Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/214
Sana05.07.2022
Hajmi7,25 Mb.
#742918
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   214
Bog'liq
To\'plam Xalqaro 2021 12

Асосий қисм. 
Ишлаб чиқаришда ўқитиш ва ўргатиш – самарадорликка 
боғлиқ бўлган муҳим жараёнлардир. Шу билан бирга, улар доимо натижа 
жиҳатидан кўп маблағ сарфланадиган, меҳнат талаб қиладиган ва бир хилликка 
эга бўлмаган жараёнлардир. Ишлаб чиқаришда ёзма қўлланмаларни кўпинча 
тушуниш қийин. Видео қўлланмалар интерактив эмас ва аниқ ходимларни 
тайёрлаш вазифаларига мослашмайди. Агар қўлланмаларни тушуниш вақтида 
зарур ускуналар мавжуд бўлмаса, одамлар билимларни ҳақиқий вазиятда 
қўллашлари осон бўлмайди.
 
АR эса жойида визуал қадам-бақадам, реал вақтда қурилмалар йиғиш учун, 
ускуналарни назорат қилишда, омбордан маҳсулотлари танлаб олишда 
кўрсатмалар бериш мумкин. Мураккаб икки ўлчовли чизмалар интерактив уч 
ўлчамли голограммалар билан алмаштирилади: деярли ҳеч нарса ўйлаб ёки 
қайтариб ўтишнинг кераги бўлмайди. 
Boeing компаниясида АR га асосланган тренинглар ишлаб чиқариш 
самарадорлиги ва сифатини сезиларли даражада оширди. Тадқиқотнинг бир 
қисми сифатида, Boeing компаниясида самолёт 30 қисмли қанот бўлимини
50 босқичда йиғишни ўргатишда АR технологиясидан фойдланилди. Натижада 
АR технологиясидан фойдаланиб ўқиган стажёрлар қанот қисмини йиғишда, 
анъанавий чизмаларга қараб йиғувилардан 35% тезроқ бажарганлари маълум 
бўлди. Тажрибаси кам ёки тажрибасиз стажёрлардан биринчи уринишда барча 
операцияларни муваффақиятли якунлаганлар сони 90% га ошди. 
Fiat Chrysler Automobiles (FCA) конценрни ўз ишида OPS Solutions 
кенгайтирилган реалликнинг проэкцион тизимини қўллади. Энди йиғиш 
жараёнининг ҳар бир босқичида ишчилар ўзларининг кейинги қадамлари ҳақида 
визуал ахборотга эга бўлдилар, бу эса ўз навбатида иш цикли вақтини 38% га 
қисқартирди, ишчанлик қобилиятини 82% га оширди ва хатолар сонини 80% га 
камайтирди[1,10-б]. 
Шундай қилиб, саноатда кенгайтирилган реалликдан фойдаланиш, ишлаб 
чиқариш жараёнининг тезлигини ошириш имконини берди, осонлик билан зарур 
маълумотларни олиш учун ёрдам берди, ишлаб чиқаришда узилишларни 


Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
 
220 
камайтирди, ходим хатолари сонини камайтиришга ва уларнинг тез аниқлашга 
ҳисса қўшди. 
АRни саноатда муваффақиятли қўллаш тажрибаси таълимда ушбу 
технологиядан фойдаланишда таълим жараёнини интенсивлаштиришга, таълим 
сифатини оширишга ёрдам бериши мумкин деган хулосага ҳам келиш имконини 
беради. Чунки атрофимиздаги дунё ҳақидаги маълумотларнинг қарийб 90% ини 
кўриш орқали қабул қилинганлиги сабабли, визуал тасвирлар кўринишида 
тақдим қилинган маълумотлар одамлар томонидан, ҳатто заиф тасаввур ёки уч 
ўлчовли фикрлашнинг етишмаслиги шароитида ҳам анча самаралироқ қабул 
қилинади. 
Бугунги кунда таълим жараёнида кенгайтирилган реаллик технологиясидан 
фойдаланишни бошлаш учун ўқитувчи мустақил равишда дастурий 
маҳсулотларни ишлаб чиқишга муҳтож эмас, тайёр ечимлардан фойдаланиш 
кифоя. 
Кредит-модуль тизими ўқув жараёнида янги технологияларни жорий этиш 
билан ўқитувчида машғулотларни ўтказишнинг 2 усулини вужудга келади: 
1-усул: “талаба – қабул қилувчи”. Талаба шунчаки кўзойнак қўяди ва 
ўқитувчи тайёрлаган маълумотни қадул қила бошлайди. 
2-усул: “талаба – яратувчи”. Бундай ҳолда, талаба ўзи учун қизиқарли бўлган 
дастурлаш, моделлаштириш ва бошқа мавзуларни ўрганишга киришади ва 
аллақачон ўз билимлари асосида “индивидуал лойиҳа” дарси доирасида таълим 
лойиҳасини яратади. Маълум бир муддат оралиғида у ўз лойиҳасини ишлаб 
чиқади.[3,1-б] 
Интернетдаги маълумотларга кўра таълим учун AR яратишда 
Autonomy 
компанияси томонидан Кембрижда ишлаб чиқилган HP Reveal (Aurasma)
платформаси кўсатилади[2,1-б]. Унинг имкониятлари илк бор 2011 йилда 
намойиш этилган. 
HP Reveal 
нинг ишлаш принципи QR кодини аниқлаш технологиясига 
ўхшайди. Дастур атрофдаги космосдан турли хил нарсаларни аниқлаш учун 
телефон камераси, GPS, Wi-Fi, Bluetooth, акселерометр ва гироскопдан 
фойдаланади.
Сўнгра, бу объектлар видеолар билан қурилма экранида намойиш этилади, 
видеолар, расм ёки бошқа файллар, деб номланади. 
Ушбу платформа билан ишлаш ҳатто бошланғич фойдаланувчи учун ҳам 
қийинчилик туғдирмайди ва асосан триггер тасвирни юклаш, у билан боғлиқ 


Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
 
221 
объектни танлаш ва юклашдан иборат (3D модели, аудио, видео ёзувлар, 
анимация ва бошқалар.) ва мобил илова ёрдамида таъсири намойиш этилади. 
HP 
Reveal 
билан 
ишлаш 
учун 
веб-сайтга 
рўйхатдан 
ўтиш 
лозим 
https://badlab.ru/aurasma ва иловани ишлатиладиган гаджетга ўрнатилади. 
Ушбу хизматдан таълим жараёнида қандай фойдаланиш мумкин? Бу, 
биринчи навбатда, муайян ўқитувчига боғлиқ, аммо 
HP Reveal 
имкониятлари 
деярли чексиздир. Бу имконият: 
- мураккаб назарий жиҳатларни кўриб чиқишда, лаборатория ва амалий 
машғулотларни ўтказишда керакли бўлган ўқув адабиётлари саҳифаларини 
интерфаол ҳолга келтириш, масалан, лаборатория монтажи, қурилмаси ва 
ҳоказоларда ишлашни ўргатишда қўллаш мумкин.; 
- аудитория, лаборатория, устахонасини “жонлантириш” мумкин – бунда ҳар 
қандай объектини мультимедиали қилиш мумкин, масалан: олим портретини 
(қисқа Биография ёки йирик кашфиётларини); қурилма, уни созлаш (қурилма, 
функция); ёнғинни ўчириш (дастур бўйича видео қўлланма) ва бошқалар; 
- янги дарслик, журнал, кутубхона маълумотларига ва ҳоказоларга аудио 
ёзувлар ёрдамида “овоз бериш”; 
- таълим муассасасига биринчи курс талабаларини мослаштириш, мустақил 
таълимни ташкиллаштириш, очиқ кунлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда 
муҳим аҳамиятга эга бўлган қўлланма яратиш. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish