RH 45-090.1:2013
40
жўнатувчининг манзилига қайтарилади. Тўлаш учун яроқсиз маркалар
қалам билан айлана ичига олинади ва бундай марка ѐнига ноль (0) рақами
ѐзиб қўйилади (25-расм).
25-расм. Тўлаш учун яроқсиз маркалар белгиланиши
Ёзма хат-хабарларга штемпел изи
туширилгандан кейин саралаш
учун топширилади.
7.1.2.6 Алоқа бўлимларида оддий ѐзма хат-хабарлар маҳаллий
хат-хабарларни ажратган ҳолда бирма-бир сараламасдан жўнатмалар
йиғиндисига шакллантирилади.
7.1.2.7 Почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғла-
малари)нинг иш жойларида қабул қилинган буюртма почта жўнатмалари
(хатлар, почта варақчалари, бандероллар, секограммалар) номма-ном
текширилиб ва икки нусхада тузиладиган ѐки ШКдан босиб чиқариладиган
11-шаклдаги реестрга имзо қўйдирилиб, ишлов бериш ва жўнатиш учун
жадвал билан белгиланган муддатларда берилади. Реестрда штрихкод ѐки
3-шаклдаги дафтар бўйича уларнинг рақамлари ва умумий миқдори сўзлар
билан ѐзилади.
Бунда маҳаллий буюртма жўнатмалар алоҳида йиғиндиларга
ажратилади.
Буюртма майда
пакетлар, қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати
эълон қилинган бандероллар учун белгиланган тартибда 16-шаклдаги
юкхатга ѐзилиб, ишлов бериш ва жўнатиш учун берилади (ушбу Қоидала-
рнинг 7.2.2.1-банди). Бунда «Қиймати эълон қилинган сумма» устунида
чизиқ чизиб қўйилади.
Буюртма почта жўнатмаларини қабул қилувчи алоқа ходими имзо
қўйишдан олдин ўровнинг бутунлигига эътибор берган ҳолда
уларнинг
ташқи ҳолатини кўздан кечириши керак.
7.1.2.8 Буюртма почта жўнатмалари (хатлар, почта варақчалари,
бандероллар, секограммалар) 11-шаклдаги реестрга номма-ном ѐзилиб
жўнатилади, улар дастлаб жўнатмалар йиғиндисига жойланади ва ушбу
0
0
Тўлаш
учун яроқ-
сиз почта
маркаси
RH 45-090.1:2013
41
Қоидаларнинг 7.1.2.10 − 7.1.2.14-бандларида кўрсатилган тартибда
жўнатилади.
Буюртма майда пакетлар 16-шаклдаги юкхатга ушбу Қоидаларнинг
7.2.2.3-бандида кўрсатилган тартибда номма-ном ѐзилиб, суғурта қопларда
қиймати эълон қилинган хатлар, қиймати эълон қилинган бандероллар
билан бирга жўнатилади. Бунда «Қиймати эълон қилинган сумма»
устунида чизиқ чизиб қўйилади.
Буюртма почта жўнатмалари махсус
ажратилган иш жойларида
сараланади.
7.1.2.9 Почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси
боғламалари, алмашинув пунктлари)да оддий ва буюртма ѐзма
хат-хабарлар вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича вилоят
марказлари, Тошкент шаҳри учун ѐзма хат-хабарларни ажратган ҳолда
сараланади.
Маҳаллий ѐзма хат-хабарлар етказиб берувчи алоқа бўлими ѐки
етказиб бериш участкалари бўйича сараланади.
Do'stlaringiz bilan baham: