12-мавзу. Ўлчов генераторлари. Ўлчов генераторлари ҳақида умумий маълумотлар. Генераторларининг турлари ва вазифаси. Импульсли сигнал генераторлари. Гармоник тўлқин генераторлари. Рақамли ўлчов генераторлари.
13-мавзу. Рақамли ўлчов генераторлари. Рақамли ўлчов генераторлари тўғрисида маълумотлар, уларнинг вазифалари. Шовқин генераторлари ва уларнинг вазифалари.
14-мавзу. Сигнал шаклини ва параметрини текшириш. Умумий маълумотлар. Электрон осцилограф ва унинг тузилиши. Осциллограф ёрдамида частотани ва амплитудани ўлчаш. Частотани рақамли ўлчаш усули.
6-модуль. Микротўлқин ўлчаш усуллари ва воситалари. 15-мавзу. Фазовий силжишни ўлчаш. Фазовий силжишни ўлчаш ҳақида маълумотлар. .Фазометрлар ва уларнинг турлари. Бевосита кўрсатувчи фазометрлар. Осциллограф ёрдамида фазавий силжиш бурчагини ўлчаш. Рақамли фазометрлар.
16-мавзу. Электр кувватини ўлчаш. Электр кувватини ўлчаш. Умумий маълумотлар. Ўта юқори частота тўлқинларининг қувватини ўлчаш. Рақамли ваттметрлар.
17-мавзу. Радиосигнал спектри ва ночизиқли бузуқликлар. Радиосигнал спектри ва ночизиқли бузуқликлар. Умумий маълумотлар. Спектрни параллел ва кетма-кет анализ қилиш.
18-мавзу. Спектрни рақамли анализ қилиш. Спектрни рақамли анализ қилиш. Рақамли фильтрлар ёрдамида ишлайдиган спектр анализаторлари. Ночизиқли бузуқликларни ўлчаш.
IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1.Тасодифий жараён (кучланиш частота) характеристикасини рақамли ўлчов воситалари билан статик баҳолаш.
2. Радиоўлчов қурилмасини текшириш.
3. Кучланиш шаклини электрон вольтметрда текшириш.
4.Ўлчов сигналлари генераторининг характеристикаларини текшириш.
5. Даврий ток кўприги ва аслликни ўлчовчи қурилма ёрдамида икки қутбли парамертларини ўлчаш хатолигини баҳолаш.
6. Осциллограф характеристикасини аниқлаш ва сигнал параметрларини ўлчаш. Хатолик манбаларини текшириш. Сигнал спектрининг ночизиғий бузилишларини баҳолаш.
Амалий машғулотлар мультимедия қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академ. гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педогогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
V. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Лаборатория ишлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Доимий ток ва кучланишни ўлчаш.
Доимий ток электрон вольтметрини ўрганиш.
Ўзгарувчан ток ва кучланишни ўлчаш.
Қаршилик миқдорини вольт – амперметр ва кўприк усули билан ўлчаш.
Электрон осциллограф ёрдамида узлуксиз ва импульс сигналларни текшириш ва уни параметрларини ўлчаш.
Сиғим ва индуктивликни вольтметр – амперметр усули билан ўлчаш.
Универсал кўприк асбобини ўрганиш ва уни ёрдамида сиғим ва индуктивликни ўлчаш.
Фан бўйича лаборатория ишларини бажариш вақтида ҳар бир талаба қилинаётган ишнинг моҳиятини билиши, принципиал схеманинг ўқий олиши, олинадиган характеристика ва параметрларни назарий жиҳатдан кўз олдига келтириши, амалий олинган характеристика ва параметрларни солиштириш, ундан келиб чиқадиган кўрсаткичларни хулоса қилиш даражасида бўлишлари керак. Лаборатория ишлари лаборатория стендларида ёки компьютерларда виртуал бажарилади.