4-бўлимда 3D объектларни фазо бўйлаб кўчириш, буриш, бир-бирига текислаш буйруқ пиктограммалари жойлашган. Ушбу бўлимда яратилган 3D объектлари x, y ва z ўқлари бўйлаб бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши, бурилиши ва ўзаро бир-бирига текислаб олиниши мумкин.
«3D выравнивание»
«3D текисламоқ (тўғриламоқ)»
«3D перенос»
«3D кўчириш»
«3D поворот»
«3D буриш»
Кўриниш панели
Панел асосан 2 бўлимдан иборат. 1-бўлимда асосий кўринишлар бўлиб, унда қуйидаги буйруқ пиктограммалари жойлашган, булар:
Одатда 3D объектлари изометрик проекциялар муҳитида бажарилади, сабаби бу муҳитда учала координата ўқлари (x,y,z) тўлиқ кўриниб туради ва қурилаётган объект тўла намоён бўлиб туради.
Кўринишлар асосида 3D объектларни ихтиёрий олти томондан ва 4 хил вазиятдаги изометрик проекцияларда кўрсатиш мумкин бўлади.
Айрим 3D объектлари 4 та изометрик проекциялардан бирида қулай вазиятдаги тасвирни бермаслиги мумкин. Мисол учун кубни олсак. Бунда куб изометрияда тенг ёнли олти бурчак шаклида кўриниб қолади.
Шунинг учун кўринишларда ва умуман моделлаштиришда «Орбита» панелидан фойдаланиш анча қулайликларга эга. Ушбу панел асосида объект кўриниши ихтиёрий бурчак остида бурилиб кўрсатилиши ва ҳаракатлантирилиши мумкин.
ФКТ (фойдаланувчи координаталар тизими) панели
AutoCAD да икки турдаки координаталар тизими мавжуд. Булар ўзгармас халқаро (ХКТ) ва ўзгарувчан фойдаланувчи (ФКТ) координаталар тизимларидир.
Янги чизмада дастлабки ҳолатда ҳар иккала тизим устма-уст ҳолатда бўлиб, фойдаланувчи кордината тизими бошқа жойга ва бошқа вазиятга келтирилганда халқарога нисбатан амалга оширилади ва халқаро координата тизими қайтиш имконини сақлаб туради.
1-бўлимда ХКТ ва ФКТга ўтиш режимлари жойлашган.
2-бўлимда ФКТни 1-объектга, 2-ёқга ва 3-кўринишга боғлаш буйруқ пиктограммалари жойлашган.
3-бўлимда ФКТ турли услубда кўчириш ва ўқлар йўналишини бериш буйруқ пиктограммалари жойлашган.
4-бўлимда ФКТ координата текислигини маълум бир бурчакка битта ўқ атрофида буриш буйруқ пиктограммалари жойлашган.