Рақамли коммутация аппаратурасининг модели битли ва даврли синхронланган барча зичлаштирилган линияларнинг импульсли оқимларининг келишини таъминлайди. 1-расмда коммутация вақт босқичининг учта асосий қисми кўрсатилган.

1-расм. Вақт бўйича бўлинган коммутация звеносининг модели.
Кириш мультиплексори берилган эталонга мувофиқ равишда қабул қилувчи зичлаштирилган М – линиялар бўйича келувчи сигналларни тақсимлайди, улардан ҳар бири r1- вақт ҳолатига эгадир. Чиқиш мультиплексори ҳам худди шундай ишлайди. Коммутация қурилма коммутация жараёнини амалга оширади, у адресли хотирада жойлашган йўриқномага мувофиқ узатувчи абонентнинг вақт позициясини қабул қилувчи абонентнинг вақт позициясига алмаштиради. Коммутация қурилмаларнинг ишининг даврийлик характери туфайли адресли хотира ҳам даврийлик хотира кўринишида бажарилади, у адреслар ёрдамида коммутация қурилмасини бошқаради. Мазкур умумий моделга асосланиб, энди батафсил фазовий ва вақт коммутация блокларини тавсифлаш мумкин. Фазовий блокда вақт ҳолатларининг сони ўзгармайди. Шунинг учун фазовий блок учун r1= r2 муносабат хақиқийдир. Вақт блоки зичлашган линиялар сони ўзгармаслиги билан характерланади. Шунинг учун унга N=М муносабат хақиқийдир.