Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари


Қиймати эълон қилинган халқаро хатлар



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

 
9.4 Қиймати эълон қилинган халқаро хатлар 
 
9.4.1 Халқаро қиймати эълон қилинган хатларни қабул
қилиш ва ишлов бериш ва йўллаш 
9.4.1.1
 
Қиймати эълон қилинган халқаро хатлар очиқ ҳолда,
белгиланган ўлчамдаги конвертларда, Почта алоқаси хизматларини 
кўрсатиш қоидаларининг 65-банди ва 2-иловаси [1]га мувофиқ қабул 
қилинади. 
Халқаро қиймати эълон қилинган хатларга жўнатувчи икки нусхада 
107-шаклдаги рўйхатни тузади. 
Халқаро қиймати эълон қилинган
х
атни қабул қилишда алоқа 
ходими қуйидагиларни бажариши керак: 
а) RH 45-165 бўйича қиймати эълон қилинган хатларни белгиланган 
мамлакатга қабул қилиш ўрнатилганлиги; жойланган предметларни 
жўнатиш учун рухсат берилганлиги; хатни қабул қилиш кунида 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича МЎҲда 
қайта ҳисоб-китоб қилищда сўмларда уларни баҳолаш суммаси ушбу 
мамлакатга МЎҲда белгиланган чекланган қиймати эълон қилинган 
суммадан ошмаслиги; хат тўғри ўралиши ва манзил ѐзилишини 
текшириши; 


RH 45-090.1:2013 
139 
b) жойланмани 107-шаклдаги рўйхат билан солиштириши, 
рўйхатнинг иккала нусхасига имзо қўйиши ва қабул қилиш санаси бўлган 
тақвим штемпели изини тушириши; 
c) сўмлардаги баҳолаш суммасини МЎҲдаги эквивалент суммага 
кўчириши ва уни хатнинг ўровидаги эълон қилинган қийматини акс 
эттирувчи суммасини сўмларда рангли қалам билан ажратиб, рақамлар 
ѐнига ѐки рақамлар остига ѐзиши. Ушбу маълумотлар 107-шаклдаги 
рўйхатда ва 1-шаклдаги дафтардан (ШК) квитанцияда кўрсатилган бўлиши
керак; 
d) қиймати эълон қилинган хатнинг манзил томонидаги юқори чап 
бурчагида штрихкоди
бўлган CN 06 ѐрлиқни ѐпиштириши; 
e) манзил томонининг юқори ўнг қисмида 
"ТР"
(Йиғим ундирилган) 
штамп изини, паст қисмида эса – қабул қилиш санаси бўлган тақвим 
штемпели изини тушириши; 
f) жўнатувчи иштирокида рўйхат ва жойланмани конвертга солиши, 
унинг барча копқоқларини елимлаб суғурта муҳри билан муҳрлаши ѐки 
қоғоз ѐки синтетик елимли тасмани конверт қопқоғига ѐпиштириши. Бунда 
тасмада қиймати эълон қилинган хатни қабул қилиш санаси ѐки қабул 
қилиш жойининг почта алоқаси объектининг номи бўлган тақвим 
штемпели изи шундай тушириладики, изнинг бир қисми тасмага, қолган 
қисми конвертга туширилган бўлиши керак. Шаффоф елимли тасмани 
тақвим штемпели изи ѐки қабул қилиш жойидаги почта алоқаси 
объектининг номи бўлмаган ҳолда елимлашга рухсат этилмайди; 
g) хатни тарозида тортиб кўриши, оғирлиги ва эълон қилинган
қиймати учун, шунингдек, буюртма учун тўловни белгилаши, тўловнинг 
умумий суммасини рақамлар билан «
ТР
» (Йиғим ундирилган) штамп изига 
ѐзиши, хатнинг грамм ҳисобидаги оғирлигини унинг манзил томонининг 
чап қисмида кўрсатиши (74-расм). 
9.4.1.2
 
Халқаро қиймати эълон қилинган хатни қабул қилишда 
жўнатувчига қиймати эълон қилинган ички хатлар учун белгиланган 
маълумотлардан ташқари белгиланган мамлакат ва МЎҲдаги эълон 
қилинган қиймат суммаси кўрсатиладиган штрихкод ѐпиштирилган ҳолда,
1-шаклдаги дафтардан (ШК) квитанция ва 107-шаклдаги рўйхат нусхаси 
берилади.
9.4.1.3
 
Алоқа бўлимларидан қабул қилинган халқаро қиймати эълон 
қилинган хатлар бўйсунуви бўйича почта алоқаси объектлари (почтамтлар, 
почта алоқаси боғламалари)га суғурта қопларда юборилади, у ердан ҳам 
улар суғурта қопларда алмашинув пунктларига жўнатилади, улар қиймати 
эълон 
қилинган 
хатларни 
суғурта 
қопларда 
халқаро 
почта 
алмашинувининг жойига жўнатади.
 


RH 45-090.1:2013
140 

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish