Физикавий тажрибалар техникасида ва радиоэлект- рониканинг кўп соҳаларида электр тебранишларини ҳосил қиладиган қурилмалар катта аҳамиятга эга.
Узгармас ток манбаи энергиясини бирор шакл ва частотали ўзгарувчан ток (кучланиш) энергиясига ай- лантириб берувчи қурилма электр сигнали генератори деб аталади. Айрим ҳолларда махсус режимда ишловчи юқори частотали катта қувватли кучайтиргичлар ҳам электр сигнали генератори дейилади. Қурилмада ҳосил қилинаётган тебранишнинг частотаси ва шакли чизиқ- ли бўлмаган элемент хусусиятларига ва қурилманинг схемасига боғлиқ бўлади.
Уйғотилиш — тебраниш ҳосил қилиш усулига қараб генераторлар ташқи ва ички туртки таъсирида ишловчи генераторларга ажратилади.
Ташқи туртки таъсирида уйғонадиган генераторлар, асосан, резонанс кучайтиргичдан иборат бўлиб, аслида тебраниш манбаи бўлмай, балки кам қувватли сигнал-
ни кучайтириб беради, холос. Улар юқори частотали генератор ҳисобланади. 'Гебраниш частотаси нагрузка контурининг резонанс частотасига тенг бўлиб, ампли- тудаси ташқи куч билан белгиланади. Бундай генера- торларда тебраниш частотаси кварц кристали орқали берилиши мумкин (кварц генераторлари).
Ички туртки таъсирида уйғонадиган генераторлар ўз-ўзидан тебраниш ҳосил қилувчи генератор бўлиб, улар автогенератор деб ҳам аталади. Уларда тебраниш частотаси ва амплитудаси қурилманинг хусусий пара- метрлари орқали белгиланади.
Тебраниш шаклига қараб генераторлар гармоник ва гармоник бўлмаган — релаксацион тебраниш генераторларига ажратилади.
Тебранишининг шакли синуслар (косинуслар) қо- нуни бўйича ўзгарадиган тебраниш ишлаб чиқарадиган генераторлар гармоник тебраниш генератора деб, акс ҳолда эса, гармоник бўлмаган — релаксацион тебраниш генератора деб аталади.
Гармоник тебраниш генераторлари паст ва юқори частотали генераторларга бўлинади. Уларга RC ва LC — генераторлар мисол бўлади.
Қурилмада тебраниш ҳосил бўлиш ҳодисаси генерация деб аталади. Унинг вужудга келиши учун маълум шартлар бажарилиши керак. Уларни генерация шарт- лари деб аталади.
Кучайтиргичларда мусбат тескари боғланиш (φ = 0) бўлганда (5.51) кучайтириш коэффициентининг тескари боғланиш параметри Кр ортиши билан ўсишини, кучайтириш жараёни стабиллиги камайишини аниқлаган эдик. Ана шу ностабиллик ўз-ўзидан тебраниш ҳосил бўлишининг зарур шарти деб қабул қилинади. Ҳақиқатан ҳам
(6.1)
шартлар бажарилганда системанинг натижавий кучайтириш коэффициенти Кт чексизга айланади. Бу систе- мага чекли амплитудали сигнал таъсир этганда унинг чиқишида чексиз амплитудали тебраниш ҳосил бўлиши кераклигини кўрсатади. Лекин чексиз амплитудали тебраниш физикавий маънога эга эмас. Шунинг учун (6.1) нфода қурилманинг чиқишида чекли амплитудали тебраниш ҳосил бўлиши учун кириш сигналининг ҳожати йўқлигини кўрсатади. Бу систем анинг ўз-ўзидан уйғонпшидир.
Демак, ҳар бир ўз-ўзидан уйғонувчи генератор мусбат тескари боғланишли кучайтиргичдан иборат бўлар экан. Унда кириш сигнали вазифасини Uт тескари боғланиш кучланиши бажаради (6.1-расм).