Рақамли иқтисодиёт шароитида замонавий актни банк тизими фаолиятига бағишланган маъруза



Download 21,71 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,71 Kb.
#58989
Bog'liq
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЗАМОНАВИЙ АКТНИ БАНК ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИГА (2)


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЗАМОНАВИЙ АКТНИ БАНК ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪРУЗА
Мамлакатимизда 2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили, деб эълон қилинди. Хўш, рақамли иқтисодиёт нима?
Рақамли иқтисодиёт бу иқтисодий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади.
1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте “рақамли иқтисодиёт” атамасини амалиётга киритди. Ҳозир бу истилоҳни бутун дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар ва шу билан банк сохаси хам қўлламоқда. 2016 йилда Бутун жаҳон банки дунёдаги рақамли иқтисодиётнинг аҳволи ҳақида илк марта маъруза эълон қилди.
Айтайлик, харидорга пойабзал керак. Уни бозорга тушиб ўзи бевосита танласа ва нақд пулга сотиб олса, бу анъанавий иқтисод. Телеграмдаги бирор савдо боти орқали ўзига маъқул товарни танлаб, товар эгасига пулни электрон тўлов тизими орқали тўлаш ва товарни етказиб бериш хизмати орқали олиш эса рақамли иқтисодиёт дейилади. Аслида ҳаммамиз аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг қулайликларидан фойдаланамиз. Масалан, маошларимиз пластик карталарга тушади, электрон тўлов орқали коммунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа маҳсулоту хизматларга тўлов қиламиз, электрон тарзда солиқ декларацияси топширамиз, картадан картага пул ўтказамиз, уйга таом буюртма қиламиз ва ҳоказолар.
Рақамли иқтисодиёт нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир. Унинг белгилари юқори даражада автоматлаштирилганлик, электрон ҳужжат алмашинуви, бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви, маълумотлар электрон базалари, CRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги, корпоратив тармоқлардир. Қулайликлари эса тўловлар учун харажатларнинг камайиши, (чунончи, банкка бориш учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади), товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олиниши, рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятлари катталиги, фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар жадал такомиллаштирилиши, тезкор, сифатли ва қулайроқлиги билан изоҳланади.
Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада оширади. Энг муҳими, у коррупция ва яширин иқтисодиётнинг асосий кушандасидир. Негаки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирор маълумотни яшириш, пинҳона битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини ошкор қилиб қўяди. Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимни алдашнинг иложи йўқ. Натижада “ифлос пулларни” ювиш, маб­лағларни ўғрилаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ёки камайтириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боради. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлининг танлаганлиги ахборот технологиялари, умуман олганда, электрон ҳужжатлар айланмаси соҳасида янги йўналишларни очиб беради.
Бугунги кунда фойдаланувчилар озиқ-овқат маҳсулотларига буюртма бериш учун Телеграм ботларидан фаол фойдаланмоқдалар. Шунингдек, турли интернет дўконлар, электрон тўлов тизимлари ҳам фаол ривож­ланиб бормоқда. Демак, фуқароларимиз электрон битимларни амалга оширишга ишоняптилар. Фақат ҳозирча мижозлар катта харажатлар талаб қилмайдиган кичик битимларни амалга оширмоқдалар, ўртача харид ҳажмини оширишга эса унчалик тайёр эмаслар. Нав­батдаги масала ўртача ва йирик иқтисодий битимлар ва молиявий операцияларни рақамли технологиялар орқали амалга оширишни ривожлантиришдан иборат.
Рақамли иқтисодиётнинг ўз валютаси (криптовалюта, биткоин), пул сақлайдиган кармони (блокчейн), ҳисоблаш усуллари (майнинг) каби терминлари мавжуд.
Блокчейн технологиялари, “электрон ҳукумат”, “интеллектуал ҳукумат”, технологик инқилоб, сунъий интеллект, Интернет, солиқ, ўтказмалар, солиқ тизимини рақамлаштириш.
Хорижий давлатлар тажрибасида давлат бошқарувини рақамлаштиришда блокчейн технологиялари долзарб аҳамият касб этиб келмоқда. Хусусан, хорижий тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, бугунги кунда кўплаб давлатлар солиқ тизимида блокчейн технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба-синов амалиёти ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳри маъмурияти блокчейн технологияларидан солиқ тизимида фойдаланишга биринчилардан бўлиб қадам ташлаган. Шу мақсадда Хитойнинг “Tencent Holdings” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилди. Шэньчжэнь округи маъмурияти блокчейн технологиялари орқали солиқ тизимида тўлиқ тартиб ўрнатишга умид боғлашмоқда. Шунингдек, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида ҳам солиқ тизимида блокчейн технологияларини амалиётга жорий этиш бўйича дастлабки ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Россия Федерацияси Солиқ хизмати блокчейн технологияларини компаниялар билан ишлаш жараёнида “декларация механизмлари ва қўшимча қоғозбозликдан озод бўлиш воситаси” сифатида таъкидламоқда. Мазкур механизм бухгалтерларга бўлган танқисликнинг энг самарали ечими сифатида кўрилмоқда ва иш сифатининг ошишини таъминлаши таъкидланмоқда.
Блокчейн технологиялари биз кундалик фаолиятимизда фойдаланадиган одатий технология – компьютерлар тармоғи бўлиб, бошқа технологияларга нисбатан анча арзон ҳисобланади ва фойдаланиш учун ҳам ниҳоятда қулай.
Бугунги кунда “click.uz” хизмати орқали ҳам шу каби тўлов турларини қисман амалга ошириш мумкин, аммо бунда ўтказмаларнинг дахлсизлиги технологик жиҳатдан тўлиқ кафолатланмаган. Шунингдек, марказий сервернинг мавжудлиги, унда вужудга келиши мумкин бўлган турли хил техник носозликлар эҳтимолдан холи эмаслиги ва хизмат эвазига олинадиган муайян комиссион улуш “click.uz”нинг энг муқобил танлов эмаслигини исботлайди. Шу ўринда, блокчейн технологиялари хорижий экспертлар томонидан солиқ тизимидаги коррупцияга барҳам бериш воситаси сифатида баҳоланаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим
“Juniper Research” аналитик татқиқотлар компаниясининг хулосасига кўра, 2030 йилга келиб, жаҳон бўйича молия муассасалари блокчейн-технологияси ёрдамида трансчегаравий хисоб-китоб операцияларида йилига 27 млрд. $ гача харажатларини иқтисод қилади. Ушбу технологиянинг жорий этилиши эвазига банклар харажатларини 11%гача қисқартириш имконияти юзага келади. Барча қулайлик ва самарадорликларига қарамай, блокчейн технологиялари маълум камчиликларга эга. Жумладан, блокчейн технологияларида тўқнаш келинадиган асосий муаммо – технологияни оммавий жорий этиш. Бунда, блокчейннинг ишлаши учун мавжуд тизимдан воз кечиб, барчасини бошидан бошлаш керак. Лекин мазкур жараён рақамлаштириш билан биргаликда амалга оширилса, нисбатан кўзга ташланмайди. Яна бир камчилик сифатида унинг “энергияга қарамлиги” ни кўрсатиб ўтиш лозим. Бунда кўплаб технологияларнинг жалб этилиши ва кўп энергия талаб этилиши блокчейнни қиммат технологияга айлантиради.
Ҳар қандай бизнес учун асосий вазифалардан бири бу мижоз учун курашдир. Банк сектори ҳам бундан мустасно емас. Бугунги кунда, мижознинг бир банкдан бошқасига ўтиши учун минимал ҳаракат талаб етилади. Хизматлар сифати ва уларни етказиб бериш ўртача кўрсаткичга ега бўлганлиги сабабли бозор янада рақобатбардош бўлиб бормоқда. Бундай шароитда, бошқа даражадаги мижоз билан ишлайдиган киши ғалаба қозонади: у ўз эҳтиёжларини "тахмин" қилиб, уларга жавоб бера олади. Мижозлар ва уларнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида компанияга тақдим этиладиган маълумотлардан энг самарали фойдаланишни таъминлаш керак, уларнинг катта ҳажмлари унга Big Data деб ном берди. Бугунги кунда банклар мижознинг жорий ҳисобварағида қанча пул борлигини ва у қандай хизматлардан фойдаланаётганини билишнинг ўзи кифоя қилмайди - мижоз қандай фикрда эканлигини, нима учун бу банкга келганлигини, хизматларда ўзи учун қандай қийматни, у ёки бу хизмат кераклигини билишини муҳимдир.
Кўпчилик мамлакатларда алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотлаштиришни ривожлантириш миллий стратегияси изчил жорий этилмоқда, шунингдек мамлакатлар ўртасида ахборот ҳамкорлиги жамиятини қуриш ва ривожланиш стратегиясини таъминлаш борасида тузилган дастур ва режалар амалга оширилмоқда. Бундай ёндошиш АКТ иқтисодий-ижтимоий ҳаётда кенг доирада қўллаш, ахборот коммуникациянинг эволюцион ривожланишини таъминлаган ҳолда рақобатни юзага келишини таъминлайди. Ахборот коммуникациянинг ривожланиши кўппараметрли ва кўпфакторли жараён ҳисобланиб, ахборот коммуникация технологияларини, қурилма ва тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида қўллашга ва ахборот жамиятини ва инфраструктурасини шакллантиришга асосланган. Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ. Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу ўз навбатида маҳсулот хоридорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади. Ахборот телекоммуникация тизимининг кенг тармоқ отиб, жадал суръатларда ривожланиши хоридорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулотни ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу ўз навбатида хоридорнинг ўз уйидан ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, хужжат алманиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини таъминлайди. Натижада хоридор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабар топиб туради ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатади. Республикамиз мустақилликка эришгунга қадар асосан хом-ашё маскани бўлиб келган. Хом-ашё, қазилма бойликларимиз, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳоларда сотилар, тайёр истеъмол ҳолатига келтирилганлари эса бир неча бор қиммат баҳода мамлакатимизга келтирилар эди. Бу ўз навбатида валюта жамғармасини чет-элга фоизсиз оқимига юзага келтирган. Мустақиллик шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб ислоҳатлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Ҳом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида мамлакатимизда бир неча қўшма корхоналар ташкил этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келдилар. Ҳамкорлик корхоналарида чет-элга хом ашё эмас, балки тайёр сифатли маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди ва бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот қилиниши маҳсулот учун хоридорлар таркибининг кенгайишига олиб келди. Хоридорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри хоридор манзилига етказиб берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон магазинлар эгаллади. Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кенг қамров топди. Нафақат мамлакатимиз аҳолисидан балки чет-эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келиб турибди. Бу борада ахборот коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу ўз навбатида пул алмашинуви ҳаракатини жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат ётади. чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ва технологиядан фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди. Жаҳон бўйлаб ҳукм сураётган иқтисодий ва молиявий инқироз вақтида тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, хоридорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган. Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида сифатли рақаботбардош маҳсулот ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. Етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга таянади. Бугунги кунга келиб туб аҳоли асосан мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлганлар. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот тан нархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланишнинг асосида ахборот технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади. Ахборот тизимининг ривожланиши на фақат ишлаб чиқариш корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Масалан: саёхат соҳасида хизмат кўрсатишда бир қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик жиҳатдан марказий осиёда жойлашиши, фаслларга боғлиқ иқлимийлиги, қадимий ёдгорлик жойларининг мавжудлиги, тоғ ва дарёларнинг мавжудлиги хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг доимо ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар оқимининг йил сайин мамлакатимизга келишини ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди. Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, маъданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи факторлардан бири уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг хоридоргирлигини таъминламоқда. Маҳсулот ҳаракатининг ривожланиши тушумлар заҳирасини ошишига олиб келмоқда.
Download 21,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish