Раимова Фарзонанинг "Абдурауф Фитрат. "


Мусиқа асбоблари хақида парчалар



Download 36,02 Kb.
bet4/4
Sana14.06.2022
Hajmi36,02 Kb.
#667072
1   2   3   4
Bog'liq
А. фитрат — копия

6. Мусиқа асбоблари хақида парчалар
ТАНБУР
Бурунги мусиқий китобларимиз “танбур” сўзини “тунбура” шаклида ёзадирларда, аслида юнонча сўз эканнини сўзлайдилар.
Бу чолғуни чинданда юнондан келиб-келмаганлигини биз томондан текшириш мумкин бўлмаган. Бироқ бу чолғунинг шарқда жуда эски бир нарса эканлиги маълумдир. “Танбур”, “Тунбура”, “Дўнбира” сўзларининг биргина сўз эканида шубҳа йўқдир. Манашу маълумотга таяниб, эскидан борлиги хабар э\тилган танбур, танбуранинг бу кунги дўнбиранинг худди ўзи ёки шунга яқин бир нарса эканига шубҳа йўқдир. 1-илова
РУБОБ
Бу чолғунинг гавдасини тўрт асос қисмга бўлмак мумкиндир: Қорин, кўкрак, бўйин, бош қорин, кўкра ҳам бўйин қисмларининг учаласи бир бўлак тут ёғочидан “қазма” йўли билан ясалади. Бош сўнгра ясалиб, сопга ёпиштирилади. Рубобнинг қорни билан кўкраги 2,5 см буғоз билан бир-бирига боғланган икки чуқур идишга ўхшайди. Қорин ҳам буғознинг усти кийик ёки эчки териси билан қопланади. Кўкрак билан бўйиннинг устини эса ингичка тахта билан қоплайдилар. Қориннинг бўйт 21 см, эни 18 см, кўкракнинг бўйи 28 см, эни қоринга томон 10 см, бўйинга томон 5 см бўлади. 2-илова
ДУТОР
Дутор чалиш танбур чалишга қараганда енгил бўлгани учун бу чолғу халқ орасида танбурга кўра кўпроқ чалинади. Бунинг дастаси 7 – 7,5 дм бўлиб, косаси 2 х 4.5 гачадир. 3-илова
ЧАНГ
Бирга қўйилган икки ингичка чўп ёки қамиш билан чалинади. Ўн икки қатор тори бор, ҳар қаторида учтадан тори бўлади. Торли чолғуларнинг ҳаммасига қўшилади. Учта оёғи ва битта педали бор. Жонли бир товуши бор. 4-илова
ҒИЖЖАК
Бу чолғу симичок билан чалинади. Чаноғи Ҳиндистон жавзидир. Тут ёғочидан, мадандан ҳам ясалса бўлади. Сопи 40 – 42 см қадар узунликда бир ёғочдир. Чаноқдан тубан 20 – 23 см қадар узунликда бир темир қуйруғи бор.
Чаноғи қалин тери билан қопланади. Харрак, бутун чолғуларга тескари чаноқнинг юқори томонига қўйилади. Тори учтадир. Хофиз Дарвеш Али ўз рисоласида ғижжак товушининг қулоқга ёқмаганини ёзади, бу кун ҳам бу ҳақда бундан ортиқ сўзлаб бўлмайди. 5-илова
НАЙ
“Най” қамиш маъносида форсийча бир сўздир. Бизда биринж ёки бақирдан ясалади. 32 – 34 см узунлигида бўлиб, етти еридан тешилган. Тешиклардан биттаси юқори томонда, олтитаси қўйи томондадир. Юқори томондаги тешикга оғиз қўйиб пуфланади. Қўйи томондаги тешикларни бармоқлар билан ёпиб очиб пардаларни тўсадилар. Икки най бир рубобни қўшилиб чалиниши жуда чиройли чиқади. 6-илова
ҚЎШНАЙ
Фикримизча бизда чолғуларни энг ибтидоийси “қўшнай” дир. Бу кун орадан чиқмоқ узрадир. Жуда ёниқ бир товуши бор. Икки қамишни ёнма-ён қўйиб боғлайдилар. Ҳар иккисини ҳам бош томонидан кесиб, “тил” чиқаради, оғизга қўйиб пуфлайдилар. 7-илова
СУРНАЙ
Пуфланиб чалинадиган чолғулардандир. Бутун чолғулар тут ёғочидан ясалган ҳолда, “сурнай” ўрик ёғочидан ясалади. Бир ёнида етти тешиги бўлади. Бир ёнида бир тешик. Бақирдан – кмкшдан ясалган бир найчани оғзига қўйиб, унинг учига қамишдан бир тил боғлаб чаладилар. 8-илова
ДОИРА
Бир юза кийик ёки эчки териси билан қопланган ёғоч чанбардан иборатдир. Усул сақлаганда бармоқ билан чертилади. Бир четига чертганда “бак” товушини, ўрта томонига чертганда “бум” товушини беради. -илова
НОҒОРА
Лойдан ясалиб пиширилган “сопол” дир. Юзини қалин тери билан қоплайди. Икктасини қўш қўйиб, иккта нозик ёғоч билан чаладилар. Сурнай чалганда усулда ноғора билан сақлайди.
Зотан ноғарада ҳар қуйнинг усулигина чалинади. Ноғоранинг ўзига махсус усулари ҳам бор. 1-илова


ХУЛОСА
А. Фитрат бу рисоласида бугунги кун учун мухим ахамият касб этадиган турли- туман «эл куйлари», «эл ашулалари», «олти катор куйлар» ёки этнограф, композитор В. Успенскийга нисбатан «озод катор куйлар» каби иборалар кулланганлиги хам кизикарлидир.
1993-йилда “Узбек классик мусикаси ва унинг тарихи” китобининг кирилл хатидаги нашри янги изохлар билан чоп этилди. Ушбу рисоладаги мавзуларни урганиб чикиб, шуни айтиш керакки, Фитрат мусика илмига, аввало, назарий томондан ёндошган ва утмиш алломаларига пайравлик килиб, уларнинг мусикий рисолаларини чукур урганиш йули билан тегишли хулосалар чикаишга интилган аллома сифатида майдонга чикади. Шунга кура, унинг яхшилигини, афзаллигини гузаллик деб атайди ва бу каби саньатларни умуман «гузал саньат»лар дейилишини таькидлайди: - «юрак, фикр, туйгу, тулкинларини суз, буёв (ранг-буёк) шакл, харф, харакат каби товар(материал)лар ёрдами билан жонлантира чикариб, бошкаларда хам шу тулкинни яратмок хунарига - гузал саньатлар дейиладир» деб таьриф беради. Улар жами олтита: 1. Мусикий. 2. Расм. 3.Хайкалчилик. 4. Меьморчилик. 5.Уюн (танс).6.Адабиёт[1,64б.].
“Узбек классик мусикаси ва унинг тарихи” рисоласида “гузал саньат”дан
классик мусика асосида фикр юритилганда бугунги кунда ушбу тушунчанинг маьнодоши сифатида биз куллаётган “мумтоз” ёки “мумтозона” сузларига назаримиз тушмади. Фитрат рисоласининг ички кисмида хам “классик” тушунчаси урнига куп холларда “миллий мусика” ёки “эски мусика” сузларини куллаган. Зеро, Фитрат уз даврида асосий диний ва дунёвий билимларини хорижда олган ва у хакли равишда чилим, носковок даражасида уяладиган ахволга келиб колган мусикамизни умуминсоний кадриятлар билан танишиш натижасида тиклашга муяссар булинганлигини таькидлар экан, мусикий амалиётимизда янгидан-янги атамаларнинг жорий этилиши тарафдори булиб майдонга чикади. Маьлумки, «классик» тушунчаси инсоният бадиий меросининг олтин нуктаси сифатида тан олинган энг мукаммал ва дунёвий ахамиятга молик намуналарига нисбатан ишлатилади.
«Классик» даражасини таькидлаш учун Фитрат, аввало, «Адабиёт коидалари» рисоласида «саньат» тушунчасига умумий таьриф беради: «Саньат лугатда хунар демакдирким, бир нарсани яхши ишлаб чикаришдан иборатдир».[1,72b.]
Фитрат наздида саньат дейилганда аввало бирор бир эзгу максадга хизмат киладиган хунар-ишдир. Аммо танбур ёки дутор чолгусини ясаш саньати билан танбурда муайян бир куйни, масалан, «Ирок»ни ижро этиш саньати орасида узига хос фарк борлигини хам таькидлайди.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Китобнинг муаллифи:
1.“Ўзбек классиқ мусиқаси ва унинг тарихи” А.Фитрат.“Google”
2.Қосимов Б., Фитрат. Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1991, 10-сон.
3.И.Ражабов “Мақомлар”
4. Бахром Ирзаев. “Узбек мусика маданияти тарихи сахифаларидан”
Download 36,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish