдаланиш юзасидан ташкил 
этиладиган 
чора-тадбирларининг 
йиғиндиси. 
Ушбу 
фикрни 
13
Поляк Г.Б. и др. Финансы. Денежное обращение. Кредит.- М.: ЮНИТИ, 2004. 


121 
ривожлантирган ҳолда ва «молия муносабатлари» атамаси кенгайтирилган 
ҳолда и.ф.д., РТФА академиги В.К. Сенчагов
14
молия сиёсатига ўз 
фикрини билдиради. Унинг фикрича молия сиёсати - давлат иқтисодий 
сиёсатининг таркибий қисми сифатида амалдаги қонунчиликка асосан 
иқтисодий сиёсатининг стратегияси ва тактикасига асосан давлат молия 
ресурсларини шакллантириш ҳамда уларнинг сарфланиши юзасидан 
ваколатга эга давлат молия тизими институтлари бюджет-солиқ ва бошқа 
молия дастакларининг йиғиндисидан иборатдир. Олимнинг фикрича 
молия сиёсати механизмида давлат молия дастакларининг ягоналиги 
таъкидланади. Бунинг асосий омили сифатида жамиятда молия 
дастакларини фақатгина ваколатли давлат молия институтлари амалга 
ошириши келтирилади. 
Моҳияти жиҳатдан молия сиёсати жуда мураккаб ҳамда нозикдир. 
Молия сиёсатини ишлаб чиқишда мамлакатдаги пул-кредит сиёсати, 
валюта муносабатлари ҳамда фонд бозоридаги фаолият ҳам ҳисобга 
олинади. Агар молия сиёсатидаги турли тамойиллар умумлаштирилса, у
ҳолда асосий тамойиллар қуйидагилардан иборат бўлади: 
-ҳар бир жамиятда объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлиги ва 
уларнинг доимий равишда ҳаракатда бўлиши; 
-молия сиёсатининг умумий концепциясини ишлаб чиқиш, унинг 
асосий йўналишлари, мақсади ва вазифаларининг аниқлаб олиниши; 
-давлат молия фаолиятини ва иқтисодиётнинг бошқа субъектлари 
фаолиятини бошқариш ҳамда бу сохада юксак ривожланган давлатларнинг 
тажрибаси ва махаллий тажрибани оқилона уйғунликда олиб борилишга 
эришишни таъминлаш;
-адекват молия механизмини ташкил этиш. 
14
Сенчагов В.К. и др. Финансы, денежное обращение и кредит- М.: Проспект, 2004. 


122 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, молия сиёсати 
иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиши билан бир қаторда унинг 
ҳар бир тамойили мақсадлилиги билан ажралиб туради. Шунинг учун 
молия сиёсатининг асосий вазифаларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин: 
-жамиятда 
имконият 
даражасида 
кўп 
миқдордаги 
молия 
ресурсларини шакллантиришга эришиш; 
-давлат 
миқёсида молия ресурсларининг тақсимланиши ва 
сарфланишида оқилона ҳамда самарадор тизимини шакллантириш;
-жамиятдаги иқтисодий ривожлантириш ва ижтимоий жараёнларни
тартибга солиб туриш ҳамда рағбатлантиришда молия усулларидан кенг 
фойдаланишни ташкил этиш; 
-жамиятдаги 
муҳим 
ижтимоий-иқтисодий 
соҳаларни 
ривожлантириш мақсадида молия ресурсларининг марказлашувини амалга 
ошириш; 
-молия тизимида барча бўғиндаги бюджетларнинг даромад ва 
харажатларини мувозанатлантириш ҳамда бюджет профицитига эришиш; 
-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат сиёсатидаги стратегия ва 
мақсадларнинг ўзгариши асосидаги фаол молия механизмини ишлаб 
чиқиш ҳамда амалга ошириш; 
-молия тизимидаги ўзгаришларни ўз муддатида англаб оладиган, 
ишчан ва тажрибали мутахассислар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш 
орқали самарадор молияни бошқариш тизимини ташкил этиш.
Молия сиёсати давлат иқтисодий сиёсатининг асосий таркибий 
қисми ҳисобланади. Ушбу сиёсатда иқтисодиётни ривожлантириш 
йўналишлари аниқлаштирилади, молия ресурсларининг умумий миқдори, 
уни ташкил этадиган манбалари, шаклланган молия ресурсларининг 
тақсимланиши ва сарфланиши ҳамда ушбу жараёнда молия усулларидан 
фойдаланиш ўз аксини топади. Шуни таъкидлаш лозимки, молия сиёсати 
давлатнинг фаолият кўрсатишида нисбатан мустақил соҳа ҳисобланади. 


123 
Амалга оширишда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг хусусияти 
ҳамда юзага чиқариш муддатларига асосан молия сиёсатини икки 
йўналишдаги сиёсатга ажратиш мумкин: 
1.
Стратегия йўналишидаги молия сиёсати. 
2.
Тактик йўналишидаги молия сиёсати. 
Молия сиёсатининг асосини стратегик йўналишдаги молия сиёсати 
ташкил этади. Ушбу сиёсат молия сиёсатини узоқ ва ўрта муддатли 
йўналиши ҳисобланиб, у давлатнинг иқтисодий ривожланиш фаолияти 
ҳамда мамлакат ижтимоий соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб 
келажакда кўзда тутилган асосий вазифаларнинг амалга оширилишини 
молия ресурслари билан таъминланиши юзасидаги молия чора-
тадбирларининг йиғиндисидир. 
Давлат ўз вақтида молия сиёсатининг стратегик йўналишларини
амалга ошириш мақсадида молия муносабатларининг тактик 
йўналишларидан фойдаланади. Молия сиёсатининг тактик йўналиши ўз 
моҳиятига кўра қисқа муддатли бўлиб, унинг ёрдамида давлат молия 
ресурсларини жалб этишлик, ушбу ресурслардан оқилона ва тежамкорлик 
билан сарфланишини, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни тартибга 
солиб туриш ҳамда иқтисодиётнинг айрим соҳаларини ривожлантиришни 
ўз ичига олувчи чора-тадбирларнинг йиғиндисидир. Бу чора-тадбирлар 
ўзаро бир-бирини тўлдириб турувчи ҳисобланади. 
Давлат молия сиёсатини ишлаб чиқишда жамиятдаги тарихий 
ривожланишнинг аниқ хусусиятларидан келиб чиқмоғи шарт. Молия 
сиёсатининг стратегик йўналишида давлатнинг мавжуд ҳақиқий
иқтисодий ва молия имкониятлари ҳамда халқаро ҳолатлар ҳисобга 
олиниши лозим. Жорий хусусиятлар эса молия сиёсатининг тактик 
йўналишида амалга ошириладиган чора-тадбирлар орқали босқичма-
босқич, самарали ҳамда тежакорлик йўлидан фойдаланиб амалга 
оширилади. 


124 
Биз молия сиёсатидаги стратегик ва тактик йўналишларнинг узвий 
боғлиқ ҳолда олиб борилишини Ўзбекистон Республикасини иқтисодий 
ривожлантириш тажрибасида кўришимиз мумкин. Иқтисодиётни бозор 
муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида ғоят муҳим ва биринчи 
даражали чора-тадбирлар ҳамда устувор йўналишлар сифатида 
қуйидагилар илгари сурилди. 
Молия ва солиқ сиёсати соҳасида: 
-қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджетидаги 
тақчилликни иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган 
дотациялар ва субсидияларнинг барча турларини босқичма-босқич 
қисқартириб бориш; 
-бюджет 
маблағлари 
даромад 
тушганидан 
кейингина
тақсимлаштириладиган йўлдан оғишмай бориш, биринчи даражали, энг 
зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина бюджетдан маблағ ажратиш; 
- иқтисодиёт тармоқларини, айрим корхоналарни ривожлантириш учун 
бюджетдан пул билан қайтарилмайдиган қилиб таъминлаш амалиётидан 
воз кечиш ва ана шу мақсадлар учун инвестиция кредитларидан кенг 
фойдаланиш; 
- солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадлари барқарор 
суръатда тўлдириб турилишини таъминлайдиган, кичик ва хусусий 
корхоналарнинг, чет эл капитали иштирокидаги, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини қайта ишлайдиган ва халқ истеъмоли молларини ишлаб 
чиқарадиган қўшма корхоналарнинг ривожланишини рағбатлантирадиган 
пишиқ пухта солиқ сиёсатини олиб бориш. 
Албатта, 
бу 
юқорида 
таъкидлаб 
ўтилган 
чора-тадбирлар, 
иқтисодиётнинг ўша давридаги ривожланиш ҳолатига, мамлакат 
аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида маблағларни шакллантириш 
учун солиқлар ставкаларининг юқорилиги, ҳамда сифатан янги 
иқтисодиёт тармоқларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни 


125 
керакли молия маблағлари билан таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий 
чора-тадбирлар эди. 
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишининг 
кейинги босқичларида иқтисодиётнинг устувор соҳалари ҳисобланган 
Бухородаги «Қоровулбозор» нефтни қайта ишлаш бирлашмаси, Асакадаги 
«УзДЭУ» енгил автомобиллар ишлаб чиқариш корхонаси,
Самарқанддаги «Самкўчавто» юк ва йўловчи ташувчи автомобиль ишлаб 
чиқариш корхонаси, Қашқадарёдаги «Шўртангаз» кимёсаноат 
комплексларининг ишга туширилиши натижасида, давлат бюджетига 
қўшимча пул маблағларини келиб тушишини таъминлади. Ўзбекистоннинг
ғалла мустақиллигига эришиши натижасида эса хориждан ғалла 
маҳсулотлари импорт қилиш салмоғи кескин камайди ва бу омил валюта 
маблағларини тежашга олиб келди. Мамлакатимиздаги кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликнинг тез суръатлар билан ривожланиши нафақат 
давлат бюджетига қўшимча маблағларнинг келиб тушиши билан бирга 
аҳолини қўшимча иш ўринлари билан таъминлади.
Бу юқоридаги омиллар билан бир қаторда давлат бюджети 
сарфларининг омилкорлик ва манзилли сарфланиши жараёнлари ҳам 
амалга оширила бошлади. Ушбу ижобий ўзгаришлар давлатимизнинг 
молия сиёсатига ўз таъсирини кўрсатди. 2007 йил 30 ноябрда 
тасдиқланган ва 2008 йил 1 январдан кучга кирган «Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ Кодекси» ва 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни 
мамлакатимиздаги 
молия 
сиёсатининг 
сифатан 
янги 
даражага 
кўтарилганлигидан далолат беради. 
Давлат олиб бораётган молия сиёсати жамият иқтисодий манфаатлари 
ва аҳолининг айрим ижтимоий гуруҳларининг талабларидан келиб 
чиқадиган мақсад ҳамда вазифалар ҳал этилиши билан боғлиқдир. 
Шунинг учун молия сиёсатини олиб боришда молия механизмининг 


126 
аҳамияти каттадир. Биз мазкур ўқув қўлланмамизнинг кейинги 
параграфида молия сиёсатини амалга оширишда молия механизмининг 
мохияти ва ўрнини ёритишга ҳаракат қиламиз. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish