Оддий ѐзма хат-хабарлар дафтар умумий сони билан, рўйхатга
олинадиган ѐзма хат-хабарлар эса, номма-ном ѐзилади. Шикастланган,
шунингдек, манзиллари ўчиб кетган почта, курьерлик жўнатмалари, агар
унинг юбориш маълумотларини аниқлаш мумкин бўлмаса, турлари бўйича
ҳисоблаш билан ѐзилади. 21-шаклдаги дафтар рақамланади, ип ўтказиб
боғланади, муҳрланади ва почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси
боғламаси) раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.
13.3.2.3
Жўнатувчи (адресат)га сақланаѐтган почта, курьерлик
жўнатмасини бериш тўғрисида фойдаланувчининг ҳужжатлар билан
асос- ланган аризаси ѐки почта алоқаси объектининг хати олингандан
кейин, почта, курьерлик жўнатмаси бериш учун жўнатилади (қайта
жўнатилади). Бундай ҳолатларда 21-шаклдаги дафтарда почта жўнатмаси
қачон, қаерга ва қандай ҳужжат асосида жўнатилгани (қайта жўнатилгани)
тўғрисида белги қўйилади.
13.3.2.4 Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларини вақтинча
сақлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, олти ой давомида
почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)
томонидан амалга оширилади.
13.3.3 Почта, курьерлик жўнатмаларини очиш ва унинг
жойланмаларини сотиш
13.3.3.1 Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмалари, уларнинг
жойланмаларини сотиш учун чоракда камида бир марта, уларни қабул
қилиш кунидан бошлаб олти ой ўтган шарти билан, очилади. Агар
тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларини очиш кунида алоҳида
почта, курьерлик жўнатмаларини сақлаш муддати олти ойдан камроқ
ташкил этса, ушбу жўнатмалар кейинги очиш кунигача сақлаш учун
қолдирилади.
Почта алоқасининг объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг
раҳбари, ходимлари таркибидаги комиссия томонидан очиш амалга
оширилади. Почта, курьерлик жўнатмаларини очиш тўғрисида
51-шаклдаги далолатнома тузилади, унда рўйхатга олинадиган почта,
курьерлик жўнатмаларининг турлари ва уларнинг тўлиқ юбориш
маълумотлари номма-ном санаб ўтилади, шунингдек, ҳар бир почта,
курьерлик жўнатмасининг жойланмаси: қимматли қоғозлар, ҳужжатлар,
пуллар, қимматбаҳо тошлар, нодир металлар ва бошқа буюмлар уларнинг
тўлиқ тавсифи билан (оғирлиги, ўлчами, миқдори, баҳоси ва ҳ.к) ѐзилади.
Оддий почта жўнатмалари 51-шаклдаги далолатномага улардаги аниқлан-
ган жойланмалар (ҳужжатлар, пуллар ва бошқалар) саналган ҳолда
миқдори билан ѐзилади. Далолатнома комиссиянинг барча аъзолари
томонидан имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: