Иккинчи босқич — қонун лойиҳасини муҳокама қилиш.
Қонун лойиҳасини муҳокама этиш қонун яратиш жараёнининг муҳим босқичидир. Бу босқич қонун чиқарувчи органга қонун лойиҳаси тақдим этилиб, у сессия кун тартибига киргач бошланади. Қарор топган анъанага кўра, қонун лойиҳаси икки хил тарзда муҳокама қилинади: аксарият ҳолларда, умумий қоидага биноан, парламент — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларида муҳокама этилади; мамлакат ҳаётининг ўта муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган қонунларнинг лойиҳалари эса кенг халқ муҳокамасига чиқарилади. Барча қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига қўйиш мажбурий қоида эмас. Умумхалқ муҳокамалари сўнгги йилларда қонунчилик тажрибасида кенг қўлланилаётган демократик институтдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |