Модуляция усулларининг принциплари ва уни телекоммуникацияда ишлатилиши
Модуляция усуллари аста секинлик билан рўй берди. Алоқа линиялари бўйича узатиш усуллари ва коммутация тугунларида аналог сигналларни рақамли кўринишда коммутацияси кашф этилганидан ва тадқиқот қилингандан сўнг эволюция текис сезиларли ўсди. Демак, электрон рақамли коммутация тизимларини яратиш реал бўлганида ривожлана бошлади. Алоқа линиялари физик линиялар ва кўп каналли узатишга эга бўлиши мумкин. Электр алоқа трактларида иккита асосий кўп каналли узатиш усули бор, яъни битта трактда кўп сонли каналларни ташкил этишнинг частотали усули (частота бўйича каналларни ажратиш - ЧКА) ва вақтли усули (вақт бўйича каналларни ажратиш - ВКА).
Частотали усул частота секторида ҳар хил каналлар учун алоҳида йўлакни ишлатишга асосланган.
Вақтли усул ҳар бир каналга қисқа вақт оралиғини беришга асосланган. Бу вақт оралиғининг давомида каналдан узатилаётган сигналнинг бирзумлик қиймати ишлаб чиқилади. Жараён доимий вақт интеграли ўтгандан кейин такрорланади.
Кўп каналли узатишнинг вақтли усулини рақамли коммутация тизими ичида ҳам ишлатса бўлади. Шунинг учун фақат шу усул кўрсатилган.
Электрон-рақамли коммутация тизимини қурилиш принципини ва ишлашини ўрганиш учун ҳаммадан олдин аналог сигнални рақамли шаклга ўзгартириш ва тескари жараённи англаш керак.
Бир неча ўзгартириш усуллари мавжуд. Буларга аналогли ва рақамли ўзгартириш усуллари киради.
Аналогли усулга амплитуда-импульсли модуляция (АИМ), кенг-импульсли модуляция (КИМ) ва фазо-импульсли модуляция (ФИМ) киради.
Рақамли усулга импульс-кодли модуляция (ИКМ) ва дельта-модуляция (ДМ) киради.
Амплитуда - импульсли модуляцияда сигнал амплитудаси бўйича модуляцияланади (2.9-расм). Кенг - имульсли модуляцияда импульс кенглиги ўзгартирилади, лекин сигнал амплитудаси ўзгармайди. 2.9-расмда аналогли усулларининг модуляция жараёни келтирилган.
Агар кенглик бўйича модуляцияланган импульсларни доимий амплитудаси ва давомийлиги импульсларига алмаштирсак, лекин кенглик бўйича модуляцияланган импульслар ўзгараётган қирқимларга мос ҳолда жойлаштирсак ФИМ ҳосил бўлади.
2.9 -расм. Модуляциянинг аналогли усуллари
Импульсли модуляцияни аналогли усулларининг умумий нуқсонлари бўлиб, модуляцияланган сигнални узатиш учун ишлатилаётган алоқа линияларининг электрик параметрларига қаттиқ талаблари ҳисобланади. Бу фақат берувчи сигналларни таъсирида сигнал шаклини ўзгартириш қабул қилиш томонида шовқин кўринишида пайдо бўлиши билан асосланади. Узатиш тракти қанча узун бўлса, шовқин қиймати шунча кўп бўлади. Чунки импульсларга таъсир кўрсатаётган трактнинг алоҳида бўлакларидаги бузилишлар қўшилади. Амалиётда алоқа линиялари бўйича АИМ сигнални узатиш имкони йўқлиги билан ҳосил бўлган чегаралашлар ўзгаришнинг рақамли усулини яратишни талаб қилади. Импульс-кодли модуляцияда АИМ сигнал квантланади ва кодланади.Дельта-модуляция ғояси такт интервалида аналог сигнал қийматини белги ўзгаришини линиядан узатиш ҳисобланади. Дискретлаш частотаси ИКМ усулидан уч-тўрт баробар катта бўлиши керак.
Модуляция усулларини бирортасини танлаш биринчи ўринда олиниши керак бўлган нутқни узатиш сифатига ва ишлатиладиган соҳасига боғлиқ бўлади.Электр сигналининг ишлатиладиган соҳасини қуйидагича синфласа бўлади: узатиш, коммутация, сақлаш ва уларни архивлаш. Ўзгартиргичлар ишлатиладиган соҳаси бўйича ҳар хил узатиш тезлигига эга бўлиши мумкин, яъни паст тезликли (телефонияда узатиш тезлиги 32-64 кбит/с) ёки юқори тезликли (радио эшиттириш сигналларини узатиш тезлиги 384 кбит/с) ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |