Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Хавфсизликни тизимли таҳлили ва таҳлил қилиш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   244
Bog'liq
033-

2.2. Хавфсизликни тизимли таҳлили ва таҳлил қилиш 
услублари 
Таянч иборалар
:
 
тизим, тизимий таҳлил, «Сабаб-хавф-
оқибат” дарахти, априор, апостериор, инкор дарахти, сабаб 
дарахти, оқибат дарахти. 
Хавфсизликни тизимли таҳлили. 
Тизимли таҳлил – 
мураккаб муаммолар жумладан, хавфсизлик тизими бўйича 
қарор тайѐрлаш ва уни асослаш учун фойдаланиладиган 
методологик воситалар мажмуидир. 
Тизим – ўзаро бириккан компонентлар мажмуи бўлиб, 
уларнинг ўзаро таъсири натижасида маълум бир мақсад амалга 
оширилади, яъни иш бажарилади. 
Тизимнинг 
компонентлари 
жумласига 
материал 
ва 
объектлардан ташқари уларнинг ўзаро боғланиши ҳамда улар 
ўртасидаги муносабатлар ҳам киради. Ҳар қандай соз машина 
техник тизимга мисол бўла олади. Агар тизимнинг бир 
компонентини (элементини) инсон ташкил этса, бундай тизим 
«эргатик тизим» деб аталади. Эргатик тизимга мисол тариқасида 
«инсон-машина», 
«инсон-муҳит», 
«инсон-машина-муҳит»
кабиларни келтиришимиз мумкин. 
Хавфсизликни тизимий таҳлилининг асосий мақсади бахтсиз 
ҳодисаларга олиб келувчи сабабларни аниқлаш ва ушбу 
сабабларни олдини олишга қаратилган тадбирларни тўғри ва 
иқтисодий самарали тарзда ишлаб чиқишдан иборатдир.
Инсоннинг ҳар қандай фаолияти маълум бир тизимда амалга 
ошади, масалан “Инсон-машина-муҳит” тизимида. Ушбу тизимни 
ташкил этувчи барча элементларнинг ўзига хос хусусиятлари, 
характери, хавфли омилларни келтириб чиқарувчи сабаблари, 
ўзаро 
таъсир 
даражаси 
мавжуд. 
Фаолият 
натижасида 
кафолатланган натижага эришиш учун ушбу тизимни ташкил 
этувчи бирорта элемент ўз вазифасини бажармаса, тизим 
фаолияти бузилади. Масалан, “оператор-компьютер-электр токи” 
битта тизимни ташкил этади. Ушбу тизим элементларининг 


28 
бирортаси бўлмаса иш бажарилмайди. Тизимни ташкил этувчи 
ҳар бир элементнинг ўз вазифаси бўлганидек, бутун бир 
тизимнинг ҳам алоҳида вазифаси бўлади. Тизим таҳлил 
этилганда, дастлаб ҳар бир элементдаги бахтсиз ҳодисаларни 
келтириб чиқарувчи сабаблар ўрганилиб чиқилади. Масалан, 
ушбу эргатик тизимда: инсон – компьютерни бошқаради, 
жараѐнлар боришини назорат қилади, компьютерга тегишли 
буйруқлар беради. Бунда ушбу технологик жараѐнни бошқариш 
бўйича операторнинг малакаси етарли бўлиши, компьютерда 
хавфсиз ишлаш қоидаларини тўлиқ билиши керак. Демак, 
дастлаб операторни ушбу техник воситаларни хавфсиз бошқариш 
қоидалари, хавфли ва зарарли омиллардан ҳимояланиш усуллари 
бўйича ўқитиш, унинг билимини синовдан ўтказиш талаб 
этилади. 
Компьютер-оператор 
томонидан 
берилган 
топшириқларни бажаради. Бунинг учун компьютернинг асосий 
кўрсаткичлари технологик жараѐн кўрсаткичларига мос келиши, 
компьютердаги хавфли ва зарарли омиллар (нурланиш, шовқин 
ва б.) рухсат этилган миқдор даражасида бўлиши зарур. Электр 
токи бутун тизимни энергия билан таъминлайди. Электр токи 
инсон ҳаѐти учун хавфсиз ҳолда монтаж қилиниши, операторни 
электр токи таъсирига тушиб қолмаслик чоралари кўрилиши 
талаб этилади. Барча элементлардаги бахтсиз ҳодисаларга олиб 
келувчи сабаблар аниқлангач, ушбу сабаблар таъсирида қандай 
хавфлар юзага келиши мумкинлиги таҳлил этилади. Кейин эса 
ушбу хавфлар оқибати аниқланиб, “Сабаб-хавф-оқибат” дарахти 
(жадвали) тузилади. “Сабаб-хавф-оқибат” таҳлили асосида
бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-
тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Тизимни 
ташкил 
этувчи 
элементларни 
ўзига 
хос 
хусусиятлари бўлиши билан бир қаторда, тизимнинг ҳам ўз 
хусусияти мавжуд бўлади. Тизимда вужудга келган хусусият уни 
ташкил этувчи элементларнинг бирортасида ҳам бўлмайди. 
Масалан, “ѐнувчи модда – кислород – ѐнғин манбаси” битта
тизимни ташкил этади. Агар ушбу элементлардан бирортаси 
бўлмаса ѐниш жараѐни юзага келмайди. Бу ерда ѐнувчи модда 
ѐниш хусусиятига, кислород – ѐнғинни юзага келтириш 
шароитини яратиш хусусиятига, манба эса ѐнғинни амалга 
ошириш хусусиятига эга. Албатта, бу тизимда ушбу 


29 
элементлардан бирортасининг бўлмаслиги, тизимни бузилишига 
олиб келади, натижа, мақсад (ушбу ҳолатда-ѐниш) амалга 
ошмайди.
Хавфсизликни тизимли таҳлилининг асосий мақсади 
кўнгилсиз оқибатлар (бахтсиз ҳодисалар)га олиб келувчи 
сабабларни аниқлаш ва шу асосида уларни камайтириш 
эҳтимолини таъминловчи тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish