Р ш т ё и м с ф 1 хирургия булими реферат



Download 18,85 Kb.
Sana25.03.2022
Hajmi18,85 Kb.
#509370
TuriРеферат
Bog'liq
Согликни Саклаш Вазирлиги



Согликни Саклаш Вазирлиги
Р Ш Т Ё И М С Ф
1 хирургия булими

РЕФЕРАТ

Аҳоли орасида ОИВ инфексияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар. ОИВ инфексияси билан яшовчи шахслар билан ишлаш жараёнида тиббий этика ва деонтологияга амал қилиш.


Бажарди: Сайдуллаева Ш

2022
Аҳоли орасида ОИВ инфексияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар. ОИВ инфексияси билан яшовчи шахслар билан ишлаш жараёнида тиббий этика ва деонтологияга амал қилиш.

ОИВ инфексиясининг тарқалиши сабаблари ва шароитларини ҳудудлар бўйича мунтазам таҳлил этиш, миллий анъана ва маънавий-ахлоқий асосларни инобатга олган ҳолда аҳолининг кенг қатламлари орасида мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;


ҳудудлар хусусиятларидан келиб чиқиб, маҳаллий молиявий, моддий ва кадрлар ресурслари сафарбар қилинишини кўзда тутувчи ОИВ инфексияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар режаларини қабул қилиш;
мамлакатда ОИВ инфексияси профилактикаси, ташҳис қўйиш ва уни даволаш соҳаларида маҳаллий илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этишни таъминлаш, шунингдек, соҳа бўйича етакчи хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
ОИВ инфексияси ва ёндош касалликларни аниқлаш учун замонавий диагностикумлар ва тест-системаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу жумладан, инвестицияларни жалб этиш ва давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш;
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мазкур йўналишда етакчи халқаро таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, ОИВ инфексияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликдаги илмий-амалий тадбирларни амалга ошириш;
юқори сифатли ретровирусга қарши дори воситаларини харид қилишда Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш улушини босқичма-босқич ошириб бориш;
ОИВни юқтириб олганларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни кучайтириш, шунингдек, ОИВ инфексияли оналардан туғилган болаларни қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминлаш тизимини яратиш;
ОИЦга қарши кураш муассасаларининг, шу жумладан, туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
ОИВ инфексиясига қарши курашиш бўйича фаолиятни тизимли таҳлил этиш ва тадбирларни режалаштириш учун тиббиёт муассасалари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш.
Консепсия қуйидагиларни ўз ичига олади:

ОИВ инфексияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ва асосий вазифалари;


ОИВ касаллигининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммоллари;
ОИВ инфексияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари;
кутилаётган натижалар.

Консепсиянинг асосий мақсадлари:

аҳоли ўртасида ОИВ инфексиясини тарқалишини камайтириш;
ОИВ инфексиясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
аҳолининг турли қатламлари, шунингдек, ОИВ инфексиясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфексияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш;
ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфексияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш;
ижтимоий тармоқларда ОИВ инфексияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфексияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари консепсиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ҳам тасдиқланди. У қуйидагилардан иборат:

ОИВ инфексиясининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар рўйхати;
ушбу тадбирларни амалга ошириш механизмлари;
бажариш муддатлари;
тадбирларни молиялаштириш манбалари;
масъул ижрочилар рўйхати.

«Йўл харитаси»да жами 23 та тадбир назарда тутилган. Улар орасида:

ОИВни олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш;
ОИЦга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Республикада аҳолининг барча қатлами, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфексиясидан хабардорлик даражасини ошириш;
аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамровини ошириш ва бошқалар.
ОИВнинг онадан болага ơтиш профилактикаси ва педиатрик ОИВ хизматларини она ва бола саломатлиги муҳофазаси хизматлари ва тиббий таълим дастури таркибига қơшиш орқали яхшилаш;

Вояга этмаган болалар ва ơсмирлар орасида соғлом ҳаёт тарзини илгари суриш орқали ОИВ касаллигининг олдини олиш;

Ҳукумат ва барча ҳамкорларни ОИВ билан касалланган одамларга нисбатан камситиш ва дискриминасияни бартараф қилишда, ҳамда жамиятда тенг ҳуқуқли шарт - шароитлар билан таъминлашда кơмаклашиш;

Амбулатория марказлари орқали ОИЦ билан касалланган болалар ва уларнинг оилаларига даволаниш, ҳимояланиш ва психологик хизматлар кơрсатишга имкониятлар беришни кучайтириш;

Янги туғилган чақалоқлар орасида ОИЦ дастлабки диагностикаси борасида Куруқ қон томчиси методологияси орқали инноватив диагностика қилишни олға суриш.

Ресурслар


УНИЦЕФ оилавий штфокорларнинг ОИЦ/Болалар касалликларини комплекс бошқаруви бơйича салоҳиятини ошириш тадбирларини қơллаб - қувватлади. Ушбу модул тиббиёт олий ơқув юртларининг таълим дастурига киритилди;

ОИЦ билан касалланган болаларни даволовчи педиатрларга ва тиббий ёрдам кơрсатувчи хизматларга кơмаклашиш ва дастлабки диагностика ва тезкор даволанишга имкониятлар яратиш мақсадида педиатрик ОИЦ бошқаруви бơйича ơқитувчилар миллий гуруҳи ташкил қилинди;



Сифатли профилактика хизмати кơрсатиш мақсадида Она ва бола саломатлиги муҳофазаси соҳасида кơп сонли соғлиқни сақлаш мутахассислари ОИЦ касаллигининг онадан болага ơтиш профилактикасининг самарали перинатал ёрдамига бирлаштирилган ҳолда ташкил қилинди.

Ҳавф-хатарга учраши мумкин бơлган вояга этмаган ёшлар орасида ОИВ/ОИЦ бơйича ихтиёрий маслаҳатлар олиш, даволаш ва ёрдам хизматларини яхшилаш мақсадида ёшларга дơстона муносабатдаги тиббий хизматлар консепсияси тиббий таълим дастурига киритилди;
Download 18,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish