RH 45-090.1:2013
239
14.1.4 Ишлаб чиқариш ҳужжатларини сақлаш
14.1.4.1
Почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламалари, поч-
тамтлар)да ҳужжатларнинг назоратдан сўнг боғламлари, уларни сақлаш
учун жавобгар шахсга, алоқа бўлимларида эса, алоқа бўлими бошлиғи
(ўринбосари)га топширилади.
Иш жойларида ҳужжатлар боғламини сақлашга рухсат
этилмайди.
14.1.4.2
Алоқа бўлимларининг қабул қилинган, топширилган, келган
ва жўнатилган почта, курьерлик жўнатмалари ҳамда буюмлар учун
ҳужжатлар ярим йил вақт ўтгандан сўнг (ҳужжатли текширувдан сўнг
10 кундан кечиктирмай) сақлаш учун, бўйсунувига кўра, почта алоқаси
объекти (почтамт,
почта алоқаси боғламаси)га алоҳида қопларда
жўнатилади. Қоплардаги жойланмаларга икки нусхада рўйхат тузилади,
унда ҳужжатларнинг номи, қайси даврга тааллуқлилиги (бошланган ва
тугаган сана), боғламлар, дафтарлар сони кўрсатилади. Рўйхатнинг
биринчи нусхаси қоп ичига солинади, иккинчи нусхаси эса, алоқа
бўлимида қолади ва алоҳида боғламга тикиб қўйилади.
Сақлаш учун жўнатиладиган ҳужжатлар жойланган қоплар суғурта
муҳри билан муҳрланади ва 16-шаклдаги умумий юкхатга ѐзиб қўйилади.
Тўлиқ ва қисман фойдаланилган 1, 47-шакллардаги квитанция
дафтарлари ШК кундаликлари, бошқа ҳисобот ҳужжатлари билан бирга
ҳисобот даври тугаши билан қабул қилинган почта, курьерлик
жўнатмалари учун тарификацияни ва тўлов тўлиқ киримга олинганлигини
текшириш учун почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси
боғламаси)га рўйхат бўйича топширилади. Фойдаланилмаган 1, 47-
дафтардан квитанциялар устидан хочсимон қилиб чизиқ чизилади.
14.1.4.3
Почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси
боғламалари)да барча ҳужжатлар, шу жумладан уларга ҳисоб топширувчи
алоқа бўлимларидан олинган ҳужжатлар ҳам, уларга тегишли бўлган бир
ойлик муддат тугаши билан, сақлаш учун рўйхат бўйича архивга
топширилади. Дафтарлар қабул қилинган почта, курьерлик жўнатмалари
учун тарификацияни ва тўлов тўлиқ киримга олинганлигини текширгандан
сўнг архивга топширилади. Барча ҳужжатлар рўйхат нусхасига имзо
қўйдирилиб топширилади.
Почта
алоқаси
объектлари
(почтамтлар,
почта
алоқаси
боғламалари)нинг архивларида ишлаб чиқариш ҳужжатлари токчалардаги
махсус картотека қутиларида ѐки алоқа бўлимлари ва ойлари бўйича
боғламларга боғланган ҳолда сақланади. Ҳисобга олиш ва сақлаш
муддатлари RH 45-176 талабларига қатъиян мос келиши керак.
14.1.4.4
Почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси
боғламаси)нинг раҳбарлари шахсан (улар йўқлигида ўринбосарлари)
назорат қилувчи шахслар (улар бор бўлган жойда) томонидан амалга
ошириладиган текширувлардан қатъи назар қуйидагиларни бажариши
керак:
RH 45-090.1:2013
240
а) иш куни бошида операцион зал ва иш жойларининг фойдала-
нувчиларга маданий хизмат кўрсатиш учун тайѐрлигини текшириш;
b) почта, курьерлик жўнатмаларининг бутлиги таъминланганлигини
доимий текшириб туриш;
c) почта, курьерлик жўнатмаларининг ўз вақтида ва тўлиқ келиши,
ишлов берилиши, жўнатилиши ва етказиб берилишини назорат қилиш;
d) почта алмашинуви ва почта буюмларининг очилишида вақти-
вақти билан иштирок этиш;
e) таклифлар (шикоятлар)ни ҳар куни кузатиб бориш ва улар бўйича
зарур чораларни кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |