Листинг ва делистинг жараёнлари ҳамда уларгақўйиладиган
талаблар 2008 йилда бошланган ва бугунги кунда кўлами тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига баҳо берар экан, кўпгина халқаро эксперт ва мутахассислар бу инқирознинг сабаблари ва янада авж олиши билан боғлиқ прогнозларида жавоблардан кўра кўпроқ саволларга дуч келишмоқда. Ушбу инқирознинг келиб чиқишида фонд биржаларининг катта нуқсонлар сабаб бўлди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабабларига Президентимиз И.Каримов қуйидагича баҳо бериб: “Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади”23.
«Тошкент» фонд биржасида амалдаги қонунчиликка асосан биржа талабларига жавоб берадиган ва биржа расмий рўйхатига киритилган қимматли қоғозлар савдога қўйилади. Эмитентнинг хўжалик-молиявий холатининг барқарорлиги, бозорда фаоллиги ва уни қимматли қоғозининг ликвидлигига асосан қоғозни маълум тоифага киритиш жараёни листинг жараёни дейилади. Биржада қимматли қоғозлар листинги учун махсус листинг комиссияси тузилган. Унинг таркиби раис ва камида 4 та аъзодан иборат бўлиб листинг комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-эмитентнинг молиявий холатини экспертиза қилиш:
23 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. –Т.:“Ўзбекистон”. 2009. 5 б.
-қимматли қоғозларни биржа расмий рўйхатига киритиш имконияти тўғрисида хулоса чиқариш:
-қимматли қоғозларни листинг тоифасига ажратиш ва бошқалар.
Эмитент ўзининг қимматли қоғозини листингга киритиш учун листинг комиссиясига қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
Листинг жараёнига киритиш тўғрисида расмий ариза.
Таъсис хужжатлари (унга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар билан бирга).
Корхонани давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитасининг буйруғи (агарда акциядорлик жамияти давлат корхонаси асосида
ташкил этилган бўлса).
Қилинадиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар, лицензия талаб этиладиган бўлса бу тўғрисидаги лизенциялар.
Қўшимча қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қабул қилинган қарордан кўчирма.
Олдинги эмиссия қилинган қимматли қоғозларнинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги эмиссия рисоласи.
Қимматли қоғозлар бўйича депозитар хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг нусхаси
Акциядорлик жамиятининг олдинги қимматли қоғозлар эмиссияси тўғрисидаги маълумотнома
Якунланган олдинги уч молия йили учун Бухгалтерия баланси (1- шакл) ва унга тушунтириш хати.
Якунланган олдинги уч молия йили учун Молиявий натижа тўғрисидаги ҳисобот (2 - шакл).
Охирги якунланган молия йили учун Асосий воситаларнинг харакати тўғрисидаги ҳисобот (3-шакл).
Охирги якунланган молия йили учун Пул оқимлари бўйича ҳисобот (4-шакл).
Охирги якунланган молия йили учун Ўзлик капитал тўғрисидаги ҳисобот (5-шакл).
Охирги якунланган молия йили ва ариза берилаётган муддат бўйича балансга дебиторлик – кредиторлик қарздорлик тўғрисидаги илова(2-шакл).
Биржа расмий рўйхатига киритиш тўғрисидаги ариза берилган муддатда охирги квартал учун Бухгалтерия баланси (1-шакл).
Якунланган охирги молия йили ва жорий йилнинг ҳисобот муддати учун расмий аудиторнинг хулосаси.
Биржа расмий рўйхатига киритиш тўғрисидаги ариза берилган муддатда охирги квартал учун Молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл).
Қимматли қоғозлар эмиссияси натижасида жалб этилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги бизнес режа ёки техник- иқтисодий асоснинг лойихаси (агарда қўшимча эмиссия бўлса).
Қимматли қоғозларни реестр сақловчиси тўғрисида маълумот. 16.Акциядорлик реестри бўйича умумий маълумот.
Акциядорлик жамияти бошқарув органига кирган шахсларнинг рўйхати ва уларни устав капиталидаги улуши тўғрисида маълумот.
Йирик акциядорларнинг рўйхати (устав капиталидаги улуши 5 фоиздан ортиқ бўлса).
Давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобот.
Якунланган охирги молия йили учун ваколатли давлат органи тасдиқлаган қимматли қоғозлар тўғрисидаги йиллик ҳисобот.
Эмитентнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги бошқа хужжатлар.
Листинг комиссияси томонидан эмитентнинг қимматли қоғозини экспертизадан ўтказиб, уни биржанинг расмий рўйҳати ва листинг гуруҳига киритиш тўғрисидаги хулосасидан сўнг комиссия ҳамда эмитент ўртасида махсус шартнома имзоланади.
«Тошкент» Республика фонд биржасида қимматли қоғозларни делистинг жараёнининг тартиби ҳам мавжуд. Делистинг бу –эмитентнинг қимматли қоғозини биржа расмий рўйхатига киритилган тоифадан вақтинча ёки бутунлай чиқаришдир. Биржанинг махсус комиссияси қуйидаги ҳолатларда эмитентга нисбатан делистингни қўллайди:
-давлатнинг ваколатли органини эмитентнинг қимматли қоғозлари эмиссиясини тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида;
-листинг шартларида С гуруҳи учун кўзда тутилган биронта кўрсаткичларнинг пасайиши ҳолати асосида;
-эмитентнинг қимматли қоғозлар реестрини юритишдаги ўрнатилган тартибни бузиши асосида, шу жумладан қимматли қоғозлар эмиссиясини такрорий рўйҳатдан ўтказиш тартибини ҳам бузиши асосида;
-«Тошкент» Республика фонд биржаси ва эмитент билан листинг шартномасидаги қоидаларни бузганлиги асосида;
-«Тошкент» Республика фонд биржаси ва эмитентнинг листинг олди шартномасидаги қоидаларни бузганлиги асосида;
-листингдан ташқари эмитентларни фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдо қилишда ўрнатилган барча қоидаларни бузганлиги асосида;
-биржа расмий рўйҳатидан корхоналарнинг қимматли қоғозлар реестрини юритиш тартиб- қоидаларни бузганлиги асосида.
«Тошкент» Республика фонд биржасида эмитентга нисбатан делистинг жараёни уч хил шаклда қўлланилиши мумкин:
-вақтинча делистинг:
-доимий делистинг:
-мутлоқ делистинг.
Вақтинчалик делистинг жараёнида эмитентнинг қимматли қоғози вақтинчалик листингдан листинголди тоифага ўтказиб қўйилади. Доимий делистинг жараёнида эмитентнинг қимматли қоғози листингдан ташқари тоифага ўтказилади. Мутлоқ делистинг жараёнида эса эмитентнинг қимматли қоғози биржанинг расмий рўйҳатидан чиқариб ташланади.
Листинг комиссияси эмитентга нисбатан делистинг жараёнини қўллашдан олдин унга расмий огоҳлантириш беради.