2.7. Кредит назариялари танқиди
Турли даврлардаги яшаб ижод килган иқтисодчилар кредитни
иқтисодиѐтда, ҳамда такрор ишлаб чиқариш жараѐнидаги урнига турлича
баҳо бериб келганлар, уларнинг айримлари кредитга юксак баҳо
берганлар, иккинчи гурух иқтисодчилари уни урнини кейинги даражага
қуйиб келганлар.
Кредит тугрисидаги назарияларни икки гурухга булинади. Уларнинг
биринчиси кредитнинг натуралистик назарияси деб номланади. Бу
назариянинг асосчилари бўлиб А.Смит ва Д.Рикардолар ҳисобланадилар.
Бу назарияга асосан кредитнинг аҳамияти пасайтирилади, яъни
кредит факат жамиятда таксимланган капитални алохида ишлаб
чиқарувчилар ўртасида кайта таксимлаш шакли бўлади ва кенгайтирилган
такрор ишлаб чиқариш омили була олмайди.
Бу назариянинг асосий йуналишлари қуйидагилардан иборат:
- кредит моддий кийматликларни бир кулдан иккинчисига ўтказишда
техник восита (курол) бўлиб ҳисобланади.
- кредит объекти бўлиб натурал (ишончсиз) ашѐвий бойликлар
ҳисобланади;
- ссуда капитал хакикий капиталга тенглаштирилади ва уни харакати
ишлаб чиқариш капитал харакатига мос келади;
- банклар моддий кийматликларни бир мулк эгасидан иккинчи
мулкдорга ўтказиб берувчи воситачи сифатида иштирок этади.
Юкорида куриб утилган кредит назарияси йуналиш намоѐндалари
томонидан кредит тугрисида ва уни такрор ишлаб чиқариш жараѐнида
нотугри хулосага келганликларини билдиради. Чунки улар кредитни
(ссуда капиталини) харакатини, ишлаб чиқариш капитали, товар
97
капиталини харакатини нотугри курсатиб берадилар. Хаттоки кредитни
кайта таксимлаш функциясини ҳам охиригача олиб бера олмайдилар. Бу
назария тарафдорларининг камчилиги шунки улар кредитни ишлаб
чиқаришга бевосита боглик, лекин ишлаб чиқариш у хеч кандай ижобий
таъсирини курсатиб бера олмаганлар. Хакикатда эса кредит ссуда
капиталининг харакатини натижаси бўлиб, икки хусусиятга эга, яъни
кредит кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга таъсир курсатиши, ѐки
унда карама- каршиликларни ҳам вужудга келтириши мумкин.
Аммо натуралистик назариѐтчиларнинг камчиликларига карамай
уларнинг карашларида ҳам нозитив фикрлар (мулохазалар) бор. Масалан,
бу назария тарафдорлари фикрига кура кредит хакикий капитални
яратмаслиги, балки факат ишлаб чиқариш жараѐнига таъсир курсатиши,
яъни кредитни бевосита ишлаб чиқариш билан боглик эканлигини билиб
бера олганлар.
Кредитни ролини (урнини) бурттириб курсатадиган назария бу-
кредитни капиталини яратиш назариясидир. Бу назария асосчилари-
инглиз иқтисодчилари Дж. Ло (XVIII) ва Г. Маклеод (XIX)
ҳисобланадилар. Бу назариянинг негизи шуки-кредит хеч кандай ишлаб
чиқариш жараѐнига боглик эмас ва у иқтисодиѐтда хал килувчи уринни
эгаллайди. Улар кредитни пул ва бойликлар билан бир каторга куядилар.
Капитални яратиш назариясининг асл маъноси буйича банклар кредитни
бериш орқали капитал яратадилар, кредит хажми банкларнинг узлари
ишлаб чиқарадиган кредит сиѐсатига боглик. Шунинг учун банклар
канчалик чегараланмаган микдорда кредитни кенгайтиришлари ва бу йул
билан ишлаб чиқаришни кенгайтиришга асос яратишлари мумкиндир.
Банклар «кредит фабрикаси» деган тушунча шу назария тарафдорлари
томонидан вужудга келтирилгандир.
Кредитнинг капиталини яратиш назарияси тарафдорлари банклар
томонидан берилаѐтган кредит хажми банк хохишига эмас балки, такрор
98
ишлаб чиқариш жараѐнининг объектив заруриятидан (хохишидан) келиб
чикиши, ҳамда кредитни хакикий капитал билан алмаштириб юборадилар.
Кредитнинг бу назариясининг давомчилари бўлиб, австралия
профессори И. Шуметер, немис банкири А. Тан ва инглиз иқтисодчилари
Дж. М.Кейнс ва Р. Хоутри ҳисобланадилар.
Шуметер ва Танлар банкларнинг куч- кудратини ошириб юборадилар,
ва хеч кандай чегарасиз бериладиган кредитлар такрор ишлаб чиқариш
жараѐнини ҳамда иқтисодий усишнинг асосий капитали бўлиб
ҳисобланадилар деб карайдилар. Шунга кура бу карашлар кредитнинг
«экспаицион кредит назарияси» номи билан оламга машхурдир. Ушбу
назария орқали иқтисодчилар мамлакатдаги инфлацияни окламокчи
бўладилар.
Бирок кредитнинг бу назария буйича давомчиси булган Дж. Кейис
узида керакли булган карашлардан яхши (ижобий) томонларини олган
холда кредитни иқтисодиѐтни тартибга солиш воситаси деб карайди ва
исботлаб беради. Чунки банклар томонидан кредитлаш иқтисодиѐт
талабига асосан берилиши, талаб ошса таклиф ҳам ошиши мумкинлигини
эътироф этади. Бунга тарихий мисоллар етарли. Масалан, мамлакатда
иқтисодий ривожланиш ўзгариши натижасида кредитга булган талаб ҳам
ошади ва аксинчадир. Кредитнинг ортикча бериб юборилиши бозор
иқтисодиѐти шароитида кушимча кредитларнинг инфлациянинг вужудга
келишига сабабчи бўлиб келиши мумкиндир.
Қисқа ҳулосалар.
Кредит товар-пул бозор муносабатлари мавжуд шароитидаги такрор
ишлаб чиқариш кредит муносабатлари вужудга келишининг табиий асоси
ҳисобланади.
Кредит-бу вақтинча буш турган пул маблағларини маълум муддатга,
хак тулаш шарти билан қарзга олиш ва кайтариб бериш юзасидан келиб
чиққаниқтисодий муносабатлар йигиндисидир.
99
Ссуда капитали- бу фаолият кўрсатувчи капитал айланишига хизмат
килувчи ва фоиз келтирувчи ссудага (қарзга) бериладиган пул
капиталидир.
Кредит муносабатлари иқтисодиѐтда мавжуд аниқ услубий асосларга
таянади. Унинг асосий элементлари бўлган ссуда капитали бозори
операциялари маълум тамойиллар асосида олиб борилади.
Ссуда капитали ўзига ҳос товар сифатида гавдаланар экан, у ҳолда
ундан фойдаланишда тўланадиган фоиз капитал ―баҳо‖си бўлиб иштирок
этади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.
Кредит нима?
2.
Кредитнинг моҳияти.
3.
Кредитнинг зарурлиги.
4.
Кредит функциялари.
5.
Кредит иттифоқлари.
6.
Кредитнинг муддатлилиги.
7.
Кредитнинг таъминланганлиги.
8.
Тижорат кредит.
9.
Иппотека кредити.
10.
Хусусий кредит нима?
Тавсия этиладиган адабиѐтлар
1.
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.-Т.:
―Ўзбекистон‖, 2009. 56 б.
2.
Дон Патинкин. Денги, процент и цены. –М.: Экономика, 2004. – 375
стр.
3.
Моляков Н.В. Финансы. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 2004. – 543 стр.
100
4.
Моляков Д.С., Шохин Е.И. Теория финансов предприятий. Учеб.
пособ. – М.: ФиС, 2001. – 300 стр.
5.
Рашидов О.Ю. ва бошқалар. Пул, кредит ва бошқалар.-Т.:
«Maxptint‖. 2008. 454 б.
6.
Свиридов О.Ю. Финансы, денежное обращение, кредит. Экспресс
справочник для студ. вузов. –М.: ИКЦ Март, Ростов н/Д. изд. Сентр
Март, 2004. – 179 стр.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |