ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактаби директори Л.М.Турсуматов, Қўқон давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаевларнинг маърузалари маълумот учун қабул қилинсин.
Олий таълим муассасалари билан умумтаълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини тизимли ташкил этишга эътибор қаратилсин.
Келгусида “Умумтаълим мактабларида фанларни ўқитишда замонавий ахборот-коммуникатцион технологиялардан фойдаланиш” мавзусида методик кўрсатмалар мажмуини яратиш режалаштирилсин.
Йиғилиш раиси, Фарғона вилояти
Бешариқ тумани 40-умумий ўрта
таълим мактаби директори: Л.М.Турсуматов
Йиғилиш баёнини ёзиб борувчи: М. Тўйчиева
Келишилган:
Қўқон давлат педагогика институти Информатика
ўқитиш методикаси кафедраси мудири: И.Сиддиқов
Қўқон Давлат педагогика институти Физика-математика факультети Информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев томонидан Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактабида “Яратилган дастурий воситаларни дарсларда қўллаш” мавзусида ўтказилган мастер-класс
БАЁННОМАСИ
12 май 2019 йил Шайтонкўл қишлоғи
Қатнашдилар:
ҚДПИ информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев, Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактабининг 30 нафар ўқитувчилари.
Кун тартибидаги масалалар:
1. Кириш сўзи.
2. Маъруза: “Яратилган дастурий воситаларни дарсларда қўллаш”, A.Қ.Абдуллаев
4. Фикрлар ва тадбир юзасидан муҳокамалар.
Эшитилди:
Кун тартибидаги 1-масала юзасидан Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактаби директори Л.М.Турсуматов сўзи тингланди:
Ассалому алайкум ҳурматли тадбир қатнашчилари, мана давлатимиз йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Бу эса аввало президентимизнинг сайи ҳаракатлари билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тўғри йўлдан бораётганини билдиради. Мана, таълим тизимида катта ислоҳотлар ўтказилди. Бунинг натижасида бу соҳаларда катта ишлар амалга оширилди ва бу масканларда таълим-тарбия бериш сифатини тубдан яхшилашга катта имкониятлар яратилди. Давлатимизнинг сиёсатида ҳам, иқтисодий соҳада ҳам асосий мақсад давлатимизни ривожланган давлатлар даражасига кўтариш ва халқимизни фаровон яшашга эриштиришдир. Бу ишларни амалга оширишнинг энг асосий омилларидан бири ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш, ёш мутахассисларни жаҳон андозаларига мос, рақобатбардош, ҳар томонлама етук кадрлар қилиб тарбиялашдан иборатдир.
Ўқитишнинг янги педагогик технологияларига асосланган усулларини топиш ва амалга ошириш шунинг учун ҳам бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир. Педагогик технологиялар хамда ахборот технологиялар асосида ўқув-услубий мажмуалар яратиш ва шу асосида дарсларни ўтиш бу вазифаларни амалга оширишнинг энг мақбул ва замонавий усулидир. Давлатимизнинг таълим соҳасидаги бугунги талаби ҳам шудир.
Шулардан келиб чиқиб бугунги “Яратилган дастурий воситаларни дарсларда қўллаш” мавзусидаги мастер-классни Қўқон давлат педагогика институти информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев томонидан ўтказилиши ҳам айни муддаодир.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан Қўқон давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев сўз олди ва “Яратилган дастурий воситаларни дарсларда қўллаш” мавзусида мастер-класс машғулотини ўтиб берди.
Мастер-класс машғулоти замонавий компьютер техникаси ва воситалари билан жиҳозланган хонада ташкил этилиб, умумий ўрта таълим мактаблари ўқув сеткасида кўрсатиб ўтилган фанларни илғор ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш, машғулотлар жараёнида ратилган дастурий воситалардан фойдаланиш, шунингдек, сўнгги компьютер техникасининг дастурий таъминоти янгиликлари, электрон дарсликларнинг таълим сифатини оширишдаги ўрни каби долзарб мавзулар бўйича ўз фикрларини билдириб, мавзуга оид видеороликларни иштирокчиларга тақдим этди.
Шундан сўнг иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан турли фикрлар эшитилди ва савол-жавоблар ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |