Радиоэлектроника асослари


Радиоэлектрониканинг асосий тушунчалари



Download 108 Kb.
bet2/5
Sana10.07.2022
Hajmi108 Kb.
#768079
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5222082801985133578

Радиоэлектрониканинг асосий тушунчалари.
Радиоэлектроника электромагнит ҳодисалар ёрдамида ахборотларни узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш масалалари билан шуғулланади.
Одатда ахборот деганда кўпчилик одамлар ўзаро фикр алмашаётган вақтда бир-бирларига билдирадиган маьлумотларни тушунадилар. Амалда ҳар қандай маьлумот бу жараён, воқеа, табиий ҳодисадир. Кенг маьнода тушуниладиган бўлса уни қуйидагича таьрифлаш мумкин.
Ахборот бу–инсонни ўраб турган дунё ва инсонни ўзи ҳақида маьлумотлар тўплашдар.
Бу маьлумотларни узатиш, таққослаш, ўзгартириш, сақлаш ёки шу вақтнинг ўзида улардан фойдаланиш мумкин. Бу маьлумотларни алмашиш фақат инсонлар ўртасида бўлмай, инсон-қурилма, қурилма-қурилма кўринишида ҳам амалга ошириш мумкин.
Ахборотни узатиш турли шаклда амалга оширилиши мумкин. Қандайдир бир шаклда узатилган ахборот хабар деб аталади. Масалан: Агар ахборот хат ёки телеграмма орқали юборилаётган бўлса хабар хатнинг ёки телеграмманинг тексти бўлади. Ахборот оғзаки кўринишда узатилса вақт бўйича ўзгарувчан функция бўлган товуш хабар бўлади. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу телевизион тасвирлар, масофадан бошқарилувчи аппаратларга юбориладиган буйруқлар, ҳисоблаш системаларидан чиқадиган маьлумотлар ва бошқалар.
Хабарни узатишда ҳардоим хабар юборувчи ва хабарни олувчини кўрсатиш мумкин. Хабар юборувчи ва олучилар фақат инсон бўлмаслиги мумкин.
Хабар юборувчи ролини тури обьектлар ҳолатини назорат қилишда фойдаланиладиган хилма-хил датчиклар, операторлар ва бошқа қурилмалар ҳам бўлиши мумкин.
Қабул қилувчилар: одам, операторлар, қайд қилиш қурилмалари ва бошқалар бўлиши мумкин. Барча ҳолат учун умумий бу ҳар қандай хабар юборувчи хабарни шакиллантиради ёки яратади. Бу керакли гапларни танлаш орқали ҳам ёзиш; зарур иборалар ёрдамида телефонда гаплашиш бўлиши мумкин. Бу хабар юборувчининг фикрларини ифодалайди. Шунинг учун ҳар бир хабар узатувчини ахборот манбаи деб аталади. Хабарни қабул қилувчи ёки хабар юборилган обьект ахборот олувчи деб аталади.
Хабарлар узоқ масофаларга моддий ташувчи ёрдамида узутилади. Хат орқали хабар юборилганда қоғоз моддий ташувчи вазифасини бажаради. Оғзаки усулда хабарни юбориш товуш тўлқинларининг ҳавода тарқалиш жароянига биноан амалга оширади. Радиотехникада бундай моддий ташувчи вазифасини электромагнит тўлқинлар бажаради.
Электромагнит тўлқин нима? Бу ҳақда сиз умумий физика курсида маълумот яъни электромагнит тўлқинларнинг хусусият ва хоссалари тўғрисидаги маълумотларни ўргангансиз. Шунинг учун биз электромагнит тўлқинлар тўғрисида тўхталиб ўтирмаймиз. Сизга эслатиш мақсадида қуйидагилартўғрисида маьлумот бериш мумкин. Ўтказгичдан электр токи ўтаётган вақтда ўтказгич атрофида магнит майдон ҳосил бўлади. Ўтказгичдан ўтаётган ток ортганда ҳосил бўлган магнит майдони энергияси ҳам ортади, ток камайганда эса магнит майдони энергияси ҳам камаяди. Бунда магнит майдон энергияси манбага қайтади.
Аммо ток қиймати ва йўналишининг ўзгариш частотасини ортиб бориши манбадан энергиянинг ўтказгич атрофидаги майдонга ўтиши ва қайтиши фақат ўтказгич яқинидагина амалга ошади. Энергиянинг бир қисми электромагнит тўлқинлар кўринишида атрофга тарқалади.
Электромагнит тўлқинларнинг асосий параметрлари: бу тўлқин узунлиги , частотаси ва тебраниш даври .
Бу катталиклар ўзаро қуйидагича боғланган
,

Ката энергияни нурлантириш учун ўтказгичнинг узунлиги нурланишнинг тўлқин узунлигига тенг бўлиши керак.

Демак энергияни эффектив нурланиши учун частота қанчалик ката бўлса шунчалик кичик узунликдаги ўтказгич керак бўлар экан.
Радиоелектроникада ҳозирги кунда фойдаланилаётган частоталар диопазони га тенг. Лазерли техникадан фойдаланиш бу диопазонни гача кенгайтириш имконини берди.
Турли тўлқин узунлигига эга тўлқинлар ер атрофида ва космик фазода турлича тарқалади. Нурланиш частотаси қанчалик юқори бўлса нурлантирувчи антенна ўлчами шунчалик кичик бўлади. Ундан ташқари частота қанчалик юқори бўлса керакли йўналишда тўлқинлар нурланиши шунчалик яхши амалга ошади. Иккинчи тамондан манбанинг қувватини оширмай туриб ахборотни узатиш масофасини узайтириш мумкин.
Ундан ташқари частота қанчалик юқори бўлса унга бошқа элекртомагнит нурланишлар (мамақалдироқ, атрофдаги разрядлар, транвай, троллейбус, электропоезларнинг кантактларининг узулиши) таъсири шунчалик кичик бўлади. Бундай таъсирлар ҳалақит берувчилардир.
Радиотехникада фойдаланилаётган частоталар диопазонини кенгайиши стансиялар ва каналлар сони ортиши билан ҳам боғлиқ. Чунки ҳар бир ахборот манбаи ва қабул қилувчи жуфтлик учун алоҳида ишчи частота бўлиши керак.
Ахборот манбаининг ишчи частотаси деб ахборот узатилаётган частотасига айтилади (телекўрсатувлар метрли, детсиметрли частоталарда олиб борилади).
Шундай қилиб биз ахборот, хабар, ахборот манбаи ва қабул қилувчи, ишчи частота тушунчалари билан танишдик.

Download 108 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish