Рахбарлик имконияти тести. Сиз ўзингизни қанчалик ажойиб рахбар эканлигингизни



Download 153,49 Kb.
Pdf ko'rish
Sana26.03.2022
Hajmi153,49 Kb.
#511685
Bog'liq
rahbar test



Рахбарлик имконияти тести. 
Сиз ўзингизни қанчалик ажойиб рахбар эканлигингизни 
билмоқчи бўлсангиз, у холда қуйидаги тест саволларига жавоб 
беринг. 
1. Хафтанинг хар бир куни учун иш режасини тузиб 
чиқасизми? 
а) Албатта тузаман. 
б) Агар турли туман ишлар кўпайиб қолсагина тузаман. 
в) Бошқа қиладиган ишим йўқми? 
2. Хар бир ишга рахнамолик қилиш учун ўз вақтингизни 
хисоблаб чиқасизми? 
а) Албатта. 
б) Ха, жуда бўлмаса тахминан. 
в) Баъзида айниқса иш кўп, лекин вақт оз бўлган пайтда. 
3. Бирон бир жиддий қарор қабўл қилишдан олдин, жамоа 
билан маслахатлашасизми? 
а) Ха, аммо фақат ўринбосарлар билан еки кимга алоқадор 
бўлса, шу одам билан. 
б) Ха, менинг фикримни тўлдиришга ердам бера оладиган 
хар бир ходим билан. 
в) Баъзида, унда хам вақт бўлсагина. 
г) Қарорни ўзим қабўл қиламан, кейин эса уларни хафа 
бўлмасликлари учун ўзимни маслахатлашгандек қилиб 
кўрсатаман. 
д) Йўқ, нима қилиш кераклигини ўзим яхши биламан. 
4. Сизга қандай бир ишни бошқаларга қараганда пухта ва 
тез қила оладигандек туюлса, аммо ишни бошқалар билан 
хамкорликда бажаришингизга тўгри келса, сизда уни ўзингиз 
мустақил бажариш хохиши пайдо бўладими? 



а) Йўқ, чунки хақиқатдан хам бу менга шундай туюлиши 
мумкин. 
б) Йўқ, чунки елгиз ўзим қанчалик куйиб пишмайин бари-
бир хамкорликда тезроқ бўлишини тушунаман. 
в) Пайдо бўлади, лекин хеч кимни хафа қилмаслик учун бу
хақида огиз очмайман. 
г) Пайдо бўлади, бу тушунарли, лекин хамма учун битта 
ўзим ишламайманку! 
5. Хатто Сизнинг фикрингизга бошқалар қўшилмасалар 
хам,Сиз ўз нуқтаи назарингизни хаммага қабўл қилдиришга 
уринасизми? 
а) Ха, агар сўзсиз хақ эканлигимга ишонсам. 
б) Ха, ўзимнинг обрўйимни тўкмаслик учун. 
в) Фикрим нотўгри эканлигини сўзсиз исботловчи 
далиллар келтиргунларига қадар фикримни ўтказишга харакат
қиламан. 
г) Йўқ, калта фахмлар билан тортишгандан нима фойда. 
д) Йўқ, кўпчилик хато қилиши мумкин эмас. 
6. Сиз ўз шахсиятингизга нисбатан танқид ва танбехларга 
қандай муносабатда бўласиз? 
а) Эшитганларимнинг хаммасини хотиржам ўйлаб чиқаман, 
агарда танбех еки танқид ўринлик эканлигига ўзимда ишонч 
туйгуси тугилса, у холда хатоларимни такрорламасликка 
харакат қиламан. 
б) Олдин жахлим чиқади, кейин тинчлангач 
эшитганларимдан нима ўринли еки нима ўринсиз эканлиги 
тўгрисида мулохаза юритаман. 
в) Мен танқид қилган одамни “кўзига чўп тиқишга” йўл 
қидираман. 



г) Агар хурмат қиладиган одам фавқулодда мени танқид 
қилса, жахлим чиқмайди, бошқа вазиятларда эса бунга эътибор 
қилмайман. 
КАЛИТ: 
16-20 очко: Рахбар бўлиш учун имкониятларингиз емон 
эмас. Сиз одатда, ўз иш кунингизни тўгри ташкил этасиз, 
қизиққонлик билан қарор қабўл қилмайсиз, хар доим ўз 
фикрингиз бўлса хам ўзгаларнинг фикрини хурмат қиласиз.
Хамкорликдаги ишни бажараетганингизда “кўрпани
ўзингизга тортмайсиз”, етарли даражада ўзингизга танқидий
қарайсиз. Бошқалар билан мулоқотга киришганда сиз 
босиқсиз ва хайрихохсиз. Ягона нарсага эътибор беришингиз 
керак: у хам бўлса -маълум даражада келишувчанликка ен 
беришга мойиллик. Баъзида бу мойиллик иш туфайли эмас, 
балки 
муносабатларни 
бузишни 
хохламаслигингиз 
туфайлидир.
13-15 очко: Сиз рахбарлик қилиш учун хали уюшқоқлик, 
қатъиятлилик етишмайди. Шу туфайли кўп ўйлаган 
нарсаларингизни охиригача етказа олмайсиз. Ўз нуқтаи
назарингизни химоя қилаетганингизда сизнинг тўгридан тўгри 
гапиришингизни устунлигингиз деб бахолаб бўлмайди. 
Баъзида сиз хаддан зиед хиссиетга берилувчансиз. Кўпроқ 
мулохазалилик ва ўзингизни босиб туришлилик сизга халақит 
бермаган бўлур эди. Аммо бўларнинг барчаси маълум 
даражада очиқ кўнгиллилик “қўлтигингизда” тош солиб 
юрмаслик хохиши хамда бирданига бўлмаса хам ўз 
хатойингизни тан олишингиз билан ювилиб кетади.
10-12 
очко: 
Сизнинг 
ишингизни 
режалаштириш 
хохишининг йўқлиги, худди шунингдек, буни қила олмаслик
билан хам айблаш мумкин эмас. Хатто режа тузсангиз хам
унга амал қилишингизга хеч қандай кафолат йўқ. 



Ажабланарлиси шуки, ўз қобилиятингиз тўгрисида фикрингиз,
юмшоқ қилиб айтганда, емон эмас, шу билан бирга сизнинг 
қарорларингиз энг тўгри эканилигига ишончингиз хам йўқ.
Ўзингизни уеқ буеққа ташлашда кўпроқ сиз ўз фикрингизда 
қайсарлик билан турасиз, гох эса кичкина қаршиликда хам 
дарров таслим бўласиз. Ўз шахсиятингизга нисбатан
танқидни душманларнинг иши деб қарайсиз. Аммо хар доим 
хам буни тан олавермайсиз.
Сиз учун кўпроқ ташкиллилик ва бошқаларнинг 
фикрига кўпроқ қизиқувчанлик зарур, ишда ўз тўгрингизда 
камроқ ўйлашингиз лозим. Аммо ишнинг ўзи тўгрисида эмас.
0-9 очко: Сизнинг асосий кулфатингиз-”юқори”нинг 
фикрига қараб иш қилиш одатидир. “Юқори” нохақ 
эканлигингизни тушуниб турсангиз хам сиз хеч қачон уларни
инкор этмайсиз, кўрсатмаларни бажармаслик тўгрисида гап
хам бўлиши мумкин эмас. 
Бунинг негизида барча қолганларнинг оқибати келиб 
чиқади: кўрсатмаларга риоя қилинар экан, ўзингиз фикрлаб,
нималарнидир ташкил қилиб, тортиниб юришга нима хожат. 
Шахсиятингизга бўлган танқидларга нисбатан “бепарвосиз”, 
дейиш мумкин эмас, чунки улар сизга тегиб кетади, лекин сиз 
барибир бирон нарсани ўзлаштиришга интилмайсиз. 
Хамкорликдаги ишда одатда сиз нима топширилган бўлса,
шуни бажарасиз. Бироқ сизда ишга нисбатан қизиқиш пайдо 
бўлса, унда сиз ўзингизда мустақиллик, қатъийлик, 
ташкилотчилик қобилиятларини намоен қилишингиз мумкин. 
Тест калити 
Жавоблар 
Саволлар тартиби. 
т.к.№ 






А 









Б 






В 






Г 




Д 



Download 153,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish