Raqamli texnologiyalar



Download 2,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/55
Sana12.12.2022
Hajmi2,02 Mb.
#883812
TuriСборник
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Bog'liq
RTTI 2-Mavsumi

List of used literature 
1)
https://www.worldbank.org/en/country/uzbekistan/brief/l2cu
 
2)
https://www.worldbank.org/en/country/uzbekistan/overview#context
 
 
 


100 
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI 
АКЦИОЛОГИК ДУНЁҚАРАШ: ТУШУНЧА, МОҲИЯТ ВА ЗАРУРАТ 
Равшанбек Дуланжонов 
Андижон давлат университети 
Маънавият асослари мутахассислиги 
2-босқич магистранти. 
Аннотация:
Одамзод наслининг ҳозирги авлоди, милоднинг ХХ асри билан 
видолашиб, учинчи минг йилликни кутиб олди. Инсоният фойдадан кўра қадрни, 
қийматдан кўра қадриятни устивор биладиган замонлар яқинлашиб келмоқда. Қадр 
ва қадрият тўғрисидаги фан аксиология, яъни қадриятшунос-ликнинг фойда ва 
қиймат тўғрисидаги иқтисодиёт фанлари каби ижтимоий аҳамият касб этадиган давр 
ҳам унчалик узоқ эмас. Агар одам зоти сайёрамизда яшаган илк давридан бошлаб 
фойда, қиймат ва қўшимча қийматдан кўра қадриятни устивор билганида, Ер 
юзининг манзараси бутунлай бошқача бўлган, инсониятни эса экологик бўҳронлар, 
уруш хавфи ва маънавий таназзул каби умумбашарий муаммолар кутиб турмаган 
бўлар эди. Мазкур мақолада шу ҳақда фикр юритилади. 
Калит сўзлар: 
Акциология, қадрият, олам ва одам, Э.Гартман, П.Лапи. 
Фойда ва қиймат, сўнгра эса қўшимча қиймат ва капитал инсон ҳаётининг барча 
жабҳаларида устивор тушунчаларга айланиши учун одамзот наслининг не-не 
авлодлари оламга келиб кетмади дейсиз. Бугунги кунга келиб, инсоният яна коинот, 
олам, башарият, табиат ва одамзот наслининг уйғунлигини сақлаб қолиш учун қадр 
ва қадрият ҳам зарурроқ эканлигини аста-секин англай бошлади.
Қадриятлар фалсафасининг тарихи узоқ бўлсада, бу тўғридаги фан-аксиология ўтган 
асрнинг ўрталарида шаклланди. Бу атама илмий билимлар соҳасига ўтган асрнинг 
иккинчи ярмида немис аксиологи Э.Гартман ва француз олими П.Лапи томонидан 
киритилган. Аксиологияни қадриятлар тўғрисидаги фан ёки тўғридан-тўғри 
қадриятшунослик, деб аташ мумкин. ҳар бир фанга ўз номини берган асосий 
тушунчалар бўлгани каби қадрият тушунчаси ҳам қадриятшунослик атамаси учун 


101 
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI 
шундай асос ролини бажаради. Ғарбда бу атама грекча “axio” (қадрият) ва “Iogos” 
(фан, таълимот) тушунчаларига асосланади.
Қадриятшунослик аксиологик онг, қадрлаш туйғуси, аксиологик билиш, қадриятли 
ёндашув ва бошқалар асосида тўпланган қадриятлар тўғрисидаги билимлар 
системасидир. Тўғри, бу билимлар ҳозиргача бизнинг мамлакатимизда, муайян фан 
даражасига етган илмий система сифатида, яхлит ҳолатда баён қилинмаган, улар 
асосида махсус қўлланма ёки дарсликлар чоп этилмаган. Аммо бу масаланинг 
моҳиятини ўзгартирмайди. Қолаверса, “Маданиятшунослик”, “Сиёсатшунослик”
каби билим соҳаларининг махсус фанлар сифатида эътироф этилганига ва уларнинг 
мамлакатимиздаги ижтимоий фанлар системасида ўз ўрнига эга бўлганига ҳам кўп 
бўлгани йўқ. Аксиология ибораси ҳозир кўпчиликка таниш бўлиб қолди, бу 
соҳадаги билимлар беш-олти йил илгаригига қараганда анча кўпайди.
Олимлар ва мутахассислар орасида қадриятлар тўғрисидаги билимларга нисбатан 
турли хил муносабатни кузатиш мумкин. Бу муносабат шу соҳада қўлланиладиган 
атамаларда ҳам намоён бўлмоқда. “Аксиология”, “қадриятшунослик”, “қадриятлар 
фалсафаси”, “қадриятлар назарияси” каби атамаларда хилма-хил маъно ва мазмун 
ифодаланади. Масалан, “аксиология” ва “қадриятшунослик” атамалари муайян фан 
соҳаси ёки билимлар системасини ифодалайди, “қадриятлар фалсафаси” эса, қадр ва 
қадриятлар билан боғлиқ фалсафий йўналишни англатади, аммо бунда алоҳида фан 
соҳаси тўғрисида гап бормайди. “Қадриятлар назарияси” кўпроқ собиқ иттифоқ 
даврида ишлатиладиган атама бўлиб, у қадриятлар соҳасидаги билимларни 
фалсафанинг ниҳоятда мўъжаз қисми сифатида эътироф этишни англатар эди. Бунда 
аксиология атамаси кичик назария сифатида қаралар, кўпроқ буржуа фани сифатида 
танқид қилинар эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, у ёки бу фан соҳаси ҳақида фикр юритилганида, 
унинг вужудга келишида қайси мамлакат ёки ҳудуд муҳим рол ўйнаганлиги, ёхуд 


102 
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI 
фаннинг номи ғалатироқ эшитилиши асосий мезон сифатида қаралмаслиги лозим. 
Гап фаннинг дастлаб қаерда пайдо бўлганлиги, унинг номини ким биринчи бўлиб 
ишлатганлиги ёки муайян мамлакатда шу соҳада илк бора кимнинг тадқиқотлар 
олиб борганлиги тўғрисида эмас. Балки масала ана шу фаннинг аҳамияти, замона 
талабларига жавоб бериши, даврнинг муаммоларини ечишда бирор-бир соҳада қўл 
келиши, жамиятга фойдаси тегиши мумкинлиги тўғрисидадир. Аксиологиянинг 
жамиятимизда қадриятларни қайта баҳолаш жараёни бораётган ҳозирги даврнинг 
қонуниятларини тушуниб олишдаги аҳамияти тўғрисида ҳам ана шундай дейиш 
мумкин.
Илмнинг жамоатчилик томонидан билимларнинг махсус соҳаси сифатида эътироф 
этилиши бир-икки йилда бўладиган иш эмас, балки узоқ давом этадиган жараёндир. 
У аввало илмнинг шу соҳаси билан шуғулланадиган мутахассисларнинг 
изланишлари ва тадқиқотларида намоён бўлади. Сўнгра ушбу соҳага оид билимлар 
тўпланади, сайқалланади, улар аста-секин кенг жамоатчилик орасига кириб боради. 
Қадриятшунослик ҳам ана шундай ҳолатни бошидан кечирмоқда. Ҳозирги кунда 
қадрият, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятига кўпроқ эътибор берилмоқда, 
мавзунинг ўзи эса фалсафанинг муҳим масаласи сифатида қаралмоқда. Собиқ 
иттифоқда бу соҳага нисбатан муносабат ва унинг тақдири қуйидагича бўлди:
1. Аксиология, аввал бошданоқ, И.Сталиннинг кўрсатмасига биноан, таъқиқланган 
эди, бунинг оқибатида эса собиқ СССРда 1960-йилларгача аксиологик тадқиқотлар 
олиб борилмаган.
2. Асримизнинг 60-йилларига келиб қадриятлар муаммоси совет мутахассислари 
томонидан таҳлил қилина бошланган бўлса-да, у 90-йилларгача ҳатто фалсафий 
қўлланма ва дарсликларда алоҳида мавзу сифатида ўз ўрнини топмаган. 
3. Марксча-ленинча фалсафанинг таркибий қисмига кирмаганлиги, мавзуларининг 
жуда кам тадқиқ қилинганлиги ва ниҳоятда оз аҳамият берилганидан, аксиология 


103 
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI 
собиқ иттифоқда махсус фалсафий билимлар соҳасига айлана олмади. Хуллас якка 
мафкура ҳукмронлиги аксиологияни алоҳида фанга айланишига йўл қўйилмаган.
4. Аксиология номи билан собиқ иттифоқда бирорта ҳам дарслик ёки ўқув 
қўлланмаси чоп этилмаган, илмий изланишлар олиб борилмаган. Ҳатто 
университетларнинг файласуф, жамиятшунос, тарихчи ва ижтимоий мутахассислар 
тайёрлайдиган бошқа гуманитар фанлар бўлимларида ҳам аксиология бўйича 
махсус курслар ўқитилмаган.
5. Мавзуга алоқадор бўлган ва онда-сонда учрайдиган тадқиқот, диссертация, 
рисола ва китобларда ҳам аксиология иборасига урғу берилмас, масала кўпроқ 
қадриятлар назарияси, деб аталадиган кичик илмий йўналишга тааллуқли, деб 
қаралар эди. Умуман олганда, собиқ иттифоқ давридаги, ҳатто қадриятлар мавзусига 
бевосита тегишли асарларда ҳам аксиологиянинг жуда кўп муҳим масалаларининг 
таҳлилини топа олмайсиз. Масалан, аксиология қонунлар, аксиология жараёнлар 
диалектикаси, аксиологик профилактика, аксиология прогноз, аксиологик 
экспертиза, аксиология баҳолаш, аксиологик зиддият қонуни ва ҳоказо.

Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish