Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Ш.Файзуллаевнинг 2021 йил 12 январдаги 2-2630-сонли хатига асосан даъвогар фуқаро Умаров Икром Хасановичнинг жавобгар “Samarqand Garden Plast” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан меҳнатда майибланиш оқибатида тўланадиган қўшимча ҳаражатлар ва майибланганда олинадиган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди.
Фуқаро И.Умаров 2017 йил 21 май куни “Samarqand Garden Plast” масъулияти чекланган жамиятига агроном вазифасига ишга қабул қилинган. 2017 йил 2 июн куни тунги соат 2400лар атрофида жамият супервайдери К.Аҳмедовнинг топшириғига биноан Элов Мақсуджон Муҳиддиновичнинг бошқарувидаги “ISUZU” русумли давлат рақами 85 Х 258 DA бўлган юк машинасида жамиятга қарашли боғда терилган меваларни Навоий вилоят аэропортига олиб боришда кузатувчи бўлиб кетган. Навоий вилоятига боришда 2017 йил 3 июн куни тонги соат 0400лар атрофида Пахтачи тумани Султонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 146-кмда автоҳалокатга учраб, оғир тан жароҳати билан касалхонага келтирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан махсус текшириш ўтказилиб, “иш билан боғлиқ”деб топилган ва Н-1 шаклдаги далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлик ҳолда жароҳатланиши, касб касаллигига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа ҳил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”нинг 2-бўлими 14-15-бандлари талабларига асосан (жабрланувчи) Умаров Икром Хасанович билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса иш билан боғлиқ ҳолда тан жароҳати билан тугаши муносабати билан бир (1) йиллик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда товон пули ҳамда шифохонага кетган барча ҳаражатлар “Samarqand Garden Plast” масъулияти чекланган жамият томонидан 1(бир) ой муддат ичида тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Қоиданинг 1-бўлим 6-бандига асосан жабрланувчининг меҳнат жароҳати туфайли меҳнатга лаёқатсизлик даражаси Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан белгиланиши кўрсатилиб, касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражасини белгилаш билан бир вақтда, ТМЭК асослари мавжуд бўлганда, ногиронликнинг тегишли гуруҳи белгиланади ҳамда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига бўлган муҳтожлиги аниқланади.
2017 йил май ойидан 2018 йил март ойи Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси хулосасини олган давр) гача хисобланган иш хакига нисбатан 100%да касаллик варақаси жами 7 547 575 сумни ташкил этди. Ушбу вақтда касаллик варақаси учун жами 8 490 000 сўм тўлаб берилган
№
|
2017
|
Хисобланди
|
Тўланди
|
Фарқи
|
5
|
май
|
173903
|
|
173903
|
6
|
июн
|
695612
|
|
695612
|
7
|
июл
|
695612
|
|
695612
|
8
|
август
|
695612
|
640000
|
55612
|
9
|
сентябр
|
695612
|
2350000
|
-1654388
|
10
|
октябр
|
695612
|
|
695612
|
11
|
ноябр
|
695612
|
1200000
|
-504388
|
12
|
декабр
|
800000
|
4300000
|
-3500000
|
|
Жами
|
5147575
|
8490000
|
-3342425
|
|
2018
|
100%
|
|
|
1
|
Январ
|
800000
|
|
800000
|
2
|
феврал
|
800000
|
|
800000
|
3
|
март
|
800000
|
|
800000
|
|
жами
|
2400000
|
0
|
2400000
|
|
Хаммаси
|
7547575
|
8490000
|
-942425
|
Фуқаро (жабрланувчи) Умаров Икром Хасановичга Самарқанд 58-сонли Пайариқ туманлараро тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 2018 йил 3 март кунидаги 398-сонли кўрик далолатномасига асосан меҳнатда майибланиши I-гуруҳ ногиронлиги, ишлаш қобилияти 100% (юз)га йўқотилган, ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги кўрсатиб ўтилиб, муддати 2018 йил 3 март кунидан 2019 йил 1 апрелгача этиб белгиланган.
Самарқанд 58-сонли Пайариқ туманлараро тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 2019 йил 17 апрел кунидаги 763-сонли кўрик далолатномасига асосан меҳнатда майибланишнинг II-гуруҳ ногиронлиги, ишлаш қобилияти йўқотилганлиги 70% этиб белгиланган. Ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги кўрсатиб ўтилмаган, мазкур ногиронлик муддати 2020 йил 1 майигача этиб белгиланган.
Фуқаро И.Умаровга берилган тиббий меҳнат экспертиза комиссияси хулосасига кўра муддати тугагандан сўнг яна 2020 йил 10 октябр куни 1596-сонли қайта кўрик далолатномасига асосан II-гуруҳ ногиронлиги, ишлаш қобилияти 70% (етмиш фоиз)га йўқотилганлиги белгиланган ва жабрланувчи И.Умаровга тиббий меҳнат экспертиза комиссияси хулосасида қўшимча ёрдамларга муҳтожлиги кўрсатилмаган. Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси хулосасининг муддати 2020 йил 10 октябрь кунидан 2021 йил 1 ноябрга қадар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касаллигига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа ҳил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”нинг 2-бўлим 25-бандигаа асосан, йўқотилган иш ҳақи (даромади)ни тўлашдан, зарарни тўлашнинг бошқа турларидан ташқари, иш берувчи жабрланувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.
Ушбу қоидага асосан фуқаро (жабрланувчи) И.Умаровга “Samarqand Garden Plast” масъулияти чекланган жамият томонидан 2017 йил 29 декабр кунидаги 468-А-сонли тўлов варқаси орқали Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди томонидан (жабрланувчи) Умаров Икром Хасановичга меҳнатда майибланиш оқибатида етказилган зарар учун бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда яъни 9 миллион 600 минг сўм миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланган. (тўлов варақаси илова қилинади).
“Samarqand Garden Plast” масъулияти чекланган жамияти агрономи (жабрланувчи) И.Умаровнинг Ўзбекистон Республикаси номидан 2018 йил 15 март кунидаги ҳал қилув қарорига кўра ойлик иш ҳақи 800 минг сўм ҳисобланган, ҳақиқатда ишлаган кунлар сони 24 кунга бўлинганда 33333,33 сўм ташкил этади, шуни бир йилда
33333.33 х 24= 800 000 бир ойлик иш ҳақи
800 000 х 12 = 9 600 000 сўм бир йилллик иш ҳақи
2018 йил 3 март кунидаги 398-сонли кўрик далолатномасига асосан меҳнатда майибланиши I-гуруҳ ногиронлиги, ишлаш қобилияти 100% (юз)га йўқотилган, бир йўла тўланадиган нафақа миқдори 9 миллион 600 минг сўмни ташкил этади.
Булардан ташқари, 2018 йил 3 март кунидаги 398-сонли кўрик далолатномасига асосан меҳнатда майибланиши I-гуруҳ ногиронлиги, ишлаш қобилияти 100% (юз)га йўқотилганлигини инобатга олиб, ойма-ой тўланадиган саломатлигига етказилган зарар суммаси 800 000 (саккиз юз минг) сўмни ташкил этади.
800 000 : 24=33333,33 сўм
33333,33 х12 = 400 000 сўм
800 000 х 12 = 9 600 000 сўм (бир йўла нафақа пули бўлади).
800000 нинг 100 % = 800000 сўм ( ойма-ой зарар пули).
Do'stlaringiz bilan baham: |