Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Тупроқларни муҳофаза қилиш ва ер заҳираларидан



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   244
Bog'liq
033-

6.9.
Тупроқларни муҳофаза қилиш ва ер заҳираларидан
самарали фойдаланиш 
Таянч 
иборалар

эдафик, 
орографик, 
биотик, 
микроорганизм, гумус, кислотали муҳит, индикатор турлар, 
эвтроф, олиготрофлар, мезотроф 
Тупроқ турли хил омиллар: тоғ жинслари, иқлим, тирик 
организмлар (ўсимлик ва ҳайвонлар), релеьф, ҳудуд ѐши ва 
инсонларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган муҳим табиат 
жисми инъомидир. У асосан емирилган тоғ жинслари – гилдан ва 
чириндилар – гумусдан иборат. Гумус органик олам қолдиғидан, 
хусусан ўсимликларнинг микроорганизмлар фаолияти натижасида 
чиришдан ҳосил бўлади. Тупроқда бундан ташқари сув ҳаво ва 
кўплаб тирик организмлар (микроорганизмлар) ҳам бўлади. 
Тупроқ доимо ўзгариб ва ривожланиб тўрганлиги туфайли турли 
хил иқлим шароитида ҳар хил тупроқ турлари учрайди. Масалан, 
Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида юздан ортиқ тупроқ хили 


298 
бордир. Тупроқнинг экологик омил сифатида энг муҳим қисми бу 
тоғ жинсларидан тупроқнинг юзасигача бўлган қаватидир. 
Ўсимлик илдизларнинг асосий қисми ана шу зона бўйлаб 
жойлашган. Тупроқнинг ана шу қисми ва гумус бўлган зона қанча 
кучли ривожланган бўлса ўсимликларнинг илдиз системаси 
шунчалик чуқур ва энига яхши тарқалади, чунки бу горизонтларда 
сув ва озиқа моддалар миқдори кўп бўлади. Тупроқ аэрацияси ва 
ҳарорати ўсимликлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, паст 
ҳароратли тупроқларга нисбатан юқори ҳароратли тупроқларда 
ўсимлик илдизлари сув ва минерал тузларни кўпроқ ва тез шимиб 
олади. Чунки, паст ҳароратли тупроқларда сувни шимиб олувчи 
илдиз ва илдиз тукчаларининг ўсиши сусаяди, бу органлар 
ҳужайраси цитоплазмасининг сув ўтказувчанлик хусусияти 
пасаяди ва натижада ўсимликларнинг юқорига кўтарилувчи 
оқими, яъни сувнинг ўсимлик бўйлаб юқорига кўтарилиши 
камаяди. Тупроқ таркибида гумус моддаси миқдори кўп бўлса, бу 
тупроқлар унумдор ҳисобланади. 
Тупроқни, биосферада бажарадиган фаолиятига қараб 
органик ҳаѐт занжирининг энг муҳим халқаси деб юритса ҳам 
бўлади. Тупроқда у ѐки бу микроэлементларнинг етишмаслиги 
ѐки ортиқчалиги организмларнинг ривожланиши ва инсоннинг 
соғлиғига бевосита таъсир кўрсатади. Тупроқ касаллик 
тарқатадиган кўплаб микроорганизмлар учун зарур ҳаѐт муҳити 
ҳам ҳисобланади. Биосферада тупроқнинг энг муҳим роли 
шундаки, барча организмлар қолдиқлари тупроқда парчаланади 
ва яна минерал бирикмага айланади. Тупроқ қатламисиз ер юзида 
ҳаѐтни тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин инсоният ўз фаолияти 
давомида тупроқ хусусиятларини ўзгаришига сабабчи бўлмокда. 
Инсоният тарихи давомида 2 млрд гектардан ортиқ унумдор 
тупроқли ерлар яроқсиз ҳолда келтирилган. Ҳар йили 
Сайѐрамизда қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар майдони шўр 
босиши, чўлга айланиши, емирилиши натижасида 5-7 млн.
гектарга камаймокда. Ер юзида деҳқончилик мақсадида 
ишлатиладиган ерлар мавжуд ер ҳудудининг 10% ни ташкил 
қилади ва дунѐ аҳолиси жон бошига 0,5 гектардан тўғри келади, 
Суғориладиган деҳқончилик Мовороунаҳрда қарийиб 5 минг 
йиллик тарихга эга. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ишлаб 


299 
чиқаришида ер ресурсларининг 95%, сув ресурсларининг 85% 
ишлатилади. Суғориладиган ерлар умумий ер фондининг 15% ни 
ташкил қилади. 
Ўзбекистонда мавжуд суғориладиган ерларнинг 50% дан 
ортиғи шўрланган. Айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, 
Бухоро, Сирдарѐ ва Қашқадарѐ вилояти тупроқлари кучли 
шўрланган. Тупроқларда чириндилар миқдори 30-50 % га 
камайган, 2 млн.га дан ортиқ ерлар эрозияга учраган. Бундан 
ташқари тупроқнинг пестицидлар билан ифлосланиш даражаси 
ҳам юқори. Бундай вазиятнинг асосий сабабларидан бири, узоқ 
вақт пахта монокултураси ҳукмронлигидир. Кейинги йилларда 
пахта майдонларининг камайиши, алмашлаб экишнинг кенгроқ 
жорий 
қилиниши, 
минерал 
ўғитлар 
ишлатилишини 
меъѐрлаштирилиши ва бошқа тадбирлар тупроқлар ҳолатини 
яхшиланишига олиб келмоқда. Республикамизда ер ва ер 
ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида 1990 
йили Ўзбекистон Республикасида «Ер тўғрисида» қонун қабул 
қилинган. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish