66
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ªИШЛОª Х¡ЖАЛИГИ
ни тежайдиган замонавий агротехнологияларни
жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ
хўжалиги техникасидан фойдаланиш” масаласи
муҳим вазифалар қаторида белгилаб қўйилди.
Бугунги кунда фаолият юритаётган фермер
хўжаликларининг асосий қисми агротехник чо-
ра-тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказиш
учун зарур бўлган барча турдаги техника воси-
таларига эга эмас, соҳада ҳанузгача монопол кор-
хоналар таъсири сақланиб қолган, соғлом рақобат
муҳити етарлича шаклланмаган.
Бу эса техника
воситалари билан таъминлаш бўйича эркин бо-
зорнинг ривожланишига асосий тўсиқ бўлмоқда.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда иқтисо-
диётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хў-
жалигида устувор хўжалик юритиш шакли бўлган
фермер хўжаликларини техника воситалари билан
таъминлаш, уларда янги технологияларни жорий
этишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш
механизмларини такомиллаштириш бўйича ил-
мий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг энг долзарб маса-
лаларидан биридир.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги корхо-
наларини турли манбалар орқали, яъни лизинг,
кредит ва ўз маблағлари ҳисобига техника сотиб
олиш ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатдики, фер-
мер хўжаликлари томонидан лизинг асосида тех-
ника воситаларини сотиб олиш ҳажмлари 14-15
фоизга камайган бўлиб, тижорат банклари креди-
ти ҳисобига эса аксинча 12-13 фоизга ва фермер
хўжаликларнинг ўз маблағи ҳисобига сотиб олиш
ҳажмлари ҳам 1-1,5 фоизга ортиб борган. Демак,
фермерлар томонидан техника воситаларини
лизинг асосида сотиб
олиш суръати охирги йил-
ларда пасайиб бормоқда ҳамда банк кредити ва ўз
маблағлари ҳисобига сотиб олиш салмоғи ортиб
борган. Буни фермер хўжаликларининг молия-
вий ҳолати яхшиланиб бораётганлиги билан, яъни
ижобий ҳолат сифатида изоҳлаш мумкин, бироқ
бошқа томондан эса лизинг муассасалари томо-
нидан лизинг шартлари қониқтирмаслиги, асосан
мамлакитимизда ишлаб чиқарилган техника воси-
талари ҳамда кўп ҳолатларда лизингга фақат трак-
тор ва прицеплар берилаётганлиги, бошқа турдаги
техника воситалари, жумладан, қишлоқ хўжалик
машиналари тўлиғича кредит ҳисобига ёки хўжа-
ликларнинг ўз маблағларига сотиб олинаётганли-
гини таъкидлаш лозим. Шу боис, республикада
қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга бериш
амалиётини
янада ривожлантириш, бунда бирин-
чи навбатда лизингга бериладиган лизинг пред-
метлари ассортиментини кенгайтириш, бунда
трактор ва машиналар билан биргаликда тармоқда
кўп қўлланиладиган қишлоқ хўжалик машиналари-
ни, айниқса хориж техникаларини лизингга бериш
амалиётини кенг жорий қилиш, лизинг шартнома-
ларини бажарилиши устидан қатъий назоратни
ўрнатиш, лизинг соҳасида соғлом рақобат муҳи-
тини яратиш, бунда нодавлат сектори шаклланти-
ришни рағбатлантириш ҳамда бошқа шу каби бир
қатор ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий чора-тад-
бирлар мажмуини амалга ошириш талаб этилади.
Лизинг асосида таъминлашда фермер хўжалик-
лари учун асосий қийинчилик бошланғич тўловни
тўлаш, шунингдек, дастлабки уч
йил мобайнида
техниканинг тўлиқ қийматини тўлаб бериш жара-
ёнларида содир бўлмоқда, бу эса сунъий равишда
маҳсулот таннархининг ошиб кетишига олиб кел-
моқда. Аксарият хўжаликлар дастлабки, аванс
тўловини тўлаш имконига эга бўлмаяпти. Тўлов-
ларни ўз вақтида амалга ошириш борасида ҳам бир
қатор қийинчиликлар вужудга келмоқда. Натижа-
да эса лизингга берувчилар фаолиятининг ривож-
ланишида ҳам сезиларли силжишлар рўй берма-
япти, лизинг тизимининг самараси пастлигича
қолмоқда. Демак, бугунги кунда қишлоқ хўжали-
гининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланган
пахтачилик ва ғаллачилик тармоқларини техника
воситалари ҳамда илғор
технологиялар билан
таъминланиш талаб даражасидан пастлигича қол-
моқда, натижада ишлаб чиқариш жараёнларини
механизациялашганлик даражаси ҳам пастлигича
қолмоқда. Бунга боғлиқ ҳолда пахтачилик хўжа-
ликларини энергетик қувватлар ва фондлар билан
таъминланиш ҳамда улардан фойдаланиш сама-
радорлиги ҳам талабга жавоб бермаяпти, хўжа-
ликларни техника воситалари билан таъминлаш-
нинг турли манбалари, хусусан, кредит ва лизинг
муассасалари ҳам суст ривожланмоқда, бунга эса
кўп жиҳатдан ҳўжаликлар молиявий ҳолатининг
ёмонлашиб бориши, техника воситалари нархи ва
унумининг юқорилиги, хўжаликлар ер майдонла-
рининг майдалашуви, саноат ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари нархлари ўртасидаги номутаноси-
блик ва бошқа омиллар ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда
таъкид лаш жоизки,
техника воситалари билан таъминлаш ва улардан
фойдаланишнинг янги усулларини, хусусан, тех-
никадан биргаликда фойдаланиш, ижара, прокат
67
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ªИШЛОª Х¡ЖАЛИГИ
ва уюшма каби механизмларини кенг жорий қи-
лиш яхши натижа бериши мумкин.
Қуйидаги 1-жадвалда қишлоқ хўжалигини за-
монавий техника воситалари билан таъминлашда
тижорат банклари томонидан кредитлаш, лизинг
асосда таъминлаш ва фермер хўжаликларининг ўз
маблағлари ҳисобига сотиб олиш механизмлари
бўйича тавсиялар келтирилган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг
иқтисодий самарадорлиги нафақат юқори унумли
техникалар ва
машиналар сони, илғор технология-
лар, ишлаб чиқариш комплекс механизациялаш
ҳамда автоматлаштириш, илмий-техник тараққи-
ётнинг бошқа омиллари билан белгиланади, шу-
нингдек, ушбу жараёнда ишлаб чиқаришнинг
ижтимоий-иқтисодий шароитлари ҳам муҳим
ўрин тутади. Буларга моддий рағбатлантириш
шакл
ларини такомиллаштириш орқали инсон
Do'stlaringiz bilan baham: