Савол ва топшириқлар:
Халқ эртаклари ҳақида фикр-мулоҳазаларингиз, уларни ўқишдан ҳосил бўлган таассуротларингиз юзасидан суҳбат қилинг.
Эртакларнинг жанр хусусиятларини моддама-модда айтинг, уларнинг ҳар бирини изоҳланг.
Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар бошқа тур эртаклардан қандай фарқланади. Бошқа тур эртаклар билан ўхшашлиги борми?
Сеҳрли эртаклар ҳақида ўқиганингиз билан аввалги таассуротлар ўртасида фарқ борми?
Ҳаётий эртакларнинг ғоявий ва бадиий қиммати ҳақида нималар дейиш мумкин?
Халқ эртаклари – сўз санъатининг намунаси эканини исботланг.
Ўзингиз яшайдиган ҳудудда эртак жанри сақланганми? Сақланган бўлса, уларни ёзиб олинг ва нашр қилинган намуналар билан таққосланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |