Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

Наргиза БАБАЕВА, 
Тошкент Молия институти
 мустақил тадқиқотчиси, и.ф.н., доцент.
Су¼урта компаниялари молиявий ресурсларини
шакллантириш асослари
Основы формирования финансовых ресурсов страховых 
компаний
Bases of formation of financial resources of insurance companies
УЎТ: 336.02
Калит сўзлар: 
молия, суғурта компанияси молияси, молиявий пул оқимлари, молиявий ресурслар, 
инвестиция, суғурта мукофоти, суғурта захира, суғурта фонди, устав фонди.
Жаҳон иқтисодиётида суғурта компаниялари 
йирик жамоавий сармоядорлар қаторига киради 
ва фаол инвестиция позициясини эгаллайди. Ушбу 
турдаги фаолият туғридан-тўғри суғурта бозори 
динамикасига боғлиқ. Агар ушбу динамика ижобий 
бўлса, суғурта ҳизматлари сегментида салмоқли 
маб лағлар тўпланиб, суғурталовчиларнинг инвес-
тицион фаолияти давлат бюджетига юкни камайти-
ради ва суғурталовчиларни узоқ муддатли манба-
лар манбаини ташкил қилади.
Жаҳон амалиётида инвестицион фаолият 
суғурта ташкилотларнинг суғурталашдан кейинги 
энг муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Мамлака-
тимизда ҳам суғурта соҳаси бошқа соҳалар сингари 
кенг ривожланмоқда. Миллий суғурта компанияла-
ри томонидан ўз молиявий ресурсларини инвести-
цион фаолиятга йўналтиришга эътибор қаратила 
бошланди.
Суғурта компанияларининг молиявий ресурс-
лари шартномалар тузилган вақтдан бошлаб суғур-
та тўловлари кўринишидаги мажбуриятларнинг ба-
жарилишига, шунингдек, суғурта шартномаларини 
сақлаб турилишини таъминлайдиган инвестиция ва 
бошқа харажатлар, суғурта ва қайта суғурта опера-
циялари учун ишлатиладиган пул даромадлари ва 
тушумларини англатади ва суғурта хизматлари си-
фатини яхшилашга қаратилади.
Суғурта ташкилотининг молиявий ресурсла-
ри ўз маблағлари ва жалб қилинган молиявий маб-
лағлардан иборат.
Суғурта ташкилотининг молиявий ресурслари 
ҳажми ва таркиби суғурта учун қабул қилинган ха-


108
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
СУ£УРТА
тарларнинг даражаси ҳамда таркибига мос келиши 
керак.
Суғурта компанияларининг ўз молиявий ре-
сурсларни шакллантиришда қўйиладиган талаблар 
қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
1. 
Устав капиталини шакллантиришга қўйила-
диган талаблар
. Устав капиталини шакллантириш 
тартиби ва энг кам миқдорлари амалдаги қонун 
ҳужжатларида (суғурта фаолиятига таълуқли қо-
нунчилик ҳужжатлари) ва суғурта компаниясининг 
таъсис ҳужжатларида белгиланади. Масалан: 2018 
йил 1 июлдан бошлаб миллий суғурта компанияла-
ри учун устав капиталларининг энг кам миқдорла-
ри умумий суғурталаш тармоғида – 7,5 миллиард 
сўм. Ҳаётни суғурталаш тармоғида – 10 миллиард 
сўм, мажбурий суғурталаш бўйича – 15 миллиард 
сўм ва фаолияти фақат қайта суғурталаш бўладиган 
бўлса – 30 миллиард сўмни ташкил этади [7].
Шунингдек, 2020 йил 1 июлдан бошлаб улар-
нинг миқдорлари қуйидагиларга оширилди: уму-
мий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида 
ихтиёрий суғуртани амалга ошириш учун – 15 
миллиард сўм, умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта 
қилиш тармоғида мажбурий суғуртани амалга оши-
риш учун – 25 миллиард сўм, фаолияти фақат қайта 
суғурта бўладиган бўлса – 35 миллиард сўмни таш-
кил этиши белгилаб қўйилди [8]. 
2.
 Қўшимча капитални шакллантиришга қўйи-
ладиган талаблар
. Қонунчилик талабларига муво-
фиқ, қўшимча капитал асосий воситаларни қайта 
баҳолаш натижасида олинган маблағлар, акциялар-
ни эмиссия, жойлаштиришдан олинган даромадлар 
ва бошқа ташкилотлардан бепул олинган маблағлар 
ҳисобидан шакллантирилади.
3. 
Захира капиталини шакллантиришга қўйила-
диган талаблар
. Захира капиталини шакллантириш 
методологияси худди қўшимча капитални шакллан-
тиришга ўхшаш тармоқ (соҳа) хусусиятларига эга 
эмас ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини 
ташкил этишнинг умумий тамойилларига мос кела-
ди. Захира капитали компаниянинг молиявий маж-
буриятларни қоплаш учун шакллантирилмайди, 
балки устав капиталига қўшимча сифатида шаклла-
нади. Захира капиталини шакллантириш учун маб-
лағлар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган 
миқдорда, суғурта компанияси таъсисчиларининг 
қарорига биноан соф фойда натижалари бўйича 
тақсимлашда ажратилади.
4. 
Фойда ва махсус фондларни шакллантиришга 
қўйиладиган талаблар
. Суғурта компаниясининг 
фойдаси компания фаолиятининг якуний молия-
вий натижасини англатади ва суғурталовчининг 
капиталидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни 
тузиш бўйича тартибга солинадиган талабларга 
мувофиқ тақсимланмаган даромад ҳаёт ва ҳаётдан 
ташқари алоҳида суғурта турлари бўйича ҳосил 
бўладиган соф фойда (зарар)ни ўз ичига олади. Шу 
билан бирга суғурта компаниясининг ҳисоб сиёса-
тида бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун даромадлар 
ҳамда харажатларни шакллантириш талаби белги-
лаб қўйилиши мумкин. 
Суғурта иштирокчилари ўртасидаги муноса-
батларнинг эквивалентлиги тамойилларига риоя 
қилиш учун суғурта компанияси жорий операция-
лардан келадиган даромадларни оширишга интил-
маслиги керак. Шунга қарамай, суғурта операция-
лари жуда катта фойда келтириши мумкин, аммо 
уни олиш суғурта компаниясининг асосий мақса-
дига айланиши керак эмас. Суғурта компанияси-
нинг ижтимоий самарадорлиги муҳим аҳамият касб 
этади.
Фойда туфайли, суғурта компаниясининг ички 
ҳужжатларига мувофиқ, турли хил жамғарма ва ис-
теъмол фондлари ташкил этилиши мумкин бўлади. 
5. 
Соф активларни шакллантиришга қўйилади-
ган талаблар
. Молиявий ҳисоботларни тузиш жа-
раёни суғурта компаниялари мажбурий тартибда 
мажбуриятлардан озод қилинган соф активлар қий-
матини ҳисоблаб чиқадилар. Соф активлар қийма-
ти, ҳажми суғурта компаниясининг кредиторлари 
олдидаги мажбуриятларини бажариш кафолати-
нинг даражасини кўрсатади. Шу билан бирга, соф 
активларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг қий-
мати суғурта компаниясининг устав капиталидан 
кам бўлмаслиги керак. 
6. 
Суғурта компанияси ўз маблағларининг етар-
лик даражасига талаблар.
Ўз маблағларининг миқ-
дори давлатнинг талабларига ва суғурта компани-
ясининг эҳтиёжлари боғлиқ бўлади. Бу молиявий 
хафсизликни кафолатлаш учун етарли бўлиши ке-
рак, шунинг учун уни режалаштириш ва назорат 
қилиш лозим. Шу билан бирга, капиталнинг етар-
лилик миқдори сифатида қуйидаги икки кўрсаткич-
нинг каттаси қабул қилинади, булар ички ва ташқи 
капиталнинг етарлилик даражаси. 
Шундай қилиб, ўз молиявий ресурсларнинг ҳа-
жми суғурта компанияси фаолиятининг дастлаб-
ки босқичида муҳимдир, чунки, ушбу босқичда, 


109
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
СУ£УРТА
суғурта фонди ҳали етарлича шаклланмаган ва йи-
рик зарарларни қоплаш имконига эга бўлмайди. Бу 
жараёнда суғурта компаниясининг устав капитали 
фаолият жараёнидаги молиявий рискларни бошқа-
риш имконини беради. Шу билан бирга, ўз молия-
вий ресурслар суғурта компаниясининг молиявий 
барқарорлик омили сифатида хизмат қилади. Улар-
нинг ҳажми суғурта мажбуриятларини тўлиқ ва ўз 
вақтида бажариш учун етарли бўлиши керак. Бун-
да ўз маблағларининг етарлилик даражаси суғурта 
компаниясининг тўлов қобилиятига қўйиладиган 
ташқи ва ички талаблар билан белгиланади.
Баланс мажбуриятларини шакллантириш бўйи-
ча тартибга солинадиган талабларга мувофиқ 
суғурта компаниясининг мажбуриятлари заёмлар 
ва кредитлардан иборат бўлган қарз маблағлари 
ҳамда бошқа мажбуриятларни ўз ичига олади. 
Қарзга олинган молиявий ресурслар таркиби-
да ташқи, ички манбалардан қисқа ва узоқ муддат 
даврларга жалб қилинган маблағлар киради. Мо-
лиявий маблағларни шакллантиришда банк ман-
баидан фойдаланиш кенг мақсадли ва турли шакл-
ларда амалга оширилиши жиҳатидан кенг қиррали 
ҳисобланади. Қарз олиш манбаларидан яна бири 
бу суғурта компаниясининг ўз қимматли қоғозла-
рини чиқариш ҳисобланади ва улар компаниянинг 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish