Р. Т. Камилов “ ” 2014 йил



Download 16,32 Kb.
Sana21.05.2022
Hajmi16,32 Kb.
#606571
Bog'liq
Ёш сиёсатчи йўриқномаси





Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Ўзбекистон ХДП Марказий
Кенгаши раиси ўринбосари


_____________Р.Т.Камилов
___”_____________2014 йил


Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан “Ёш сиёсатчи” кўрик-танловини ўтказиш бўйича


йўриқнома

Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови қуйидаги 4 босқичда ўтказилади:


1-босқич – бошланғич партия ташкилотларида;
2-босқич – туман ва шаҳарлар миқёсида;
3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида;
4-босқич – республика миқёсида.
“Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ҳудудлардаги бошланғич партия ташкилотларида қуйидаги тартибда ўтказилади:


1-босқич
Ушбу босқич туман ва шаҳар кенгашлари партия ташкилотлари томонидан 2014 йилнинг 20 февралидан 30 мартигача бўлган даврда ўтказилади.
- туман-шаҳар ҳудудлари харитасида фуқаролар йиғини, ташкилотлар ва ўқув муассасалардаги бошлангич партия ташкилотлари зичлигини, уларда 30 ёшгача бўлган партия аъзолари сонини инобатга олган холда
5 та худуд (округ) белгилаб олинади.
- туман-шаҳарлардаги бошланғич партия ташкилоти, корхона ва ўқув муассасаларидаги ЎзХДПга аъзо бўлган ёшлар белгиланган ҳудуд (округ)да иштирок этади;
- “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчилари ва фаолларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари шакллантирилади.
- тарғибот ишларига БПТлар раҳбарлари, партия фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари жалб этилиши мумкин.
- тарғибот ишлари натижасида ҳар бир ҳудудда кўрик-танловда иштирок этиш истагини билдирган 15 нафаргача ёшлар, агарда партия сафига қабул қилинмаган бўлса, қабул қилинади, сўнг уларнинг рўйхати ҳамда анкеталари шакллантирилади.
- кўрик-танловнинг 5 та ҳудуд (округ) бўйича ўтказиш жойлари ва муддатлари белгиланади;
- кўрик-танловни ўтказишда ҳар бир ҳудуд (округ) бўйича, унда жойлашган ташкилотлар, ўқув муассасаларининг катта мажлислар зали мавжудлиги аниқланади;
- 5 та ҳудудий (округ) кўрик-танлов ўтказилиши ҳар хил муддатларда битта бинода ташкил этилиши мумкин.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг ҳудудий босқичида ўтказиладиган кўрик-танловда “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови Низоми талабларига мувофиқ битта умумий ҳакамлар ҳайъати (5 кишидан иборат Ўзбекистон ХДП кенгашларининг тажрибали ҳодимлари, сиёсатшунослар, депутатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари) ва саноқ комиссияси (3 кишидан иборат) тузилади.
Кўрик-танлов якунларига кўра ҳар бир ҳудуддан иштирок этиб, ғолиб бўлганлар тақдирланади ҳамда туман-шаҳар босқичига йўлланма олади.


2-босқич
Ушбу босқич туман ва шаҳар кенгашлари партия ташкилотлари томонидан 2014 йилнинг 1 апрелидан 25 майигача бўлган даврда ўтказилади.
Кўрик-танловнинг бошланғич партия ташкилотлари миқёсида ҳар бир ҳудуддан (округ) 1-3 ўринни эгаллаган 15 нафар иштирокчи қатнашади.
Ушбу босқичда ҳудудий босқичда тузилган ҳакамлар ҳайъати ва саноқ комиссияси фаолият кўрсатади.
Туман ва шаҳар босқичида 1-3 ўринни эгаллаган ғолиблар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Кўрик-танловда
1-ўринни эгаллаган иштирокчи вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олади.
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари тегишли ҳудудий партия ташкилотлари томонидан 2014 йилнинг 1 июнидан 1 июлигача бўлган даврда ўтказилади.
Вилоят босқичида алоҳида ҳакамлар ҳайъати ва саноқ комиссияси тузилади.
Кўрик-танловда 1-3 ўринни эгаллаган ғолиблар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Бундан ташқари кўрик-танлов иштирокчилари қўшимча номинациялар бўйича тақдирланади. Шунингдек, 1-ўринни эгаллаган иштирокчи республика босқичига йўлланма олади.
4-босқич
Ушбу босқич ЎзХДП Марказий Кенгаши томонидан 2014 йилнинг сентябрь ойида ўтказилади.
Кўрик-танловда 1-3 ўринни эгаллаган ғолиблар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Бундан ташқари кўрик-танлов иштирокчилари қўшимча номинациялар бўйича тақдирланади.
Барча босқичлардаги тадбирлар ўтказиладиган жойлар байрамона безатилади, кўрик-танловда ёшларнинг кенг иштироки таъминланишига эътибор қаратилади (иштирокчилардан ташқари, томошабин сифатида).
“Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови босқичлари ғолибларининг танлов юзасидан тафсилотлари, фикр-мулоҳазалари, ижтимоий лойиҳалари ҳамда мамлакатимиз ёшлари учун намуна бўла оладиган, хозирги замона қаҳрамонлари сифатида “Ўзбекистон овози” ва “Голос Узбекистана” газеталарида ва ҳудудий ва марказий оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
Барча босқичлар ғолиблари, уларнинг хоҳишларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ХДП тегишли кенгашларининг кадрлар захирасига олиниб, партия фаолиятига жамоатчилик асосида жалб қилинади. Бундан ташқари, улар “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ташкил этиладиган “Ёш сиёсатчи” клублари аъзолигига қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Истиқбол” ёшлар қаноти маркази раҳбари Ш.Абдурахманов
Download 16,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish